Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
«Тезкор сотиш» атамаси кўпинча сотувчи активни сотишга мажбур бўлганда ва/ ёки керакли маркетинг даврини таъминлаш имкони бўлмаганда қўлланилади. Бундай ҳолларда мақбул бўлган нарх бозор қиймати таърифига мос келмайди. Бундай ҳолатларда белгиланиши мумкин бўлган нарх сотувчига ўтказилаётган босим хусусиятига ёки тегишли маркетинг таъминланишига тўсқинлик қиладиган сабабларга боғлиқ бўлади. Бу сотувчи учун оқибатларда ҳам акс этиши мумкин — белгиланган давр чегарасида сотишга муваффақиятсиз уриниш. Агар сотувчининг чекланганлиги табиати ва сабаблари маълум бўлмаса, мажбурий сотиш учун маъқул ҳисобланадиган нархни олдиндан аниқ айтиб бўлмайди. Сотувчи қабул қилишга мажбур бўладиган нарх гипотетик ихтиёрий сотувчининг бозор қиймати таърифига мос келадиган эмас, балки специфик ҳолатларини акс эттиради. Бундай нарх ушбу сотувчи учун «активнинг инвестициявий қиймати»ни ифодалайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази