Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.1994 25.10.1991 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.10.1991 йилдаги 271-сон
Кучга кириш санаси
25.10.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИ,
МУТАХАССИСЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЧЕТ ЭЛГА ХИЗМАТ
САФАРИГА ЮБОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 мартдаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл хизмат сафарларини расмийлаштиришни тартибга солиш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет эл хизмат сафарига бориш тартибини анча соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ва имзо чекилган кундан бошлаб кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Республика валюта комиссияси (ўртоқ Б. С. Ҳамидов), Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Ш. Н. Маҳмудова) республика вазирликлари, идоралари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг чет эл хизмат сафарларидан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича фаолиятларини мунтазам таҳлил қилиб борсинлар ва уни такомиллаштириш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Ғ. Алиев) Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Ш.Н. Маҳмудова) ва Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ 3.А. Алматов) билан биргаликда бир ой муддат ичида хизмат юзасидан чет элга бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни бериш тартибини соддалаштиришни назарда тутган ҳолда «Хизмат юзасидан чет элга бориш ҳақида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш, чет эл паспортларини расмийлаштириш ва хорижий давлатларнинг визаларини олиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидовга ва Президент аппаратининг ташқи-иқтисодий алоқалар бўлимига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 25 октябрдаги
271-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Делегациялар, мутахассислар ва ўқувчиларни чет элга
хизмат сафарига юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет эл хизмат сафарларидан Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли даражалардаги ўзаро фойдали ҳамкорлигининг барча шаклларини кенгайтириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илғор чет эл тажрибасини ўрганиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл хизмат сафарларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш учун жавобгарлик хизмат сафари тўғрисида қарор қабул қилган юборувчи ташкилотлар ва органларнинг раҳбарларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет элга хизмат сафарига юбориш ҳақидаги қарор амалдаги қонунчилик, халқаро шартномалар, келишувлар, битимлар ва сафарнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташқи ишлар вазирлиги чет эл сафарларини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхатини, чет эл паспортларини ва визаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги зарур ҳолларда тегишли хорижий давлатдаги аҳволнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда хизмат сафарининг мақсадга мувофиқлиги муддатлари, шакли тўғрисида эксперт хулосасини беради ва уни хизмат сафари тўғрисида қарор қабул қилган органга тақдим этади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ва фуқароларини ҳимоя қилишни таъминлаш чораларини, махфий ва тижорат характеридаги ахборотлар ўтиб кетишининг олдини олишни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чет эл хизмат сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ молиявий харажатларни хизмат сафарига юборувчи ташкилот тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ана шу харажатларга тўлаш учун валюта маблағлари ажратиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Республика валюта комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикасининг делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги махсус битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хизмат ишлари бўйича чет элга бориш тўғрисида
қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисини, унинг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси халқ Депутатларини парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор Республика Олий Кенгашининг Раёсати томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раисларини, халқ депутатлари шаҳар, ноҳия Кенгашлари раисларини хизмат сафарига юбориш халқ депутатлари вилоят Кенгаши Раёсатининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати ходимларини, вазирларни, давлат қўмиталари раисларини ва марказий республика муассасаларининг раҳбарларини, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталарининг раисларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор Президент — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг, концернлар ва ассоциациялар раҳбарларининг, вазирлар ўринбосарларининг, давлат қўмиталари раислари ўринбосарларининг, марказий республика муассасалари раҳбарлари ўринбосарларининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари раислари ўринбосарларининг чет элга хизмат сафарига бориши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти, у йўқ бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг, ходимларининг чет элга хизмат сафарига бориши тегишли вазирликлар, идоралар, марказий республика муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари билан келишилган ҳолда корхоналар ва ташкилотларнинг ўзлари қабул қилган қарорларга кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчилар, аспирантлар, ёш олимлар ва мутахассислар ўқишга, стажировкага юборилганда уларнинг ўқишини ташкил этиш харажатлари қабул қилувчи томон ёки республика манбаларидан бошқа манбалар ёхуд республиканинг ўқишга юбораётган муассасасининг ўзи томонидан тўланган ҳолларда бу ҳақдаги қарорни республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишга ҳолда хизмат сафарига юборувчи муассаса қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчилар, аспирантлар, ёш олимлар ва мутахассисларни чет элга ўқишга, стажировкага юбориш тўғрисидаги қарор хизмат сафари харажатлари республика маблағлари ҳисобидан тўланиши керак бўлган ҳолларда ўқув юртлари, Фанлар академияси институтлари ва бошқа муассасаларнинг тақдимномаларига кўра Улуғбек номидаги истеъдодли ёшларни кўллаб-қувватлаш Жамғармаси Кенгаши раёсати томонидан қабул қилинади. Бунда Улуғбек номидаги Жамғарма Кенгаши раёсати Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратиш ёки шу хусусда республика Ҳукуматидан илтимос қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамоат ташкилотлари йўли билан чет элга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор шу ташкилотларнинг раҳбар органи томонидан қабул қилинади.