Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НАРХЛАР
ҚЎМИТАСИНИнГ СТРУКТУРАСИ ҲАҚИДА
ҚЎМИТАСИНИнГ СТРУКТУРАСИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 февралдаги 59-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республикада нарх белгилашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитасининг марказий аппарати структураси 1-иловага мувофиқ 88 кишидан иборат этиб тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат нархлар қўмитасига Раиснинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва етти кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси билан биргаликда Қўмита марказий аппаратининг янги структурасига мувофиқ иш ҳақи фондини белгиласин.
4. Республика вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари ва ташкилотлари нархлар бўйича структура бўлинмаларини мутахассислар билан мустаҳкамласинлар, бундай бўлинмалар бўлмаган жойда уларни тузсинлар.
5. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида нархларни мувофиқлаштириш ва барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида 2-иловага* мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.
* 2 илова киритилмаган
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Қўмита ҳақидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарорининг 10 ва 11-бандлари ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 26 майдаги 178-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 15 октябрь,
257-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар
қўмитаси марказий аппаратининг
қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛИШИ
Раҳбарият
Раҳбарият ҳузуридаги аппарат
Нарх белгилаш методологияси ва аналитик ишларни ташкил этиш бўлими
Нархларни назорат қилиш Бош бошқармаси
Ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги саноат маҳсулотига ва қурилиш материалларига нарх белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими
Машинасозлик маҳсулотига нархлар белгилаш бўлими
Ёқилғи-энергетика ва кимё комплексида нархлар бўлими
Экспорт ва импорт маҳсулотига нархлар белгилаш бўлими
Халқ истеъмоли молларига нархлар белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нархлар белгилаш қўшма-иқтисодиёт бўлими
Озиқ-овқат моллари ва умумий овқатланиш маҳсулоти нархлари бўлими
Ноишлаб чиқариш соҳасида, транспортда ва алоқада тарифлар ва нархлар бўлими
Ишлар бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар
қўмитаси ҳузурида
қўмитаси ҳузурида
Прейскурантларни нашр этиш ва жўнатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги бюро бўлади