LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат активларига эга йирик акциядорлик компаниялари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кузатув кенгашлари аъзоларининг ролини кучайтириш ва шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг янгиланган таркиблари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
мунтазам асосда (ҳар чоракда) акциядорлик компаниялари молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари ўсишининг кўргазмали таҳлилини амалга ошириш;
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, тасдиқланган бизнес-режа параметрларини бажариш борасида компания ва корхоналар раҳбарлари фаолияти натижаларини, уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини принципиал баҳолашни назарда тутган ҳолда компаниялар ва уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ижро этувчи органларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш;
ҳисобот йилидаги иш якунларини чиқаришда ҳар бир Кенгаш аъзосининг ундаги шахсий иштироки самарадорлигини танқидий кўриб чиқиш вазифаси топширилсин.
Кенгашлар раислари, зарур ҳолларда, етарли ташаббус ва принципиаллик кўрсатмаётган Кенгаш аъзоларини алмаштириш бўйича белгиланган тартибда асосли таклифлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида:
«Компания кенгаши «Ўзбекэнерго» ДАКнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорида:
«Компания кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 269-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 августдаги 405-сон қарорида:
а) 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «3-иловага мувофиқ таркибда 7 кишидан иборат» сўзлари чиқариб ташлансин ва жумла охирига «Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади» сўзлари қўшиб қўйилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши аъзоларининг таркиби тўғрисида» 2001 йил 15 мартдаги 127-сон қарори ва унинг иловаси.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши аъзоларининг таркиби тўғрисида» 2001 йил 15 мартдаги 128-сон қарори ва унинг иловаси.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши аъзоларининг таркиби тўғрисида» 2001 йил 15 мартдаги 128-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2001 йил 29 мартдаги 154-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши аъзоларининг таркиби тўғрисида» 2003 йил 4 сентябрдаги 384-сон қарори ва унинг иловаси.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 21-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 54-банди.