ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
АҲОЛИГА КЎРСАТИЛГАН ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 июлда 305-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 5-мб-сонли «Аҳолига кўрсатилган пулли хизматларни ҳисобга олиш бўйича йўриқномани, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 305-3, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларни ҳисобга олиш бўйича Йўриқномага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сонли қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиш ҳамда Адлия вазирлигининг 2006 йил 3 майдаги 20-03-08/22-сонли тақдимномасини бажариш мақсадида Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг 1996 йил 7 октябрдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларни ҳисобга олиш бўйича Йўриқномага (1997 йил 5 февраль, рўйхат рақами 305) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 май,
2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 277-модда)