ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ВАЛЮТА НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ВА АГЕНТЛАР, ТЕГИШЛИ ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР ТОМОНИДАН ВАЛЮТАГА ОИД ҚОНУН БУЗИЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ ВА ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 11 июлда 1231-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 январдаги 1-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1231-2, 04.01.2020 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 11 декабрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 331-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
1. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга (2003 йил 4 апрель, рўйхат рақами 1231) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғига юклатилсин.
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 июнь,
61-сон
Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низом номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Валюта назоратини амалга оширувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом»
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур Низом билан белгиланган тартибда қуйида кўрсатилган валюта назоратини амалга оширувчи органлар ҳамда ўз фаолиятида валютага оид қонунбузарликларга қарши курашувчи вазирлик ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) валютага оид қонун бузилишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш вазифаси юклатилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Молия вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
умумий юрисдикция судлари;
Прокуратура органлари;
Миллий хавфсизлик хизмати;
Ички ишлар вазирлиги;
Давлат божхона қўмитаси;
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.
3. 2-банд бўйича:
биринчи хатбошида «Валюта назоратини амалга оширувчи органлар» сўзларидан кейинги «агентлар» сўзи чиқариб ташлансин.
4. 3, 7 ва 8-бандларда «Валюта назоратини амалга оширувчи органлар» сўзларидан кейинги «агентлар» сўзи чиқариб ташлансин.
5. 9-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда «ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.
Олий суд раиси в/б Н. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 июнь
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 июнь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 июнь
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири в.б. Н. НАЖИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 22 июнь
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 279-модда)