ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 11 июлда 1446-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 8 майдаги 39, 2014-20-сонли «Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1446-6, 16.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 161-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 июндаги ПҚ-374-сонли «Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 206-модда) қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 14 январдаги 3 ва 2005-3-сон қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (2005 йил 31 январь, рўйхат рақами 1446 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 37-модда; 39-сон, 300-модда; 2006 йил, 6-7-сон, 44-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
64-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
2006-31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 278-модда)