05.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1593
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирли, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг қарори, 05.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1593
Кучга кириш санаси
15.07.2006
16. Мазкур Вақтинчалик низом 13-бандида кўрсатиб ўтилган зарар етказиш ҳолатларида ундириш тўғрисидаги буйруқ бўйича ҳар ойлик ушланмалар ойлик оклад пул таъминотининг (иш ҳақининг) йигирма фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
21. Ҳарбий хизматчи томонидан етказилган зарар тўлиқ қопламагунга қадар янги хизмат жойига ўтказилган ҳолатда янги хизмат жойи бўйича пул суммасини ушлаб қолиш ҳисоб-китоб дафтарчаси, пул аттестатидаги (муддатли ҳарбий хизматчилар учун) ёзувлар асосида амалга оширилади. Ҳарбий хизматчидан ушлаб қолинадиган пул суммасининг қолдиқ миқдори тўғрисида янги хизмат жойига ёзма хабарнома юборилади. Кўрсатиб ўтилган ҳолатларда эски хизмат жойидаги ҳисоб-китоб бўйича қарздорлик пул суммаларини ҳисобдан чиқариш фақатгина улар ҳарбий хизматчини янги хизмат жойи бўйича ундиришга қабул қилинганини тасдиқловчи ёзма ҳужжат олингандан сўнг амалга оширилади. Бунда қарздорлик пул суммасининг ундиришга қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжат командир (бошлиқ), молия хизмати бошлиғи (бухгалтер) томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.