LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 30 сентябрдаги 19-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1589-3, 30.09.2022 й.) асосан 2022 йил 1 октябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 38-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова матни рус тилида берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгазилган кундан бошлаб 10 кун ўтканидан сўнг кучга киради.