Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.08.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 93-сонли «Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1032-5, 23.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармонини ижро этиш юзасидан буюраман:
1. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 1999 йил 27 февралда 28, 227/03-1, 014-0192-сон билан тасдиқланган Аҳоли томонидан уй-жой коммунал хизматлар учун тўловнинг тўлалигини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантириш тартиби (1999 йил 30 март, рўйхат рақами 683) мазкур буйруқ кучга кирган вақтдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» ПФ-2832-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
4. Тушадиган тўловлар прогнози ҳар ойда мазкур Низомнинг 1-иловасига* мувофиқ шаклда тегишли равишда коммунал корхона ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан белгиланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
16. Тураржой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашда кўмаклашишга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниқлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 101-модда) амал қилади.
20. Ҳар чоракда улар учун белгиланган муддатларда мазкур Низомнинг 2-иловасига* мувофиқ коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналардан пул маблағларининг тушиши ва уларнинг сарфланиши ҳақида ҳисобот тузади.
* 1, 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.