Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби» (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 26 декабрдаги 28/16-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-1, 2002 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 465-2-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-2, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/15-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-3, 2004 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 479-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/1-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-4, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 273-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 13 августдаги 24/1-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-5, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 396-модда).
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-2, 14.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2546-2/2478-сон)
11. Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.
15. Қарз олувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган шаклдаги «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилиниши ҳамда бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Маълумотнома» берилиши лозим. Бунда «Маълумотнома»нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи «Маълумотнома»нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
20. Тижорат банклари ўзлари билан доимий равишда алоқага эга, банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга бўлган қарз олувчиларга мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган таъминот турларидан бирини талаб қилмай бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.
21. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 96-модда) 5-моддасига мувофиқ, ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
24. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) 292-моддасига мувофиқ, кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
30. Қарз олувчига ажратилган кредитлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
33. Қарз олувчининг кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, тижорат банки мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 186-модда) билан тасдиқланган Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибига мувофиқ амалга ошириши мумкин.
_______________________ | _______________________ | |||||||
(тижорат банкининг номи) | (филиалнинг номи) | |||||||
Аризаларни рўйхатга олиш | ||||||||
(201__ йил учун) | ||||||||
т/р | Ариза тақдим этган кичик тадбиркорлик субъектининг номи | Ариза рақами ва санаси | Аризанинг қисқача мазмуни (кредит мақсади, муддати, суммаси, фоиз миқдори, манбаси, таъминот тури) | Берилган маълумотноманинг рақами ва санаси | Кредит қўмита томонидан қабул қилинган қарорнинг рақами ва санаси | Берилган ёзма жавоб хатининг рақами ва санаси | Ажратилган кредит миқдори ва санаси | Банк масъул ходимининг имзоси |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 |