Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.05.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тўғрисидаги низом, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 3 майдаги 1-сон йиғилиш баёни қарорига асосан Кенгаш қарор қилади:
2. Мазкур Низом кучга кирган кундан бошлаб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2002 йил 16 майдаги 2/1-Г-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон, «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ва «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон фармонларига мувофиқ, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркорлар деб юритилади) текширишларни ташкиллаштиришни тартибга солади.
Давлат солиқ хизмати органлари — мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича;
Тегишли лицензияловчи органлар — мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган масалалар бўйича амалга оширилади.
(6-банд Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-2, 14.02.2011 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 68-модда)
Якка тартибдаги тадбиркорлар текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари мазкур Низомнинг 13-14-бандларида кўрсатилган тартибга мувофиқ Кенгаш, вилоят ёки туман комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.
19. Назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича вилоят, туман комиссияларига ҳамда ўзларининг юқори ташкилотларига тақдим этадилар. Туман комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят комиссиясига, вилоят комиссиялари ва юқори турувчи назорат органлари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этади.
давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларда қисқа муддатли текширишлар ўтказиш. Кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бир иш куни мобайнида Кенгаш ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда ўтказилади;
(1-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-2, 14.02.2011 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 68-модда)
(1-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2012 йил 25 июндаги 02-сонли қарорига (рўйхат рақами 1712-4, 06.07.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 306-модда)