toggle_night_mode
Ҳужжат 01.11.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Кўмир саноатида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Маҳаллий кўмир нархларини эркинлаштириш орқали соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, кўмир қазиб чиқариш ҳамда етказиб беришнинг эркин бозор тамойилларига асосланган тизимини босқичма-босқич шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига асосан қазиб чиқариладиган кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини давлат томонидан белгилаш амалиётини бекор қилиш белгилангани;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўмир саноатида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 26 майдаги ПҚ-203-сон қарорига мувофиқ:
2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилингани;
иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўмир маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш. Бунда республикадаги иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ) «таклиф сўрови» тартиб-таомилига асосан ҳар ҳисобот давридаги ўртача биржа нархларида кўмир маҳсулотини харид қилишга рухсат берилгани;
аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулоти билан барқарор таъминлаш учун кўмир қазиб чиқарувчилар маҳсулотини биржа савдоларида алоҳида савдо майдонча ташкил этган ҳолда етказиб берувчи корхоналарга сотиш;
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиш;
республиканинг барча ҳудудлари учун, ташиш масофасидан қатъи назар, аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган маҳаллий кўмирни темир йўлда ташишнинг ягона тарифини татбиқ қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўмир маҳсулотлари қонунчиликда белгиланган тартибда товар-хомашё биржалари (кейинги ўринларда — биржа) орқали сотилади. Бунда республикадаги иссиқлик электр станцияларига ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ) «таклиф сўрови» тартиб-таомилига асосан ҳар ой учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи санасида шаклланган ўртача биржа нархларида кўмир маҳсулотини харид қилишга рухсат берилади;
аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулоти билан барқарор таъминлаш учун кўмир қазиб чиқарувчилар маҳсулоти биржа савдоларида алоҳида савдо майдонча ташкил этган ҳолда етказиб берувчи таъминот корхоналарига сотилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2026 — 2028 йилларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) кўмир сотиб олган ва Ижтимоий реестр (кейинги ўринларда — реестр)га киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир календарь йил давомида харид қилинган ҳар бир тоннага 300 минг сўм ҳисобидан, бироқ 600 минг сўмдан ошмаган миқдорда мазкур қарорга 11-иловага мувофиқ тасдиқланган Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) асосида компенсация тўлаб берилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловлари Регламент асосида амалга оширилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 ноябрь)
кўмир маҳсулотини интерактив портал орқали сотиш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги томонидан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-банди билан белгиланаётган компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 — 2028 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағлар ажратсин.
Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Реестрга киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларнинг интерактив порталдан кўмир сотиб олингани тасдиқлангандан сўнг ажратилаётган маблағлар оилаларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 ноябрь)
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тузилади ва интерактив порталда шаклланадиган рейтинг асосида уларга биржа савдоларида қатнашишга автоматик тарзда рухсат берилади;
б) кўмир маҳсулоти тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчиларга қуйидаги тартибда етказиб берилади:
бюджет ташкилотларига бошланғич нархни пасайтириш усулида ўтказиладиган давлат харидлари электрон савдолари натижаларига кўра;
аҳоли хонадонларига тўғридан-тўғри шартнома асосида. Бунда аҳоли интерактив порталда рўйхатдан ўтади;
аҳоли кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектини танлаб буюртмани шакллантиради;
интерактив порталда аҳоли учун кўмирни марказлашган тартибда тарқатиш пунктининг аниқ манзилли ва етказиб бериш муддатлари кўрсатилади;
интерактив порталда аҳолига буюртма шакллантириш жараёнида ўз хоҳишига кўра кўмир маҳсулотини яшаш ёки бошқа манзилгача етказиб бериш ёки умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш хизматини танлаш имконияти яратилади.
Агар тадбиркорлик субъекти кўмир маҳсулотини етказиб бериш муддатини ўзгартирадиган бўлса, интерактив портал орқали бу ҳақида буюртмачига маълум қилади. Бунда буюртмачи кўмир етказиб беришни янги санасига рози бўлмаса, унга буюртмани бекор қилиш ҳуқуқи берилади;
в) жорий куз-қиш мавсуми давомида таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган аҳоли ва бюджет ташкилотларига «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан кўмир кафолатланган тарзда етказиб берилади (сотилади);
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
5. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:
а) устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмирнинг нархи рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори даражада белгиланмаслигини;
аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлланмаслигини;
кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилишини;
б) ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар улгуржи ва чакана бозорда кўмир нархлари, ҳудудлар кесимида шаклланган нархлар, устун мавқейидан фойдаланиш ҳолатлари ва иқтисодий концентрацияси бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамаси киритиб борилишини таъминласин.
6. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2026 йил якунига қадар экологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳар йили импорт қилинадиган кўмирга экологик ва сифат (калорияси, намлиги, куллилиги, таркибидаги олтингугурт улуши ҳамда бошқалар) талаблари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Бунда:
Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси билан биргаликда импорт кўмирни фақат темир йўл транспортида республика ҳудудига олиб киришни;
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги заруратга кўра тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, республика ҳудудларида кўмир сифатини текшириш бўйича замонавий лабораториялар ташкил этишини назарда тутсин.
7. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги активларини (кейинги ўринларда — активлар) белгиланган тартибда фаолият йўналишларидан бири кўмир савдоси билан шуғулланиш шарти билан, аукцион савдоларида сотиш ва ушбу активлар сотилгандан кейин «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан «Кўмир таъминот» МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, икки ой муддатда «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги кўчмас мулкларни хатловдан ўтказсин ҳамда бозор тамойиллари асосида сотиш механизми тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
кўмир омборлари сотилгунга қадар аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ушбу омборлар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини ва зарур ҳолларда «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудий омборларидан фойдаланган ҳолда, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб беришга рухсат берилсин.
9. Белгилансинки:
а) аукцион савдоларида активларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ўртасида акцепт шартномаси имзоланади;
ушбу қарорга 3-иловада келтирилган мажбуриятлар бажарилмаса, активларни харид қилиб олган тадбиркорлик субъектлари томонидан акцепт шартномаси талаблари бажарилмаган деб ҳисобланади ҳамда активлар Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига қайтариб олинади;
б) ушбу қарорга мувофиқ бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулклар, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, устав капиталидаги акциялар ва улушлар қиймати, шу жумладан, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, активларни сотиш жараёнлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
10. Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган акцепт шартномасида аҳоли ва бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумида кўмир билан кафолатли таъминлаш, кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш инфратузилмаси объектларининг функционал мақсади, лойиҳавий қуввати ҳамда узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича мажбуриятларни киритсин.
Бунда мажбуриятлар активларга боғланган ҳисобланишини, активларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, мажбуриятлар янги мулкдорга ўтишини назарда тутсин.
11. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги:
Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар кўмирга бўлган ўсиб бораётган талабни қондириш учун 2035 йилга қадар кўмир қазиб чиқариш қувватларини энг кам харажат ҳисобидан кенгайтириш бўйича узоқ муддатли инвестиция дастурини ишлаб чиқсин;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш таннархини ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга сарфланадиган энергия ресурслари миқдорини камайтириш чораларини кўриб борсин.
12. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда кўмир нархи ошиши билан боғлиқ муаммоларни барвақт аниқлаб, жойида ҳал этиб бориш чораларини кўрсин.
13. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир учун улгуржи-сотиш нархлари устамасининг махсус миқдорини ўзгартириш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 75-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июль,
418-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарорига асосан 1-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига
11-ИЛОВА
Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ижтимоий реестрга киритилган (кейинги ўринларда — реестр), шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмайдиган оилалар (кейинги ўринларда — компенсация олувчилар) томонидан «mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) кўмир сотиб олинганида, уларнинг харажатларини бир қисмини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
ваколатли орган — «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
компенсация — бир календарь йил давомида сотиб олинган ҳар бир тонна кўмир учун 300 000 (уч юз минг) сўмдан, бироқ 600 000 (олти юз минг) сўмдан ошмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган маблағ;
молиявий агент — компенсацияни уни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки.
3. Компенсация тайинлаш ва тўлаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи компенсация тайинлаш учун қуйидаги тартибда мурожаат қилади:
бевосита Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда.
6. Компенсация тайинлаш тўғрисида мурожаат:
а) давлат хизматлари маркази орқали берилганда, мазкур марказнинг ходими ариза берувчининг номидан ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган компенсация тайинлаш бўйича сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради;
б) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали берилганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ариза берувчининг номидан сўровномани тўлдиради;
в) ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали берилганда, ариза берувчи сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Сўровнома ариза берувчи томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда ариза берувчи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
7. Ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ келиб тушган сўровномалар автоматик равишда «ЯМИҲ» АТ юборилади ва компенсация тайинлаш билан боғлиқ тартиб-таомиллар «ЯМИҲ» АТда амалга оширилади.
8. Компенсация тайинлаш тўғрисидаги сўровнома асосида «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ариза берувчига доир қуйидаги маълумотлар ўрганилади:
ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги тўғрисидаги маълумотлар — «ЯМИҲ» АТ орқали;
оиланинг кўмир харид қилингани, харид қилинган даври, миқдори ва қиймати ҳақидаги маълумотлар интерактив порталда идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали.
9. Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги ва кўмир харид қилинганлиги аниқланганда, «ЯМИҲ» АТда ариза берилган ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар бўйича кейинги ой тўлов рўйхатига киритилади.
10. Ариза берувчи компенсация олувчи оилалар тоифасига мувофиқлиги аниқланмаганда ёки ариза берган ойда кўмир харид қилинмаганда компенсация тайинлаш рад этилади.
Компенсация тайинлашни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) «ЯМИҲ» АТ орқали:
компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатлари сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар шакллантириб молиявий агентга юборади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни ҳар ойнинг 25-санасига қадар молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.
12. Зарур маблағлар молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштириб берилгандан сўнг, молиявий агент томонидан бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхатларига асосан компенсация олувчиларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик картасига компенсация тўловлари ўтказилиши таъминланади.
13. Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:
ариза берувчи томонидан компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисида мурожаат қилинганда;
«ЯМИҲ» АТдаги ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро алмашинуви тизимида юзага келадиган техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмагани сабабли, шунингдек, Ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибга кўра аризани расмийлаштиришда техник хатолар оқибатида нотўғри тайинлангани аниқланган тақдирда.
14. Компенсация тайинлангани ёки компенсация тайинлаш рад этилгани ҳақида ариза берувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда «ЯМИҲ» АТ, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
«ЯМИҲ» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
17. Ушбу Регламентда белгиланган талабларга риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.
18. Ариза берувчи мазкур Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

«Mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) рўйхатдан ўтади ва кўмир маҳсулотини харид қилади ҳамда компенсация тайинлаш учун қуйидаги шаклларда сўровнома асосида мурожаат қилади:

бевосита давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали.

Хоҳишига кўра

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда.

Сўровнома автоматик равишда «ЯМИҲ» АТга юборилади.

Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда

2-босқич

«ЯМИҲ» АТ

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотлар ҳамда сўровномада кўрсатилган маълумотларга асосан ариза берувчининг оиласи бўйича ўрганиш ўтказилади.

Ўрганиш якуни бўйича, кўмир харид қилганлигини ўрганиш учун интерактив портал сўров юборади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг автоматик равишда

3-босқич

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилалар, сотиб олинган кўмир ҳажми ва сотиб олинган даври тўғрисидаги маълумотларни «ЯМИҲ» АТга тақдим этади.

Автоматик равишда

4-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Интерактив портал томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан оилага компенсация тайинлайди ва компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритади ёки компенсация тайинлашни рад этади.

Автоматик равишда

2. Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини Молиявий агентга юборади.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

3. Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни Молиявий агентга ўтказиб беради.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

5-босқич

Молиявий агент

Компенсация тўловини ижтимоий карта орқали тўлаб беради.

Маблағлар Молиявий агентга ўтказилганидан сўнг бир иш куни ичида

Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

______________

______________

(сана)

(рақам)

Кўмир хариди учун компенсация қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми (мавжуд бўлса)

4. Туғилган санаси

5. Маҳалла фуқаролар йиғини

5.1. Кўча(мавзе)

5.2. Уй

5.3. Хонадон

6. Телефон рақами

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

8. «Mycoal.uz» интерактив портали орқали рўйхатдан ўтган ариза рақами

 

II. Оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар жой бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари

Т/р

Кўрсаткичлар

Миқдори

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:

1.1

Буқа ва сигирлар

1.2

Ёш қорамоллар

1.3

От ва туялар

1.4

Катта ёшдаги чўчқалар

1.5

Қўйлар

1.6

Катта ёшдаги паррандалар

1.7

Ёш паррандалар

2.

Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган:

2.1

Юк автотранспорт воситалари сони

2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.1.2

Давлат рақами белгиси

2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони

2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.2.2

Давлат рақами белгиси

2.3

Даромад келтирувчи нотураржой бинолари сони

2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
1) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини оила таркиби (бола туғилгани, вафот этгани ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгаргани ва компенсация тўлашга таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлигини кафолатлайман.
Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда компенсация тўловини ижтимоий карта орқали амалга оширилишига розилик бераман.
Молиявий агентда менинг ёки оила аъзоларим номига банк картаси очилмаган бўлса, Молиявий агентда номимга ижтимоий картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман;
2) хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган, бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар жой бинолари, қўшимча тураржой кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига
2-ИЛОВА
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш чора-тадбирларини амалга ошириш
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъуллар

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб бериш

1.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш.

1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг маҳаллий кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш ҳамда mycoal.uz интерактив электрон порталига (кейинги ўринларда — Портал) тегишли маълумотларни киритиш.

Бунда ҳар бир истеъмолчининг ўтган йилги истеъмолини инобатга олиш.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

2. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш.

Ҳар йили май — декабрь

«Ўзбеккўмир» АЖ,

етказиб берувчи тадбиркорлар билан биргаликда

2.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб беришда хусусий сектор вакилларини (кейинги ўринларда — тадбиркорлар) жалб қилиш.

1. Тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон жойлаштириш.

Бир ҳафта муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

2. Тадбиркорлар рейтингини қуйидаги мезонлар асосида шакллантириш:

а) атрофи ўралган омборининг мавжудлиги (ёки ижарага олингани). Бунда омбор темир йўлга эга бўлса, устуворлик бериш;

б) кейинчалик Порталга интеграция қилинадиган автотарозиси мавжудлигини инобатга олиш;

в) автоюклагич мавжудлиги (ёки ижарага олингани);

г) кўмир сотиш ва етказиб бериш фаолиятининг давомийлигини ўрганиш;

д) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобот ойи якунига кўра муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини инобатга олиш.

Икки ҳафта муддатда

3. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш мақсадида:

биринчи босқичда — юқоридаги талаблар асосида ҳар бир ҳудудда 3 та ва ундан ортиқ тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан Порталда рўйхатдан ўтказилишини ташкил этиш;

иккинчи босқичда — товар-хомашё биржалари савдоларида (кейинги ўринларда — биржа савдолари) иштирок этадиган тадбиркорлар рўйхатини Порталда рейтинг асосида онлайн тарзда шакллантириш ҳамда савдоларда қатнашиш ҳуқуқини автоматик тарзда аниқлаган ҳолда бериш.

Бунда:

Бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ,

Товар-хомашё биржалари

«Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиб олган тадбиркорларни рўйхатга автоматик равишда киритиш;

2028 йил 1 апрелдан бошлаб

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Товар-хомашё биржалари

аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида «Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиш жараёнлари якунига етказилгунга қадар ушбу омборларни тадбиркорларга «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ижарага бериш;

«Ўзбеккўмир» АЖ зарур ҳолларда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудий омборларидан фойдаланган ҳолда, кўмирни тўғридан-тўғри аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиш.

2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ

3.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун биржа савдоларини ташкил этиш.

1. 2026 йил ва келгуси йиллар учун тасдиқланган балансдаги кўмир ҳажмларини режа-жадвал асосида ҳудудлар кесимида тақсимлаш ҳамда ҳар бир вилоят учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этган ҳолда биржа савдоларига чиқариш.

Бунда биржа савдоларида харид қилинган кўмирни кафолатланган тарзда тадбиркорларга берилишини ҳамда вилоятлар кесимида мутаносиб равишда тақсимланишига «Ўзбеккўмир» АЖни масъул этиб белгилаш.

Режа-жадвал асосида

«Ўзбеккўмир» АЖ,

Товар-хомашё биржалари

2. Биржа савдоларини ўтказиш муддатини, шу жумладан, ҳудудлар учун алоҳида савдо майдончалари ва ойлик миқдорлари ҳақидаги эълонларни бериб бориш.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

«Ўзбеккўмир» АЖ,

Товар-хомашё биржалари

3. Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импортёрларни Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг кўмирини биржа савдоларига чиқариш.

Бунда биржа савдоларига чиқарилган, тадбиркорларга сотилган ҳамда ҳудудлардаги кўмир омборларида мавжуд захиралар тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритиб бориш.

Доимий

Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар

(ихтиёрий)

4. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар томонидан кўмирни етказиб бериш манзили ва сотиш нархлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга жойлаштириш.

Бунда ушбу тадбиркор, биринчи навбатда, Порталда олинган буюртмалар ижросини таъминлайди.

Доимий

Товар-хомашё биржалари,

Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар билан биргаликда

4.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун тадбиркорлар манзилигача кўмирни етказиб бериш.

1. Республиканинг барча ҳудудлари учун, масофасидан қатъи назар, аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган маҳаллий кўмирни темир йўлда ташишнинг ягона тарифини жорий этиш.

2026 йил июль

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар билан ягона тариф асосида темир йўлда кўмирни етказиб бериш шартномаларини имзолаш.

Белгиланган муддатда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Товар-хомашё биржалари

3. Биржа савдоларида харид қилинган кўмирни шартнома шартларига асосан станциядан сифатли ва ҳужжатлаштирилган миқдорий ҳажмларда ортиб берилишини «Ўзбеккўмир» АЖ ва бошқа қазиб чиқариш корхоналари масъуллиги асосида таъминлаб бориш.

Белгиланган муддатда

Кўмир қазиб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар

4. Биржа савдоларида қайд этилган ҳар бир битим шартига асосан кўмир учун тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаш.

Белгиланган муддатда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

5. Кўмирни темир йўл тарозиларида ҳажмини қайд этган ҳолда тадбиркорларга топшириш. Бунда:

кўмирни ташиш учун вагонлар билан таъминлаш;

тегишли станциягача ташишни ташкил этиш;

кўмир тадбиркорларга етиб боргунга қадар унинг миқдорий ҳажмига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг тегишли таркибий бўлинмалари масъул ҳисобланишини қатъий таъминлаш;

темир йўл тарозисида вагонларни тортишни шартнома асосида ташкил этиш. Бунда аниқланган камомадларни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда ҳал этиб бориш.

Доимий

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

6. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи асосида кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар:

кўмир қазиб чиқарувчилар ортиб юборадиган станциядан кўмирнинг сифати ва миқдорий ҳажми бўйича тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш;

ўз омборларида кўмирнинг сифатли сақланиши ва истеъмолчиларга манзилли етказиб берилишини таъминлаш. Бунда Порталда қўшимча жорий этиладиган автотранспортда юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг логистика хизматларидан устувор тарзда фойдаланиш;

кўмир автотранспортда устини махсус қоплама билан ёпган ҳолда етказиб берилишини қатъий таъминлаб бориш;

Порталга маълумотлар тўлиқ, сифатли ва ўз муддатида киритиб борилишини таъминлаш.

Доимий

Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ

5.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш.

1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш:

а) аҳоли хонадонларига етказиб бериш.

Бунда:

кўмирга талабгор бўлган аҳолини Порталда рўйхатдан ўтказиш;

аҳоли томонидан кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тадбиркорни танлаб буюртмасини шакллантириш;

Порталга аҳоли учун кўмирни марказлашган тартибда тарқатиш пунктининг аниқ манзили ва етказиб бериш муддати тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш;

Порталда аҳоли буюртмасини шакллантириш жараёнида кўмирни доимий ёки вақтинчалик яшаш манзилига етказиб бериш ёхуд уни умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш тўғрисидаги маълумотларни киритиш. Бунда тадбиркор кўмирни етказиб бериш муддатини ўзгартирадиган бўлса, бу ҳақида буюртмачига маълум қилиниши ва буюртмачи янги санага рози бўлмаса, буюртмани бекор қилиш имкониятига эга бўлишини назарда тутиш;

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ

б) бюджет ташкилотларига бошланғич нархни пасайтириш усулида ўтказиладиган давлат харидлари электрон савдо платформалари орқали етказиб бериш. Бунда:

савдода бир иштирокчи қатнашса ҳам савдо ғолибини аниқлаш;

давлат хариди шартномасида кўмирни етказиб бериш, топшириш ва қабул қилиб олиш шартларига шартнома томонларининг қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Доимий

Буюртмачилар,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳар бир битимга кўра сотилган кўмирни Порталга интеграция қилинган автотарози орқали чиқим қилиниши ҳамда тегишли ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаш.

Доимий

«Ўзбеккўмир» АЖ,

кўмир қазиб чиқарувчи ташкилотлар

3. Етказиб берилган ва қабул қилиб олинган кўмир ҳақидаги маълумотларни қуйидаги тартибда тасдиқлаш:

бюджет ташкилотлари Порталда яратилган шахсий кабинети орқали;

аҳолига (жисмоний шахсларга) юборилган СМС-хабардаги рақамли ҳавола орқали.

Бунда истеъмолчиларга буюртма ижроси тўғрисида Порталда шикоят ва таклифлар қолдириш имкониятини тақдим этиш.

Доимий

Буюртмачилар,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Истеъмолчиларнинг шикоят ва таклифлари асосида тадбиркорлар рейтингини юритиш ҳамда рейтинг натижаларига кўра кейинги савдоларга рухсат бериш тартибини жорий этиш.

Доимий

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ,

Товар-хомашё биржалари

5. Тадбиркорларнинг кўмир нархини сунъий оширмаслиги мақсадида:

кўмирнинг бозорда монопол юқори ва монопол паст нархи қўлланишини назорат қилиш;

аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлламаслик бўйича йўриқнома қабул қилиш ва унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш.

Доимий

Рақобат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

6. Тадбиркорлар кўмир чиқими тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритмаслик ҳолати аниқланганда:

тадбиркор билан тузилган амалдаги битимни бекор қилиш;

Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқини бекор қилиш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

7. Тадбиркорлар томонидан кўмир аҳоли ва бюджет ташкилотларига сифатли ва манзилли етказиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Ҳар йили куз-қиш мавсуми давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

8. 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида, истисно тариқасида, «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан бюджет ташкилотларига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб бериш. Бунда:

«Кўмир таъминот» МЧЖ ҳамда бюджет ташкилотлари ўртасида имзоланган шартномаларга қўшимча келишувларни имзолаш;

кўмир нархини биржа савдоларидаги бошланғич нарх, темир йўлда ташиш харажатлари, сақлаш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда белгилашни назарда тутиш.

2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида

«Ўзбеккўмир» АЖ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни манзилли етказиб бериш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

6.

Ижтимоий реестр (кейинги ўринларда — реестр)га киритилган шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларнинг Портал ва унинг мобил иловаси орқали кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиб бориш.

1. Компенсация тўловларини молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 — 2028 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратиш.

2. Реестрга киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларнинг кўмир сотиб олгани Порталда тасдиқлангандан сўнг ушбу оилалар ижтимоий картасига моддий ёрдам пулларини кўчириб бериш.

Бунда моддий ёрдам пуллари ажратилгандан сўнг ортган маблағларни республика бюджетига қайтариш.

2026 — 2028 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига импорт кўмирни етказиб бериш

7.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш.

1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш ишларини ташкил этиш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Энергетика вазирлиги

2. Импорт кўмирга бўлган талаб ҳамда импорт кўмирни аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериш тадбирлари тўғрисидаги мониторинг маълумотларини Порталда акс эттириб бориш.

Доимий

8.

Республикага импорт қилинган кўмирнинг ягона маълумотлар базасини яратиш.

1. Портални Божхона қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда импорт қилинган кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

Бунда маълумотларни тадбиркорлар ва ҳудудлар кесимида даврий (кунлик, ойлик ва йиллик, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан) жадвал ва инфографикалар шаклида юритиш.

Доимий

Божхона қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

2. Импорт қилинган кўмирнинг нархлари ҳамда савдо нуқталари бўйича қўшимча маълумотларни тадбиркорлар билан келишилган ҳолда жойлаштириш.

Доимий

Энергетика вазирлиги

9.

Тадбиркорлар томонидан қўшни республикалардан аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган кўмирни Портал орқали сотишни йўлга қўйиш.

1. Қўшни республикалардан кўмир импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтишини ташкил этиш.

2. Тадбиркорларга сотилган импорт кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга ихтиёрий равишда киритиш имкониятини тақдим этиш ҳамда бу тўғрисида уларни хабардор қилиш.

Доимий

Энергетика вазирлиги

3. Халқаро қатновларда умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида импорт кўмирни ташиш тарифларига чегирмаларни аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилган кўмир ҳажмларини Порталга киритиб борилаётган кўмир ҳажмларидан келиб чиқиб қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2026 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Рақамлаштириш чора-тадбирлари

10.

Платформани бошқа электрон платформалар билан интеграция қилиш.

1. Портални қуйидаги электрон тизимлар билан интеграция қилиш:

контрагентлар билан ҳисоб-фактуралар (faktura.uz, soliq servis ва бошқалар);

харид операторлари (uzex.uz);

корхонанинг электр энергияси сарфи (Energonazorat ва бошқалар);

Ижтимоий реестр;

суюлтирилган газ таъминоти билан таъминланган аҳоли хонадонлари реестри («Ҳудудгазтаъминот» АЖ);

контрагент ва ходимларнинг қариндошлигини (манфаатлар тўқнашувини) аниқлаш (Адлия вазирлиги);

импорт қилинган маҳсулотлар, шу жумладан, кўмир ва товар моддий бойликлар (Божхона қўмитаси);

солиқ қарздорлиги (Солиқ қўмитаси);

темир йўл вагонлари жойлашуви ва юк ҳажми (enakl.uz);

корхона ходимларининг меҳнат фаолияти (my.mehnat.uz);

турар ва нотурар бино-иншоотларининг эгаси ва майдонини аниқлаш (my.gov.uz, кадастр);

Ички ишлар вазирлиги (ЙХХБ базаси).

2. Мазкур тизимлар билан интеграция қилиш ва беғараз фойдаланишга рухсат бериш (муаллифлик ҳақи ва абонент тўловлари бундан мустасно).

2026 йил 1 октябрь

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Товар-хомашё биржалари,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

11.

Кўмирни темир йўлда ташиш вақтида талон-торож бўлиши олдини олиш.

1. Ҳудудлардаги марказий темир йўл станцияларида электрон темир йўл тарозиларини ўрнатиш ишларини якунига етказиш.

2026 йил август

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ўзбеккўмир» АЖ

2. Темир йўл тарозиларини Портал билан интеграция қилиш ва ҳар бир тортилган вагон бўйича маълумотни акс эттириш.

Доимий

3. Аниқланган камомад бўйича электрон далолатнома тузиш ҳамда идоралараро тасдиқлашни йўлга қўйиш.

Доимий

Қўшимча чора-тадбирлар

12.

Кўмир ресурслари ва тақсимоти балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Кўмир ресурслари ва тақсимоти баланси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Баланс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш учун киритиш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

13.

Кўмирнинг табиий камайиши нормасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Кўмирни қазиб чиқариш, юклаш, тушириш, ташиш ҳамда сақлаш давомида йўқотиладиган табиий камайиш нормалари тўғрисида идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Икки ой муддатда

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Энергетика вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Ишлаб чиқилган ҳужжатни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

2026 йил 1 декабрь

14.

Ангрен шаҳри автомобиль йўллари ҳамда темир йўл станцияси ўтказувчанлигини ошириш.

Ангрен кўмир ҳавзасида тадбиркорлар томонидан кўмир қазиб чиқариладиган кўмир ҳажми ортишини инобатга олиб, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда:

2028 йилдан бошлаб «Ангрен», «Апартак», «Нишбош», «Наугарзон» кўмир конларида кўмир қазиб чиқариш ҳажмлари 18 млн тоннага етказилишини инобатга олиш;

кўмирни автотранспортда ташиш учун автомобиль йўллари ҳамда кўприкларни созлаш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва янгисини қуриш;

темир йўл транспортида ташишда Ангрен темир йўл станцияси вагонлар ўтказувчанлигини ошириш, янги темир йўл линияларини қуриш, йўл ўтказгичлар ва темир йўл кўприкларини барпо этишни назарда тутиш.

2026 йил 1 декабрь

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

15.

Иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга кўмирни биржа савдолари орқали сотишни ташкил этиш.

1. Биржа савдоларига чиқариладиган кўмир миқдорлари бўйича ойлик режа-жадвал ишлаб чиқиш.

Доимий

«Ўзбеккўмир» АЖ,

Товар-хомашё биржалари

2. Режа жадвалга асосан кўмирни биржа савдоларига чиқариш.

Режа жадвалга асосан

3. Биржа савдолари натижасига кўра харид қилинган кўмирни ортиб юбориш.

Харид қилиш шартномаси шартларидаги муддатда

16.

Иссиқлик электр станциялари ҳамда йирик истеъмолчиларга кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан сотиш.

1. Иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ бўлган миқдорларда) кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ҳар ҳисобот давридаги ўртача биржа савдолари нархларида сотиш.

Ҳар ойда

«Ўзбеккўмир» АЖ

2. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги маҳаллий кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарнинг («Шарғункўмир» АЖ, хусусий тадбиркорлар) қазиб чиқариладиган кўмирини республика ҳудудларига темир йўлда ташиш харажатларини мақбуллаштириш юзасидан тезкор чоралар кўриш.

2026 йил август

Транспорт вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

17.

Давлат-хусусий шериклик шартларида «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги ҳар бир вилоятдаги камида 1 та омборни модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш.

1. «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги кўчмас мулкларни хатловдан ўтказиш.

Уч ой муддатда

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ

2. Барча инфратузилма ва майдонга эга бўлган кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборини давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

а) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш бўйича тендер (танлов) ўтказиш;

б) тендер (танлов) натижаларига кўра ғолибни аниқлаш ва белгиланган тартибда тегишли битимни имзолаш. Бунда:

кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборларини рақамли технологиялар билан жиҳозлаш;

омборлар фаолиятини реал вақт режимида ҳамда масофадан туриб кузатиш ҳамда маълумотларни Порталда акс эттириш;

в) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаб бориш;

г) омборларни кейинчалик устувор равишда давлат-хусусий шериклик шартларида иштирок этган тадбиркорга сотиш.

3. Ишлаб чиқилган таклифларни манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 1 декабрь

18.

Кўмирни ёз фаслида харид қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар ёз фаслида (май-август) биржа савдоларида харид қилинишини рағбатлантириш учун таклиф ишлаб чиқиш.

Бунда:

а) биржа савдоларида харид қилинган кўмир учун тадбиркор тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаганда кўмир нархига 10 фоиз чегирма қўллашни;

б) биржа савдоларида харид қилиб олинган кўмир учун тўловларни икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутиш.

2. Рағбатлантириш механизмларини амалиётда жорий этиш масаласи юзасидан бошқарув органининг тегишли қарорини белгиланган тартибда қабул қилиш.

2027 йил 1 апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ,

кўмир қазиб чиқарувчилар,

Товар-хомашё биржалари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги активларини хусусийлаштириш мажбуриятлари
1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумида кўмир билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида хусусийлаштирилган кўмир омборхоналари ва уларнинг инфратузилма объектлари барқарор фаолият юритишини давом эттириш.
2. Маҳаллий кўмир қазиб чиқарувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда товар-хомашё биржалари савдоларига чиқариладиган кўмирни харид қилиш, шунингдек, республика ҳудудлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, унинг зарур захираларини шакллантириш ҳамда истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш.
3. Хусусийлаштирилган кўмир омборхоналари ва уларнинг инфратузилма объектларининг техник созлиги, лойиҳавий қуввати ва функционал мақсадининг сақланишини таъминлаш.
4. Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан кўмирни етказиб бериш рентабеллиги паст бўлган ҳудудлардаги аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни кафолатли етказиб бериш.
5. Ваколатли давлат идораларининг кўмир таъминоти жараёнларини рақамлаштириш бўйича яратиладиган рақамли электрон платформа ҳамда кўмир захиралари, ҳаракати ва истеъмолчиларга етказиб бериш ҳисобини юритиш бўйича рақамли технологиялари ва ахборот тизимларига интеграция қилиш.
6. Фавқулодда вазиятлар ва об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилган даврларда юзага келиши мумкин бўлган қўшимча эҳтиёжларни қоплаш учун зарур захирани ғамлаш ва қисқа муддатларда етказиб бериш.
7. Кўмирни сақлаш, ташиш ва етказиб беришда саноат, экологик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий қоидаларга риоя этилишини таъминлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорида:
а) 3-банд чиқариб ташлансин;
б) қарорга 2-илова билан тасдиқланган Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомнинг «2-боб. Асосий тушунчалар» бўлимининг 2-банди олтинчи хатбошисидаги «кўмир маҳсулотининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 2-иловада:
а) 2-банд чиқариб ташлансин;
б) 3 — 9-бандлар 2 — 8-бандлари деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низомнинг «1-боб. Умумий қоидалар» бўлими 2-бандининг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўл транспортида юк ташиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 7 апрелдаги 145-сон қарорига 1-илованинг «Изоҳ» қисми қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аҳоли ва бюджет ташкилотлари истеъмоли учун маҳаллий кўмирни ички қатновда темир йўл транспорти орқали «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ станцияларидан/станцияларигача ташишда, ташиш масофасидан қатъи назар, 2026 йил 1 июлдан бошлаб 1 тонна кўмирни ташиш учун 87 500 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида ягона тариф қўлланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2026 й., 09/26/418/0803-сон; 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон)