Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3425]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
1. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 март,
54-сон
Келишилди:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 7 март
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А. ХАСАНОВ
2023 йил 9 март
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2023 йил 11 мартдаги 54-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
1. Давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга ошириладиган хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар (бундан буён матнда халқаро ва бошқа расмий тадбирлар деб юритилади) муносабати билан совға олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарлари муносабати билан давлат фуқаролик хизматчисининг совға олиши тақиқланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат органи — Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;
совға — давлат фуқаролик хизматчисига халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан бепул тақдим этилган, моддий қимматга эга бўлган мол-мулк ёки беғараз кўрсатилган хизмат;
халқаро тадбирлар — давлат органи номидан, унинг расмий вакиллари ҳамда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тадбирлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси делегациясининг хорижий мамлакатга, хорижий мамлакат делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи билан боғлиқ тадбирлар;
расмий тадбирлар — давлат органига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, давлат органи номидан, унинг расмий вакиллари иштирокида ташкил этиладиган, муайян мақсадларга эришишга қаратилган тадбирлар (расмий қабул, маросим, учрашув, анжуман, семинар, брифинг, симпозиум, тақдимот, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар);
хизмат сафари — давлат органи раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқари) хизмат вазифасини ва топшириғини бажариш учун муайян муддатга юборилиши;
совға берувчи — халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан давлат фуқаролик хизматчисига совға тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахс вакили;
Совғалар реестри — давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар рўйхати;
меҳмондўстлик белгиси — халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва этикет қоидаларига мувофиқ нонуштага, кофе-брейкка, тушликка, кечки овқатга ва оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларига таклиф қилиш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
3. Мазкур Низом талабларига риоя этиш Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурийдир.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
4. Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан ўзларининг хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади. Бундан давлат фуқаролик хизматчиси томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, давлат байрамлари, нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар мустасно.
5. Давлат фуқаролик хизматчиси халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ўзи ёки бошқа шахслар учун совға тақдим этилишини сўрашига ёки талаб қилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
6. Давлат фуқаролик хизматчисининг халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан унинг оила аъзоларига тақдим этилган совға давлат фуқаролик хизматчисига берилган совға деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
7. Давлат органи раҳбарининг буйруғига (қарорига, фармойишига) асосан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
совғанинг қийматини аниқлаш ва уни сақлаш, Совғалар реестрини юритиш давлат органининг хўжалик бўлинмаси (бундан буён матнда бўлинма деб юритилади) (ходими) томонидан;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
совғани давлат органининг балансига кирим қилиш мазкур давлат органининг молия-иқтисод бўлинмаси (ходими) томонидан;
совғалар билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш давлат органининг коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси (ходими) томонидан амалга оширилади.
Бунда, давлат органида мазкур бандда назарда тутилган таркибий бўлинмалар (ходимлар) мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли вазифа давлат органи раҳбарининг буйруғига (қарорига, фармойишига) асосан бошқа таркибий бўлинмага (ходимга) юклатилиши мумкин.
2-боб. Халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан тақдим этилган совғани қабул қилиш талаблари
8. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, давлат органининг ички идоравий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлиши;
совға уни берувчи томонидан аниқ бир халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ихтиёрий тақдим этилган бўлиши;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
давлат органининг обрўсига (нуфузига) путур етказмаслиги;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмаслиги, хусусан давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
9. Давлат фуқаролик хизматчиси совғани қабул қилиш жараёнида совға берувчидан совғанинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни (совғанинг қийматини тасдиқловчи савдо чекини ёки савдо квитанциясини ёхуд бошқа ҳужжатларни) сўраб олиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
10. Давлат фуқаролик хизматчисига тақдим этилган тез яроқсиз ҳолга келувчи маҳсулотлар (табиий гулдаста, доналик ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ўз хоҳишига кўра тасарруф этилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
11. Давлат фуқаролик хизматчиси унга халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан меҳмондўстлик белгиси сифатида билдирилган таклифни қабул қилиши мумкин.
Бунда, давлат фуқаролик хизматчиси меҳмондўстлик белгиси сифатида билдирилган таклифнинг беғаразлигига шубҳа сезган тақдирда, ушбу таклифни дарҳол рад этиши ва алоқа воситалари орқали бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўлинмасини огоҳлантириши шарт.
3-боб. Халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан тақдим этилган совғанинг қиймати ва уни тасарруф этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
12. Давлат фуқаролик хизматчиси халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан унга тақдим этилган совғани ушбу тадбирлардан қайтиб келган кундан бошлаб уч иш куни ичида бўлинмага совғанинг қийматини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (совғанинг қийматини тасдиқловчи савдо чеки ёки савдо квитанцияси ёхуд бошқа ҳужжатлар) мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар билан бирга тақдим этади, бундан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган совғалар мустасно.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
13. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан совғани бўлинмага топширилиши тўғрисидаги топшириш ва қабул қилиш далолатномаси (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилгунга қадар совғанинг бутлиги ва сақланиши учун жавобгарлик давлат фуқаролик хизматчиси зиммасида бўлади.
14. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан бўлинмага топширилган ҳар қандай совға бўйича далолатнома ушбу бўлинма томонидан икки нусхада тузилади. Бунда, бўлинма томонидан ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Совғалар реестрида совғани рўйхатга олган ҳолда давлат фуқаролик хизматчисига қайтарилади, иккинчи нусхаси ушбу бўлинмада сақланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
15. Давлат фуқаролик хизматчисида совғанинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, бўлинма томонидан совғанинг қиймати аниқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Бунда, бўлинма томонидан совғанинг бозор нархи савдо дўконлари, интернет ҳамда бошқа манбалар ва усуллар орқали ўрганилиб, унинг ўртача қиймати аниқланади ва унинг натижаси бўйича баённома расмийлаштирилади.
16. Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараварига тенг ёки ундан кўп бўлмаган миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, совға давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади ва у томонидан ўз ихтиёрига кўра тасарруф этилади.
Бунда, бўлинма томонидан совғанинг давлат фуқаролик хизматчисига топширилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилади.
Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараваридан ортиқлиги аниқланган тақдирда, совға молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органининг балансига кирим қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
17. Давлат органининг балансига ўтказилган совғадан давлат органининг эҳтиёжи учун фойдаланишга рухсат этилади.
18. Давлат фуқаролик хизматчиси халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ўзига тақдим этилган совғаларни қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида ҳар қандай шубҳа пайдо бўлганда, шу заҳоти ушбу масала бўйича бевосита ўзининг юқори турувчи раҳбариятини ёки коррупцияга қарши курашиш бўлинмасини хабардор қилиши шарт.
Совғанинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлиги бўйича шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлиги коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси томонидан текширилиши мумкин.
19. Давлат фуқаролик хизматчисининг халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан унинг оила аъзоларига тақдим этилган совға мазкур бобга мувофиқ тасарруф этилади.
4-боб. Якуний қоида
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Совғани топширган давлат хизматчисининг имзоси ва сана
Масъул ходимнинг имзоси ва сана
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
2.
…
Изоҳ:
* хорижий мамлакат ва ташкилотнинг номи, совға берувчининг Ф.И.О ва лавозими;
** совғанинг қийматини тасдиқловчи савдо чеки ёки савдо квитанцияси ёхуд бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, шу асосида, агар мавжуд бўлмаса, совғанинг қийматини аниқлаш асосида тўлдирилади;
*** совғанинг давлат фуқаролик хизматчиси тасарруфига ўтказилганлиги ёки давлат органига топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 10/23/3425/0138-сон; 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)