Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг
буйруғи
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3398]
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 октябрь
283-сон
Келишилди:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2022 йил 14 октябрь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 7 октябрь
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И. НОРҚУЛОВ
2022 йил 15 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2022 йил 28 октябрдаги 283-сон буйруғига ИЛОВА
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг (бундан буён матнда жойлар мулкдорлари деб юритилади) мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловларини белгилашда харажатлар таркиби
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
1. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари қуйидагилардан ташкил топади:
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
а) кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш (уларга хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:
кўп квартирали уй томининг гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, томни тўлиқ алмаштириш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.02.00 Жисмоний ва юридик шахсларни электр энергияси билан таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги;
кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки бўлган умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмаларни сақлаш ва таъмирлаш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, санитария ҳолати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириш;
хом ашё, материаллар, ёқилғи, инвентар ва хўжалик анжомларини сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (экиш, парвариш қилиш, дарахтларга ишлов бериш, буталарни ва майсазорларни кесиш ҳамда суғориш хизматлари);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
аҳолига қулайлик яратиш учун кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш учун тижорат банкларидан олинган кредитларни қоплаш харажатлари;
жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган қўшимча хизматлар ва ишлар.
б) кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:
жойлар мулкдорлари ширкати бошқарувининг (бундан буён матнда бошқариш органи деб юритилади) маъмурий ходимлари ҳамда ишчи хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
бошқариш органининг кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;
бошқариш органининг маъмурий эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;
2. Кўп квартирали уй бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчининг кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатлари таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Бошқариш органи томонидан бир нечта кўп квартирали уй бошқарилганда, мазкур Низомнинг 1-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирлардан келиб чиқадиган харажатлар бошқарувдаги кўп квартирали уйлар сонига мутаносиб равишда тақсимланган ҳолда ҳар бир кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатларга мутаносиб аниқланади.
2-боб. Жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадалларини ҳисоблаш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
4. Жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда:
Б3 — турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдонининг метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал миқдори;
ΣФ — режалаштирилаётган зарурий фойда суммаси (ушбу сумма кўп квартирали уй фақат бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда инобатга олинади).
Бунда, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан ўз фаолиятидан олиниши режалаштирилган зарурий фойда миқдори кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида келишилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади;
ΣД — умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:
кўп квартирали уйнинг ижарага берилган ертўла қисмлари ҳамда бошқа умумий мол-мулки учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;
кўп квартирали уйни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
бошқариш органи билан коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган жойлар мулкдорларидан коммунал хизматлар учун ҳақ йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга асосан коммунал хизматлар учун йиғилган маблағлардан бошқариш органига бериладиган ажратмалар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар;
ΣМумум. — бошқариш органи бошқарувида бўлган кўп квартирали уйнинг умумий майдони.
5. Кўп квартирали уйни бошқариш сметасининг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
3-боб. Якуний қоида
6. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 10/22/3398/1045-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)