1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
1. Органик маҳсулотлар етиштиришда ва уларни йиғиб олишда ер майдонларига қўйилган талабларни, шунингдек, органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартибини назарда тутувчи Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йилдан бошлаб:
а) ҳар йили 1 октябрга қадар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.01.00 Умумий қоидалар]
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг охирги уч йил учун статистик таҳлил натижалари ва топографик жойлашувини ўрганиш, тупроқ, сизот ва оқова сувлар сифати ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
б) мунтазам равишда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари анъанавий усулда етиштириладиган ер майдонларидан ажратиб турувчи белги ва кўрсаткичларни ўрнатиш, шунингдек, экспортбоп ва сердаромад органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чораларини кўрсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 январь,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 33-сон қарорига
ИЛОВА
Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ҳамда тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
2. Ушбу Низомнинг қоидалари органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштирувчи ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
белги — органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш учун танланган ер майдони ҳамда мазкур ер майдонида фаолият юритувчи хўжалик тўғрисидаги кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар пешлавҳаси;
кўрсаткич — органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш учун танланган ер майдони ҳамда мазкур ер майдонида фаолият юритувчи хўжалик тўғрисидаги умумлаштирилган тавсифи;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнийиғиб олишга танланган ер майдони — органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олишга мўлжалланган ер майдонининг белгиланган талабларга мувофиқлиги;
органик ер майдонлари — мувофиқлик сертификатига эга бўлган, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган ёки ёввойи ҳолда ўсган ўсимликлар йиғиб олинадиган ер майдонлари;
органик маҳсулот — ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва савдо қилишнинг барча босқичларида миллий органик стандарт талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш орқали олинган маҳсулот;
тупроқ ва сув таркибини таҳлил қилиш — органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олувчи хўжалик ер майдонларининг сўнгги уч йиллик статистик таҳлил натижаларини ҳамда топографик жойлашувини ўрганиш, тупроқ таркибини, сизот ва оқова сувларнинг сифатини лабораторияда таҳлил қилиш.
2-боб. Органик маҳсулотлар етиштиришда ва йиғиб олишда ер майдонларига қўйиладиган талаблар ҳамда белги ўрнатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик]
4. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш билан шуғулланувчи хўжаликнинг танланган ер майдонида фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни мувофиқликни баҳолаш органига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
5. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олувчи хўжаликнинг ер майдонидаги тупроқ таркибидаги сизот ва оқова сувларнинг сифати (минераллашув) таҳлил қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
6. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонини танлашда охирги уч йилда шу майдонда экилган қишлоқ хўжалиги экин турлари, қўлланилган агротехник тадбирлар, берилган минерал ўғитлар турлари ва миқдори (қолдиқ) ўрганиб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
7. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга танланган ер майдонининг атрофида анъанавий усулда етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларнинг тури, суғориш тизими, ер майдони чегараларида иҳотазорлар барпо этиш магистрал канал ва автомобиль йўллари билан оралиқ масофани ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилинади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
9. Республикада камайиб бораётган ва муҳофазага олинган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини йиғиб олишга рухсат берилмайди.
10. Танланган ер майдонида тупроқ таркиби, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинлари бир йиллик ёки кўп йиллик турларга қараб жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
11. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга танланган ер майдони бўйича барча таҳлил натижалари ижобий бўлган тақдирда хўжалик томонидан мазкур ер майдонининг кириш йўлагига органик қишлоқ хўжалигига ўтиш даврини билдирувчи қуйидаги кўрсаткичлар ўзида акс эттирган белги ўрнатади:
ер майдонига эгалик қилувчи хўжалик номи;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
хўжалик жойлашган жой (почта манзили);
хўжалик раҳбарининг Ф.И.О.;
умумий ер майдони харитаси, гектар, органик ер майдони гектари, контури;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.11 Узумчилик]
қишлоқ хўжалиги экин турларидан келиб чиқиб, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга (боғ, узумзор, техник ва озиқ-овқат экинлари ҳамда озиқабоп ем-хашак экинлари) ўтиш даврининг муддати;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик]
радиуси 3 км дан кам бўлмаган асаларичилик хўжалиги ҳудудининг харитаси ҳамда асалари уяларини ҳудуддан ҳудудга кўчириш талаб этилса, кўчиш ҳудудларининг хариталари (асаларичилик хўжаликлари учун);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.08 Паррандачилик. Парранда фермалари]
чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари иншоотларининг ер майдонида (гектар) жойлашув схемаси ҳамда яйловлар харитаси кўрсатилган белги.
12. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олувчи хўжалик мурожаатига кўра, мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган органик мувофиқлик сертификатига асосан танланган ер майдонига ўрнатилган белгида органик ўтиш даври белгиланмайди.
13. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш жараёнига органик мувофиқлик сертификати олган хўжалик органик ер майдонининг кириш чегарасига қуйидаги кўрсаткичларни ўзида акс эттирган белгини ўрнатади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови]
15. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнига мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган органик мувофиқлик сертификатига асосан хўжалик томонидан органик ер майдонининг кириш йўлагига қуйидаги кўрсаткичларни ўзида акс эттирган белги ўрнатилади:
ер майдонларига эгалик қилувчи хўжалик номи;
хўжалик раҳбарининг Ф.И.О.;
ер майдонининг харитаси, майдони (гектар);
етиштириладиган маҳсулот номи;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
хўжалик жойлашган жой (почта манзили);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта]
мувофиқликни баҳолаш органи номи (телефон рақами ва электрон почта манзили);
органик мувофиқлик сертификатнинг рақами ва амал қилиш муддати.
3-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
16. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш ишлари билан боғлиқ харажатлар ушбу фаолият билан шуғулланувчи хўжалик маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
17. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиб олиш жараёнларида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/33/0059-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)