1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;
атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
4. Белгилаб қўйилсинки:
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир;
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Марказни 2019 йилда ва кейинги йилларда сақлаш учун бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ томонидан тақдим қилинадиган асосланган ҳисоб-китобларга биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
5. Марказ директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ва экспертларни маслаҳатчилар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;
илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича шартномалар тузиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрсин;
бир ой муддатда Марказни юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказни сақлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Марказни зарур мебеллар, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш бўйича харажатлар учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
Марказга хизмат кўрсатиш учун битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун зарур лимитлар ажратсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
9. Марказ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахбороти;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий жўнатиладиган реестрга киритилсин.
10. Марказ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 апрель,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 15 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
2. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясива қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг қарорлари ва буйруқларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
5. Марказнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази;
қисқартирилган номи — Транспорт муаммоларини ўрганиш маркази;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Центр изучения проблем развития транспорта и логистики при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Центр изучения проблем транспорта;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Center for research of issues in development of transport and logistics under the Ministry of transport of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Center for research transport issues.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
6. Марказ бюджет ташкилоти ҳисобланади ва уни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
2-боб. Марказнинг мақсадлари, асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
8. Транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганишни таъминлаш ва таклифларни ишлаб чиқиш Марказ фаолиятининг мақсадлари ҳисобланади.
9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;
атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларни ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
10. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш муаммоларини ўрганади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
республиканинг транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини тадқиқ этади;
катта юкламали ҳаракат йўналишларининг кесишувида транспортнинг турли турларидан фойдаланишни мақбуллаштиришни назарда тутувчи транспорт-ўтиш боғламаларини қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
транспорт ва логистика тизимини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди, ташиш жараёнларини мақбуллаштиришни таъминлайдиган логистика марказлари ва транспорт ташкилотларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
тадбиркорлик субъектларининг транспорт ва логистика хизматлари учун харажатларини минималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
б) халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш соҳасида:
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш имкониятларини ўрганади ва уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Марказий Осиёда қўшимча юк оқимларини жалб қилишни таъминлайдиган янги транспорт коридорларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан юк ва йўловчи ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш бўйича изланишлар олиб боради;
миллий транспорт коммуникациялари орқали халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этади;
транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилишда, халқаро алоқаларни ўрнатишда қатнашади;
в) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш соҳасида:
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
транспорт соҳасида хавфсизликни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш ва унинг даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
замонавий технологиялар ютуқлари ва интеллектуал транспорт тизимларини ўрганади, уларни республиканинг йирик шаҳарларида қўллашни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилади;
г) атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш соҳасида:
атроф муҳитга ва инсон саломатлигига транспортнинг зарарли таъсирини камайтириш имкониятларини тадқиқ қилади ҳамда уларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
транспортда ресурсларни тежаш ва экология муаммоларини ўрганади, транспорт ресурсларидан самарали фойдаланиш, атроф муҳитга техноген юкламани минималлаштириш масалаларига комплекс ёндашган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади;
д) тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларни ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг миллий институтлари билан ҳамкорлик қилади;
11. Марказ транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммолари тўғрисида мунтазам равишда ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар киритади, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига ўзининг фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
12. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига киритиш;
давлат ва хўжалик бошқариш органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, ҳудудий транспорт бошқармаларидан, йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияларидан Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этишда зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва бепул олиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ва экспертларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда шартнома асосида маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида транспорт ва логистика тизимида муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича хизматлар, таҳлилий ишларни бажариш бўйича маслаҳат хизматлари, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш;
статистика органларидан Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотларни бепул олиш;
автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти соҳасида илмий ва эксперт ишларини, маслаҳатлашувларни амалга ошириш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимлар, вазирликлар, идоралар, таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида таклиф қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда идоралараро тусдаги битимлар тузиш;
Марказ амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
13. Марказ:
Марказга юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Марказ ваколатлари доирасида транспорт ва логистикани ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилиши учун жавоб беради.
Марказ амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
14. Марказга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Директорнинг Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
15. Директор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Марказнинг харажатлари сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
16. Директор:
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Марказ ишини ташкил этишга ҳамда ижро интизомининг ҳолатини назорат қилишга бевосита раҳбарлик қилади;
ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, вазифаларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Марказ бўлимлари тўғрисидаги низомларни ва Марказ ходимларининг лавозим вазифаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ўз ваколатлари доирасида Марказнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўз юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳайъат мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади.
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
17. Марказ директори Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
18. Марказ директори бўлмаган даврда унинг ваколатларини унинг ўринбосари амалга оширади.
19. Марказ директорининг ўринбосари:
Марказнинг мутасаддилик қилинадиган бўлимларига бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функциялар ва унга бириктирилган масалалар бажарилиши ва мутасаддилик қилинадиган бўлимларда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради.
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Марказнинг иш режаларида ҳамда ходимларнинг шахсий иш режаларида тегишли даврга назарда тутилган масалалар ўрганилиши ва чора-тадбирлар амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Марказ директорининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
ўзининг ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича бўлимларнинг раҳбарлари ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳайъати мажлисларида кўриб чиқишга материалларни тайёрлаш учун йиғилишлар ўтказади;
Марказ директорининг топшириғи бўйича чиқувчи хатларни имзолайди;
Марказ директорига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Марказ директорига мутасаддилик қилинадиган бўлимлар мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, малака оширишга юбориш, рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20. Марказ директорининг ўринбосари Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
5-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
21. Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
22. Марказ ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалардан иборат бўлади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
23. Марказ ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
6-боб. Марказнинг мол-мулки ва фаолиятини молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
25. Марказ белгиланган тартибда унга бириктирилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
26. Хўжалик фаолияти даромадлари, шунингдек, беғараз тушумлар ҳисобига харид қилинган мол-мулк ва олинган маблағлар Марказнинг мулки ҳисобланади.
27. Марказ томонидан олинган фойда белгиланган тартибда ушбу Уставда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажаришга йўналтирилади.
7-боб. Якунловчи қоида
28. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низом.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/305/2932-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/502/0716-сон)