1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда (кейинги ўринларда гербли бланкалар деб аталади) амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
гербли бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
3. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни гербли бланкаларда нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга, бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантириш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда тасдиқланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
бошқа шахсга бериш тақиқланган ёки хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини шакллантирсин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш]
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.