1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш дастурларини сифатли шакллантириш ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Ўрмонқурилиш» ДУК деб аталади) ташкил этсин ва унинг ташкилий тузилмасини, штатлари рўйхатини ва уставини белгиланган тартибда тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
3. Қуйидагилар «Ўрмонқурилиш» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
шаҳар ва қишлоқ жойларда кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
ўрмон кардонлари, йўллари ва бошқа ўрмон хўжалиги объектларини қуриш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонасини зарур транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирсин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.21.00 Тупроқларни эрозиядан, ифлосланишдан, ботқоқланишдан, сув босишидан ва бошқа салбий жараёнлардан ҳимоя қилиш]
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва келгусида ердан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда топшириш учун зарур бўлган ерларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш юзасидан режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш учун зарур бўлган кўчатлар миқдори ва турларини мавжуд кўчатхоналарда ўрмончилик талаблари асосида етиштиришни режалаштирсин;
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун иқлим шароитига мослашган кўчат турларини танлашни амалга оширсин;
пудратчи ташкилотларни иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган турдаги ва миқдордаги кўчатлар билан шартномалар асосида таъминласин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Иҳота дарахтзорларини лойиҳалаш ва барпо этиш бўйича йўриқномани икки ой муддатда ишлаб чиқсин, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига қарши курашиш ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилишини фаоллаштирсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишлари бўйича илм-фан ютуқларини, илғор ташкилотлар тажрибасини кенг ёритсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш]
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)