1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясини (кейинги ўринларда республика академияси деб аталади) ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
б) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тизимидаги 1-иловага мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида уларнинг амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол академияларини (кейинги ўринларда ҳудудий академиялар деб аталади) ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
в) Вазирлик тизимидаги 2-иловага мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда мактаб-интернатлар деб аталади) этиб қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
2. Қуйидагилар республика академияси ва ҳудудий академияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш;
болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни уйғотиш;
профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, мамлакат футболини футболи ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобат қиладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоаларга ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
футбол ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали республика ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг профессионал савиясини ошириб бориш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
3. Қуйидагилар мактаб-интернатларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Қўшимча таълим (Мактабдан ташқари таълим)]
а) республика академияси ва ҳудудий академиялар қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
республика академияси ўқувчиларининг умумий контингенти 132 нафар, ҳар бир ҳудудий академиянинг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади;
республика академиясига ҳудудий академияларнинг ўқувчилари орасидан энг иқтидорли ва белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 7-синфга қабул қилинади;
ҳудудий академияларга белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
республика академияси ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг таълим олиши тегишлича мазкур академияларга яқин жойдаги умумтаълим мактабларида умумтаълим дастури бўйича амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган республика академияси ва ҳудудий академияларнинг 11-синфлари битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат намунаси.
республика академияси ва ҳудудий академияларни битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки ўқишнинг келгуси босқичида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради;
республика академияси ва ҳудудий академияларнинг раҳбар ва педагог ходимларига ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
мактаб-интернатларга олимпия ва миллий спорт турлари, шу жумладан спортнинг ўйин турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, тренер-ўқитувчилар, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернатлар директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига, мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/32/2481-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
а) Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларнинг намунавий штат жадвалларини, республика академияси ва ҳудудий академиялар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
б) Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар]
республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларнинг уставлари тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар, шу жумладан, футбол бўйича халқаро сертификат (диплом) га эга бўлган тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиласин;
в) Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
республика академияси ва ҳудудий академияга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни;
(5-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
республика ва ҳудудий академияларнинг ўқув-машғулот режалари ва футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастурини;
мактаб-интернатларнинг ўқув режалари ва дастурларини;
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
республика академияси, ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчилари учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва инвентарлар, шунингдек, спорт кийим-боши билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(5-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
(5-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/583/3422-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда республика академияси ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг овқатланиши учун суткалик озиқ-овқат меъёрини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
7. Қуйидагилар Республика академияси, ҳудудий академиялар ва мактаб-интернатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси:
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ мактаб-интернатларнинг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда бошқа мол-мулклари мулк ҳуқуқи асосида ҳудудий академияларга бепул берилишини таъминласинлар;
Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида келгусида фаолияти тугатилиши режалаштирилаётган касб-ҳунар коллежлари бино ва иншоотлари тегишли ер майдони билан биргаликда ушбу коллежлар ўз фаолиятини тугатганидан сўнг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳудудий академияларга берилишини таъминласинлар;
мактаб-интернатларнинг бўшайдиган бино ва иншоотларини белгиланган тартибда ҳудуддаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ўтказиш чораларини кўрсинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарордан келиб чиқиб 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудий академиялар ва мактаб-интернатларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан дастур тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчи-футболчилари таъминоти нормативларини ҳамда уни жиҳозлаш учун мол-мулк рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 16 августдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 277-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
15. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 июнь,
410-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари
Негизида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилаётган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
1.
Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар футбол академияси
Нукус шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
2.
Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати
3.
Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Шофиркон тумани 18-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Қоракўл тумани 5-сон ихтисослаштирилган спорт мактаб интернати
4.
Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Жиззах вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
5.
Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Ғузор тумани 76-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
6.
Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Навоий вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат
7.
Наманган вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Наманган шаҳар 15-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
8.
Самарқанд вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Самарқанд вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
9.
Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Янгиер шаҳар футбол мактаб-интернати
10.
Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Термиз шаҳар 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
11.
Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Тошкент вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
12.
Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Фарғона вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
13.
Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Янгибозор тумани 9-сон футбол мактаб-интернати
14.
Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси
Тошкент шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида қайта ихтисослаштирилаётган олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
Қайта ихтисослаштирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
1.
Андижон шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Андижон шаҳар футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати
2.
Шаҳрихон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Шаҳрихон туман 33-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати
3.
Олот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Олот тумани 7-олимпия ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернати
4.
Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Бухоро шаҳар 12-сонли олимпия ўринбосарлари спорт мактаб-интернати
5.
Ромитан тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Ромитан тумани 42-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
6.
Ғиждувон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Ғиждувон тумани 66-сонли иқтидорли болалар спорт мактаб-интернати
7.
Бухоро тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Бухоро тумани спорт мактаб-интернати
8.
Пешку тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Пешку тумани давлат ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернат
9.
Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Қарши шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
10.
Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Учқўрғон тумани 20-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
11.
Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Денов тумани 2-сон давлат ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати
12.
Боғот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Боғот тумани 1-сон футбол мактаб-интернати
13.
Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Урганч шаҳар 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
14.
Хива тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Хива тумани 12-сон футбол мактаб-интернати
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 312-модда):
«олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар)»;
б) 18-банддаги «футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат» сўзлари «олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари билан алмаштирилсин.