05.10.1993 йилдаги 481-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.10.1993 йилдаги 481-сон
Kuchga kirish sanasi
05.10.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 26.02.2004
Ҳужжат 05.10.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига, сифат бўйича халқаро стандартларга, Халқаро авиация ташкилоти (ИКАО)нинг тавсияларига мувофиқ ва бошқарув фаолиятини марказлаштиришдан чиқариш жараёнида парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг давлат бошқаруви ва парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилишга оид қисмида баён қилинган Авиация маъмурияти функцияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Давлат бошқаруви ва назорати бош инспекциясига юклатилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 96-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-бандининг ҳаво транспорти орқали йўловчилар ва юкларни ташишга оид қисмига «Органнинг номи» устунида «Baзиpлap Маҳкамаси» сўзлари ўрнига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари ёзилган ҳолда ўзгартириш киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.