18.05.1998 йилдаги 218-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 18.05.1998 йилдаги 218-сон
Kuchga kirish sanasi
18.05.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2003
Ҳужжат 18.05.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 майдаги 218-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва юридик шахс бўлмасдан Тошкент шаҳар «Отчопар буюм бозори» (бундан кейинги ўринларда Бозор деб аталади) ҳудудида тадбиркорлик фаолияти тартибида истеъмол товарлари савдоси билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
2.4. Туман солиқ инспекцияси ушбу Низомнинг 2.2-бандида кўрсатилган ҳужжатлар нусхалари асосида:
а) «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида номи ёзилган гувоҳнома ёки бошқа шахсга тегишли бўлган номи ёзилган гувоҳнома билан савдо фаолиятини амалга ошириш рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган ҳолда савдо фаолиятини амалга ошириш деб қаралади ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддаси 2-қисмида назарда тутилган, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади. Бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар ички ишлар органлари ходимлари томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади ва у судга оширилади. Бунда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, номи ёзилган гувоҳнома эса ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун туман солиқ инспекциясига қайтарилади;
б) маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган шундай ҳаракат, бундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг содир этилган назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган ҳолда савдо фаолиятини амалга ошириш деб қаралади ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 188-моддаси 1-қисми бўйича 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд мол-мулкини мусодара қилган ҳолда, 6 ойгача қамоқ жазосига олиб келади. Бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар ички ишлар ходимлари томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади ва у судга оширилади. Бунда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, номи ёзилган гувоҳнома эса ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун туман солиқ инспекциясига қайтарилади;

ХАБАРНОМА
















ХАЗИНАЧИ

Тошкент шаҳар Сирғали
тумани давлат солиқ
инспекцияси_____________________________________
КТУТ коди

тўловни олувчи

038004

Банк муассасаси____СҚБ Сирғали бўлими__________________________
олувчининг
ҳисоб рақами

20300426100012

ФПМ

025004

______________________Ризаев Акбар Туропович__________________________
тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми

Тошкент шаҳар Сирғали тумани, 7-уй, 2-хонадон

яшаш жойи

тўлов тури

вақти

миқдори

1998 йил июль-декабрь
ойлари учун озиқ-овқат
товарлари савдоси солиғи

1998 йил

3 июль

135000

(бир юз ўттиз беш минг сўм)
тўловчи

----------------------------------------------------- қирқиш чизиғи -------------------------------------------------













КВИТАНЦИЯ




ХАЗИНАЧИ

Тошкент шаҳар Сирғали
тумани давлат солиқ
инспекцияси________________________________
КТУТ коди

тўловни олувчи

0308004

Банк муассасасиСҚБ Сирғали бўлими__________________________
олувчининг
ҳисоб рақами

20300426100012

ФПМ

025004

Ризаев Акбар Туропович

тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми
Тошкент шаҳар Сирғали тумани, 7-уй, 2-хонадон

яшаш жойи

тўлов тури

вақти

миқдори

1998 йил июль-декабрь
ойлари учун озиқ-овқат
товарлари савдоси солиғи

1998 йил

3 июль

135000

(бир юз ўттиз беш минг сўм)
тўловчи

Т/р

Бажарувчи

Ҳужжатлар рўйхати

Муддати

Масъуллар

1.

Жисмоний шахс яшаш жойидаги Тошкент шаҳрининг тегишли туман ҳокимлигига мурожаат қилади (бошқа шаҳардан келганлар «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти жойлашган Чилонзор тумани ҳокимлигига мурожаат қиладилар)1. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ва кейинги 6 ой давомида «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдо қилиш хуқуқига рухсат олиш учун белгиланган шаклдаги аризалар.
2.Тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.
3.Паспорт (шахсан кўрсатилади).
4.2 дона фотосурат (3,5х4,5 см)

2.

Туман ҳокимлигиЖисмоний шахсни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради ва қарорнинг нусхасини туман солиқ инспекциясига юборади.2 кун мобайнидаТуман ҳокими

3.

Туман солиқ инспекциясиБелгиланган миқдорда даромад солиғи тўлаш, шунингдек номи ёзилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси харажатларини тўлаш учун тўлов хабарномаси ёзиб беради (2-илова)Кун давомидаТуман солиқ инспекцияси
раҳбари

4.

Жисмоний шахс — ариза бергандан сўнг туман солиқ инспекциясига мурожаат қилади.Туман солиқ инспекциясида, белгиланган миқдорда даромад солиғи тўлаш, шунингдек номи ёзилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси харажатларини тўлаш учун тўлов хабарномасини олади, кўрсатилган суммаларни банкка тўлайди;
тўланганлик тўғрисидаги ҳужжатларни туман солиқ инспекциясига тақдим этади.

5.

Туман солиқ инспекцияси1. Ҳокимлик қарори ва тегишли тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдо қилиш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги (1-илова) номи ёзилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини расмийлаштиради.
2.Солиқ тўловчини ҳисобга қўяди ва «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида савдо қилиш ҳуқуқини берувчи номи ёзилган гувоҳнома беради.
3 кун мобайнидаТуман солиқ инспекцияси

6.

Бозор маъмурияти1.Тадбиркордан камида 6 ой муддатга савдо растасини ижарага олганлик учун патта тўловини ундиради ва савдо қилиш учун жой беради.
2.Тошкент шаҳар ҳокимлигига ва Давлат солиқ бош бошқармасига жойлар мавжудлиги тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Тегишли ҳужжатлар (номи ёзилган гувоҳнома, патта тўланганлиги тўғрисидаги квитанция) тақдим этилган кунда
Ҳар ойда
Бозор маъмурияти

7.

Ички ишлар вазирлиги органлариТадбиркорларда «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи номи ёзилган гувоҳномалар мавжудлигини текширадилар ҳамда қонун бузилишлар аниқланган тақдирда Низомнинг IV бўлимида кўрсатилган чораларни кўрадилар.Мунтазам равишдаИчки ишлар органларининг тегишли хизматлари раҳбарлари