08.02.2024 йилдаги ПҚ-65-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.02.2024 йилдаги ПҚ-65-сон
Kuchga kirish sanasi
10.02.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида Компания мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни (кейинги ўринларда — объектлар) қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажариши;

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика штаби раҳбари

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика штаби раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

4.

А.М. Бобоев

Ҳисоб палатаси раиси

5.

С.И. Самадов

Бош прокурор ўринбосари

6.

Ш.С. Ҳидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.в.б.

7.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

8.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири

10.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

11.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

12.

А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

13.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

14.

Ф.Ж. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

15.

М.Б. Жуманиязов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Республика штаби котиби

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Компания) раҳбарлик лавозимларига соҳада юқори тажриба ва замонавий билимларга эга номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил 20 февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Компаниянинг тузилмаси, харажатлар сметаси, штатлар жадвали, устави ва ҳудудларда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2024 йил 1 март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Компанияни тўлақонли фаолият юритиши учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида зарур шарт-шароитларга эга бўлган хоналарга вақтинчалик текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш.

2024 йил 1 март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

4.

Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилоти билан тузиладиган намунавий пудрат шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.

Компания объектларида техник назоратни олиб боришга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар (техник назоратчилар)ни жалб қилиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

6.

Компаниянинг объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари қисқа муддатларда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш.

Доимий равишда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

7.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти» ДУКни жалб этган ҳолда янги барпо этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг амалдаги лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш, энергия тежамкор қурилиш материалларини қўллаган ҳолда намунавий лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш.

Бунда, бино ва иншоотларга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талабларини, шу жумладан замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва объектлардан фойдаланиш харажатларини оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш.

2024 йил 1 апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8.

Объектлар қурилишини молиялаштиришда Компания томонидан етказиб бериладиган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар хариди харажатлари ва пудрат ташкилотларининг қурилиш-монтаж ишлари пропорционал равишда молиялаштирилишини ташкил этиш.

Ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Дастур доирасида мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмини янги ва қўшимча 330 ўринли умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга йўналтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

2024 йил давомида, ҳар ойда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчилар томонидан Компания талаби асосида зарур маҳсулотларни тўғридан-тўғри ажратиш бўйича тасдиқланган балансларга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2024 йил 1 март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси,

«Ўзметкомбинат» АЖ

11.

Янги объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини Компанияга белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш чораларини кўриш.

2024 йил 1 март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Кадастр агентлиги

Тегишлича «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан объектларни лойиҳа-қидирув ва лойиҳалаштириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тўпламининг белгиланган тартибда Компанияга топширилишини таъминлаш.

2024 йил 1 апрель