23.01.2024 йилдаги ПФ-20-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.01.2024 йилдаги ПФ-20-сон
Kuchga kirish sanasi
24.01.2024
Ҳужжат 24.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Дори воситаларининг постмаркетинг назоратини амалиётга жорий этиш.

1. Дори воситаларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2. Постмаркетинг назорат тизимини ишга тушириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

2.

«Фармаконазорат» миллий электрон ахборот тизимини яратиш.

1. «Фармаконазорат» миллий электрон ахборот тизимини яратиш.

2. Дори воситаларининг ножўя таъсирлари бўйича маълумотларни мунтазам равишда «Фармаконазорат» миллий электрон ахборот тизимига киритиб бориш.

3. Дори воситаларининг ножўя таъсирлари тўғрисидаги тезкор маълумотлар базасини шакллантириш.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида тиббиёт ташкилотлари, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилотлар томонидан дори воситаларининг ножўя таъсири аниқланган барча ҳолатларда тезкор хабардор қилиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

3.

Божхона омборлари учун фармацевтика маҳсулотларини сақлаш талабларини кучайтириш, бунда «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» стандарти талабларига риоя қилишни божхона омбори ва эркин омбор бўйича лицензия талаблари ва шартларига киритиш.

Божхона омбори ҳамда эркин омбор фаолиятини лицензиялаш талаб ва шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

4.

Аҳоли ўртасида ўз-ўзини даволашнинг оғир оқибатлари, уларнинг инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш.

1. Ўз-ўзини даволашнинг оғир оқибатларига бағишланган ҳужжатли фильм ёки бадиий фильмлар ва ижтимоий реклама роликлари ишлаб чиқиш.

2. Ушбу фильм ва роликларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

5.

Тиббиёт ходимлари томонидан дори воситалари учун рецепт ёзишдаги юзага келаётган коррупцион ҳолатларни таҳлил қилиш.

Шифокорлар томонидан ёзилаётган рецептларда қонунчиликда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш, тиббиёт ходимларини фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналар томонидан моддий ва номоддий рағбатлантириш ҳолатлари устидан назорат ўрнатиш.

Вазир буйруғи

2024 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

6.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар реализациясида «хавфни таҳлил этиш» тизимини жорий қилиш.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар устидан давлат назоратини ўрнатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигида «хавфни таҳлил этиш» тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(А. Қаюмов)

7.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилувчи ташкилотларда назоратни амалга ошириш.

«Хавфни таҳлил этиш» тизими асосида дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д. Касимов)

8.

Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг рекламасини тартибга солиш.

Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контентга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасини бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

9.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ва «Зарур амалиётлар маркази» фаолиятини такомиллаштириш.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ва «Зарур амалиётлар маркази» фаолиятини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти глобал таққослаш тизими тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

10.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

олтинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармони билан тасдиқланган Тиббий-ижтимоий муассасаларга бириктирилган тиббиёт муассасалари, ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари рўйхати II бўлимининг 11-позицияси «Бириктирилган тиббиёт муассасалари» устунининг 3-бандидаги «наркология» сўзи «руҳий саломатлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 5-банди «олиб келинадиган» сўзларидан кейин «ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонининг 6-иловасида «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари» блоки «Зарур амалиётлар маркази» давлат муассасаси» блоки билан алмаштирилсин.
а) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «наркология» сўзи «руҳий саломатлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 11-позицияси «Амалга ошириш механизми» устуни 2-бандидаги «наркология» сўзи «руҳий саломатлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 16-позициясидаги «РИНИАТМ» қисқартмаси «РИРСИАТМ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг «Туманлараро пунктлар» устунида:
а) 28-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 29-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хом ашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 519-сон қарорининг 1-банди ва 2-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1, 2 ва 3-иловалар номланишидаги «олиб келинадиган» сўзларидан кейин «ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган» сўзлари билан тўлдирилсин.