20.01.2024 йилдаги 37-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.01.2024 йилдаги 37-сон
Kuchga kirish sanasi
22.01.2024
Ҳужжат 22.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Бунда мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган маблағлар Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ марказлар орқали лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушадиган 1,0 трлн сўм миқдоридаги маблағни «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖга (кейинги ўринларда — Жамғарма) 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 1,14 трлн сўмлик қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ҳоким ёрдамчиси уч кун муддатда бевосита жойига чиққан ҳолда скорингдан ўтган лойиҳа ташаббускори билан учрашиб, унинг ушбу Низомга 2-иловадаги саволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда натижалари тўғрисидаги хулосани Бизнес порталга жойлаштиради.
8. Марказлар ҳузурида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Марказлар маъқулланган лойиҳа ташаббускорларини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда махсус дастурлар асосида ўқитади ва сертификат олган ташаббускорларни грант маблағлари ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига йўналтиради.

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Дастурда иштирок этиш учун Бизнес порталда рўйхатдан ўтиб, молиявий воситани кўрсатган ҳолда ариза юборади.

Ўз хоҳишига кўра

Бизнес портал

(инсон омилисиз)

2. Ариза берувчи онлайн скорингдан ўтказилади ҳамда натижаси Марказга юборилади.

Автоматик тарзда

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази

3. Онлайн скорингда ижобий деб баҳоланганда, лойиҳа жойига чиққан ҳолда намунавий шаклдаги электрон саволнома асосида ўрганиш учун масъул ҳоким ёрдамчисига юборилади.

Келиб тушган кундан кечиктирмасдан

Ҳоким ёрдамчиси

4. Ўрганиш натижаларини Бизнес портал орқали марказга юборади.

Уч кун муддатда

Бизнес портал

(инсон омилисиз)

5. Ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Автоматик тарзда

2-босқич

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ҳузуридаги Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари

1. Дастлабки рўйхатга киритилган ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади ва уларнинг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифага ажратилади ҳамда ўқитиш учун йўналтирилади.

Уч кун муддатда

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази

2. Тавсия этилган лойиҳа ташаббускорлари қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида (масофавий ёки анъанавий) ўқитилади.

Танланган ўқув дастурига мувофиқ

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази

3. Тест (имтиҳон) синовларини муваффақиятли топширган ҳамда тайёрлаган бизнес-режасини муваффақиятли ҳимоя қилган ташаббускорга сертификат берилади.

Бир кун муддатда

3-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Сертификат олган ташаббускор комплекс дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиши учун хизмат кўрсатаётган ҳамкор банкига молиявий воситалардан фойдаланиш бўйича Бизнес портал орқали онлайн ариза билан мурожаат қилади. Лойиҳа ташаббускори кредит (ёки лизинг) хизматидан фойдаланиш учун Бизнес портал орқали ўз аризасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади

Ўз хоҳишига кўра

2. Ариза ва тақдим этилган тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, натижаси бўйича қуйидаги мос ҳолдаги ваколатли идоралар молиявий воситалардан фойдаланиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бунда:

Тижорат банки

кредит (лизинг)

Беш кун муддатда

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази

бўлиб тўлаш шарти билан қарз

Беш кун муддатда

улуш киритиш

Киритилаётган улуш шаклидан келиб чиқиб белгиланади

Инновацион ривожланиш агентлиги

грант

15 иш кунида

4-босқич

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази, тижорат банклари

1. Иштирокчилар лойиҳаларининг мунтазам мониторинги юритилади.

Ҳар чоракда

2. Марказ лойиҳага улушдор бўлиб кирган лойиҳалардаги ўз улушини бозор тамойиллари асосида белгиланган тартибда сотади.

Белгиланган тартиб ҳамда муддатларда

Т/р

Тоифалар

1-тоифа

2-тоифа

3-тоифа

4-тоифа

1.

Молиявий восита тури

100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар

150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитлар

1 миллиард сўмгача кредитлар

1,5 миллиард сўмгача кредитлар

1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматлари кўрсатиш

1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш

Лойиҳаларда 1 миллиард сўмгача миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш

2 миллиард сўмгача грант маблағлари тақдим этиш

2.

Воситани олиш мақсади

ишлаб чиқаришни ташкил этиш

ишлаб чиқаришни ташкил этиш

асосий воситаларни сотиб олиш

асосий воситаларни сотиб олиш

асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш

асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активларни сотиб олиш

инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва юқори технологик стартап лойиҳаларни молиялаштириш

3.

Ишчи ўринларнинг мавжудлиги

якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари

кичик тадбиркорлик субъектлари-3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган

кичик тадбиркорлик субъектлари-3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган

4.

Пул айланмасига талаб

талаб мавжуд эмас

талаб мавжуд эмас

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача

талаб мавжуд эмас

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.