27.12.2023 йилдаги ЎРҚ-890-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.12.2023 йилдаги ЎРҚ-890-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2023
Ҳужжат 28.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Қонун билан «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига беш нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқини, шунингдек бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг эллик фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 4, 111-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 7, 449-модда, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг бешинчи қисмидаги «уч нафаргача» деган сўзлар «беш нафаргача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Оила бошлиғи, унинг хотини (эри)» деган сўзлар «Эр, хотин, уларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми чиқариб ташлансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570-модда, № 11, 1061-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.