11.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1954-1
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 11.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1954-1
Kuchga kirish sanasi
30.04.2023
Ҳужжат 30.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
а) номи ва 1-бандидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда «Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1973 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ва «Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 1-банддаги «жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар «ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 2-бобнинг номидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 3-банддаги «шахслар» деган сўз «ходимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) 4-банддаги «шахсларнинг» деган сўз «ходимларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
a) илова белгисидаги «ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар «ёшгача бўлган ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) илованинг номидаги «шахсларнинг» деган сўз «ходимларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.