28.12.2022 йилдаги СҚ-682-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 28.12.2022 йилдаги СҚ-682-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2022
Ҳужжат 28.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга асосан давлат органларида тадбиркорлик субъектлари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида Маслаҳат кенгашларини тузиши мумкинлиги назарда тутилган.
«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахс белгиланиши ва унинг мажбуриятларини бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижро учун масъуллар

I. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш

1.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратишга қаратилган Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига мос келадиган мақбул нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги (132-сонли) Конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш.

август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

сентябрь

3. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат гигиена, ишлаб чиқаришда гигиена хавфсизлиги тўғрисида»ги (155-сонли), «Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятга эга ишчилар тўғрисида»ги (156-сонли), «Тўлиқсиз иш куни тўғрисида»ги (175-сонли), «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (183-сонли) конвенцияларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

октябрь

4. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

ноябрь

2.

БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция қўшимча протоколи талабларини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция қўшимча протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганиш.

сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

октябрь

5.

Сайловга оид қонун ҳужжатларига гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

1. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

барча ҳолларда комиссия раисларини сайлашда ва тайинлашда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш;

округ сайлов комиссиялари раислигига номзодларни тавсия этишда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш;

участка сайлов комиссиялари раислигига номзодларни тавсия этишда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш.

II чорак

Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

референдум ўтказувчи округ комиссияси раислигига номзодларни тавсия этишда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш;

референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ва раис ўринбосарини тайинлашда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш.

3. «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритишда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритишда гендер баланси тамойилларига риоя қилиш.

III чорак

4. Тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

IV чорак

4.

Кибер-зўравонлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган ўрганишлар ўтказиш.

1. Кибер-зўравонлик турлари, мезонлари ва бу билан боғлиқ хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибасини ўрганиш.

2. Зарур ҳолларда, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

III чорак

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

5.

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш.

1. Сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда сайловларнинг барча босқичида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизларни лавозимларга тавсия этишга қаратилган «ижтимоий лифт» тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

дастур ишлаб чиқиш — январь амалга ошириш — йил давомида март

Сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, МТРК, ЎзА

3. Жамиятда «Аёл сиёсатчи» образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш.

март — август

4. Вакиллик органларида фаолият олиб бораётган депутат аёлларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш.

йил давомида

5. Сиёсатчи аёллар ҳақида медиа маҳсулотлар тайёрлаш ва мулоқот платформаларини йўлга қўйиш.

ҳар ойда бир маротаба

6.

Давлат бошқарувида хотин-қизлар улушини оширишда сиёсий партияларнинг иштирокини янада кенгайтириш.

1. Сиёсий партияларга аъзо бўлган фаол хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш.

апрель

Сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Давлат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш (Сиёсий партияларга давлат бошқаруви органлари раҳбарлигига номзод кўрсатиш ва бошқалар) бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

май

3. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш.

июнь

4. Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган сиёсий партияларнинг гендер стратегиясини ишлаб чиқиш.

август

5. «Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли» мавзусида ҳудудий ва Республика илмий-амалий анжуманини ташкил этиш.

октябрь

III. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

7.

«Аёлларнинг давлат хизматидаги ўрни: замонавий тенденциялар» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйич? манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда экспертлардан иборат таркибда ишчи гуруҳни шакллантириш.

январь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари

2. Конференция концепцияси, дастури, маърузачилар ҳамда иштирокчилар таркибини шакллантириш ҳамда тадбир ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш.

февраль

3. Конференцияни белгиланган муддатларда юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

4. Конференция якунлари бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

II чорак

8.

Гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Барча давлат органларида маслаҳат кенгашлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Босқичма-босқич маслаҳат кенгашлари фаолиятини хусусий секторда оммалаштириш ва йўлга қўйиш.

доимий

9.

Гендер тенглик бўйича халқаро сертификат талабларини ўрганиш.

1. БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан ташкилотларнинг гендер тенгликка эришиш бўйича фаолият самарадорлигини баҳолашга қаратилган «Гендер тенглик нишони» мезонларини ўрганиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

май

10.

Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Миллий кадрлар захирасига киритилган хотин-қизлар улушини вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлил натижалари асосида Миллий кадрлар захирасида салоҳиятли, фаол хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш чораларини кўриш.

сентябрь

3. Раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасини шакллантиришда аёл номзодларни инобатга олиш тизимини жорий этиш.

доимий

11.

Хорижда кадрлар малакасини ошириш, уларнинг стажировкадан ўтишларини ташкил этиш.

1. Ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ўз тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларда малака ошириш (стажировка) ўтиш дастурларини ташкил этиш мақсадли буюртмасини шакллантириш ва «Эл-юрт умиди» жамғармасига тақдим этиш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида хотин-қизларнинг хорижда малака ошириши ва стажировка ўтишини ташкил этиш.

йил давомида

12.

Хотин-қизларнинг халқаро миқёсида давлат ҳамда ўзи фаолият юритаётган давлат органи ва ташкилоти номидан вакил бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини кенгайтириш.

Дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик лавозимларига тайинлаш мақсадида алоҳида квота жорий этиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш.

май

Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Хотин-қизлар учун давлат хизматига кириш жозибадорлиги ва иш режими қулайлигини ошириш.

1. Ҳудудларда қуйидагиларни назарда тутувчи тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш:

йил давомида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

хотин-қизлар учун мослашувчан иш режимларини ташкил этиш;

май

давлат хизматчилари фаолиятини масофавий ташкил этиш ҳамда уй шароитида масофавий ишлашга муҳтож бўлган салоҳиятли хотин-қизларни жалб этиш;

июль

ҳомиладорлик ва бола парваришида бўлган аёл ходимлар учун масофавий меҳнат фаолиятини кўрсатиш имкониятини яратиш.

сентябрь

2. Ўтказилган тажриба синов натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

октябрь

14.

Давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал қилишда ва долзарб аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш ҳамда уларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш.

1. Республика ва маҳаллий даражадаги ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш ҳолатини ўрганиш.

июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида давлат органлари ва ташкилотларида лавозимда кўтарилиш масалалари бўйича тенг имкониятларни яратишга қаратилган гендер тенгликни таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

август

3. Квоталар ва ишга қабул қилиш талабларини кўриб чиқиш, аёллар учун лидерлик ва етакчилик салоҳиятини ошириш бўйича ички дастурларни йўлга қўйиш орқали давлат хизматчилари орасида аёллар улушини ошириш.

йил давомида

15.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли» мавзусидаги анъанавий форумни ўтказиш.

Форумда:

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш;

парламентдаги аёллар томонидан йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш;

ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

декабрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси

IV. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

16.

Иқтидорли хотин-қизларни олий таълим муассасаларида қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтидорли талабалар учун махсус стипендиялар жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендия жорий этиш ва уни тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш;

стипендия тақдим этишда шаффофлик принципига амал қилинишини таъминлаш;

стипендия ғолибларининг магистратура, докторантурага қабул қилинишида имтиёзлар яратиш;

стипендиатларни раҳбар кадрлар захирасига киритиш ва йўналишига кўра маълум амалиётни ўтгач раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш.

2023 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

17.

Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тафовутларни таҳлил қилиш, бу борада илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш

1. Ҳар бир тармоқ кесимида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тафовутларни таҳлил қилиш борасида олиб борилган илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни таҳлил этиш.

апрель

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Ҳозирги замондаги тенденциялардан келиб чиқиб, тармоқларда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган тадқиқотлар кўламини кўпайтириш ва мунтазам равишда кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

доимий

18.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишларнинг олдини олишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жойлардаги вакиллари томонидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда маҳалла, олий ўқув юртлари талабалари, мактаб битирувчилари орасида тарғибот ишларини олиб бориш.

йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, нодавлат, нотижорат ташкилотлари экспертлари билан ҳамкорликда стандарт операцион иш тартиблари (СОТ)ни ишлаб чиқиш.

апрель

3. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва оилавий шифокор, акушер гинеколог, шошилинч тез тиббий ёрдам шифокорлари, патронаж ҳамшираларнинг малакасини ошириш.

алоҳида жадвал асосида

19.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг бутун умр давомида ўқиш имкониятларини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Бугунги глобаллашаётган дунёда катталар учун таълим ва ўқиш зарурлигидан келиб чиқиб, катталар учун профессионал билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича дастур ва графикларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

2. Хотин-қизлар ва эркакларнинг бутун умр давомида ўқишининг афзалликлари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тадқиқотлар асосида илмий-услубий манбаларни яратиш ва тарғиб этиш.

II ва III чораклар давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

20.

Медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторинг қилиш чораларини кўриш.

1. Медиа маҳсулотларни гендер тенгликни таъминлаш юзасидан мониторинг қилиш тартибини ишлаш чиқиш ва тасдиқлаш.

май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, МТРК, ЎзА

2. Ишлаб чиқилган тартиб асосида ҳар олти ойда медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторингдан ўтказиш.

ҳар олти ойда

3. Гендер тенгликни таъминлашга оид турли стереотипларнинг олдини олиш, бу борада мавжуд меъёрларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш.

доимий

21.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун туркум ўқув машғулотлари ташкил этиш.

Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материалларни (видео, фото ва мақолалар) гендер тенглик тамойилларига мувофиқ ҳолда тайёрлаш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Йил давомида алоҳида жадвал асосида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

22.

Ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларда хотин-қизларни сервис ва хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари, дастурлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўқитиш ҳамда ушбу соҳада меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд имкониятларни янада кенгайтириш.

1. Мономарказлар, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканларда ўқиш истаги бўлган фуқароларга маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсияномалар бериш.

июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишсиз фуқароларни амалдаги механизмлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил этиш.

доимий

3. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш, шу жумладан, ишга жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш, асбоб-ускуна учун субсидия ажратиш.

доимий

23.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари таркибида хотин-қизлар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари таркибида хотин-қизлар улушини таҳлил қилиб бориш.

йил давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари таркибига амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида танлов ўтказиладиган аъзолик ўринлари рўйхатини шакллантириш.

февраль

3. Эълон қилинган танловларни ОАВда кенг ёритиш ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини хабардор қилиб бориш.

Белгиланган муддатларда

4. Танловларда Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизларнинг номзодларини жалб этиш чораларини кўриш.

доимий

5. Танлов натижаларидан келиб чиқиб, муносиб деб топилган хотин-қизларни кузатув кенгаши таркибига сайлаш бўйича корхоналар бошқаруви органлари (муассис) қарорларини қабул қилиш.

танловлардан сўнг уч кун ичида

24.

Имконияти чекланган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш бўйича яратилган имкониятлар юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ва хизматларни бюджет хариди бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

сентябрь

VI. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

25.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлигини, жисмоний ва руҳий реабилитациясини ҳамда мослашувини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш.

2. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

II чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Мамлакатларнинг тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш чораларини кўриб бориш.

1. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш.

август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Рейтинг ва индекслар таркибидаги паст натижа қайд этилган индикаторларда мамлакат ўрнини яхшилаш юзасидан тегишли таклифларни шакллантириш ва амалга ошириш чораларини кўриш.

сентябрь

27.

Давлат бошқарув органлари меҳнат жамоаларида зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш.

1. Малакали психологларни жалб этган ҳолда меҳнат жамоаларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барча давлат хизматчиларини ушбу дастурлар асосида ўқитишни ташкил этиш.

март — ноябрь ойларида

28.

Жамиятда тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаб ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

1. Тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаб ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

2. Жамиятда тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш, бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш.

йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ешлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, фуқаролик жамияти институтлари

29.

Зўравонлик содир этилган ва нотинч оилалардаги зўравонлик содир этишга мойил (агрессор) бўлган шахсларнинг хулқ-атворини ўзгартириш бўйича ҳамда нотинч оилаларда улар аъзоларининг зўравонликнинг олдини олиш бўйича махсус психокоррекция дастурларидан ўташни жорий қилиш.

Малакали психологлар иштирокида ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида зўравонлик содир этишга мойил (агрессор) бўлган шахсларда агрессияни камайтириш ва ғазабни бошқариш орқали хулқ-атворини ўзгартириш бўйича психокоррекция, реабилитация тадбирларни ўз ичига олган махсус дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

йил давомида

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган шахсларнинг муаммоларини ҳал этиш тизимини такомиллаштириш

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг муаммоларини аноним тарзда ҳал этишда давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш.

йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги

31.

Гендер тенглигини таъминлашга оид турли стереотипларнинг олдини олиш ва унга оид меъёрларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш.

1. Аҳолида шаклланган гендер стереотипларни бартараф этиш ва гендер тенгликни тарғиб қиладиган видео, аудиороликлар, репортажлар, радиоэшиттиришлар, мақолалар, инфографикалар, интервьюлар, хабар ва постлар тайёрлаш.

2. Обуначилари кўп бўлган ижтимоий тармоқлар, блоглар ва бошқа интернет ресурсларида тарғиб қилиш ва тарқатиш.

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, МТРК

VII. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

32.

Болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда аёллар билан бир қаторда эркакларнинг масъулияти ҳамда ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Таълим ташкилотларида «Йигитлар клублари» ҳамда маҳаллаларда «Оталар мактаблари»ни ташкил этиш орқали йигитларга оила бошлиғи масъулиятини сингдириш ва оталикка тайёрлаб бориш ҳамда ўғил болаларнинг касбий, мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тарғибот материаллари, медиа маҳсулотларини тайёрлаш ва намойишини ташкил этиш.

май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, МТРК, ЎзА

33.

Оилавий ҳаётга оид муаммолар, психологик-педагогик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар юзасидан хотин-қизлар ва эркаклар учун маслаҳатлар бериш тизимини янада такомиллаштириш.

«Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари»ни тубдан такомиллаштириш, уларни оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масканларига айлантириш чораларини кўриш.

август

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VIII. Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш

34.

Бюджетларни шакллантиришда аёлларнинг иштирокини ошириш.

1. Бюджет сиёсатининг эркаклар ва аёлларга таъсирини кузатувчи мустақил тузилмалар фаолияти бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Республика ва маҳаллий бюджетларни гендер жиҳатдан режалаштириш учун гендер таҳлил воситаларини кенг жорий этиш.

август

35.

Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан гендер тенгликка эришишни ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида маблағлар ажратилишини таҳлил қилиб бориш.

1. Ушбу йўналишда Давлат бюджети, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ажратилишини таҳлил қилиш.

ҳар йил якунларига кўра

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мониторинг натижаларини ОАВда эълон қилиб бориш.

январь

IX. Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш

36.

Республика ва ҳудудлар кесимида гендерга оид вазиятни таҳлил қилиш ҳамда унинг мониторингини юритиш.

1. Вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларида жинслар бўйича статистик кўрсаткичлар юритилишини ташкил этиш ва жамланган маълумотларни статистика органларига тақдим этиб бориш.

ҳар йил якунлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Гендер статистикасига оид кўрсаткичларни мувофиқлаштирган ҳолда статистика юритилишини таъминлаш ҳамда йиллик маълумотларни эълон қилиб бориш.

доимий

3. Хотин-қизлар ва эркакларнинг норасмий меҳнат бозори секторидаги, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги иштироки, уларнинг давлат томонидан кафолатланган имкониятлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан статистик маълумотларни тизимли юритиш.

доимий

37.

Аграр ва экология соҳаларида гендер статистикасига оид услубий қўлланмаларни тайёрлаш.

Соҳа мутахассислари ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Аграр ва экология соҳаларида гендер статистикасига оид услубий қўлланмалар тайёрлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш.

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги

38.

Гендер масалаларига оид халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларни миллий гендер статистикаси билан доимий таъминлаб боришни йўлга қўйиш.

1. Халқаро рейтингларни, шу жумладан, Жаҳон иқтисодий форуми (Global Gender Gap (GGG) Index World Economic Forum), Аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси (Global Women Entrepreneurship Development Index), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Ижтимоий институтлар ва гендер индекси (OECD SIGI Index) тузувчилар, шунингдек, халқаро рейтингларга алоқадор бошқа халқаро, илмий-тадқиқот, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатиш.

2. Халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганишлар олиб бориш.

3. Халқаро рейтинглар саволномалари шаклида ҳар бир индикатор кесимида тўлиқ маълумотлар, шу жумладан статистик маълумотлар шакллантириш.

4. Ўзбекистонни мазкур халқаро рейтингга киритиш бўйича чоралар кўриш.

доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

1) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси» деган сўзлар «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-банд биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси» деган сўзлар «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-боб еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси» деган сўзлар «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-боб биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси» деган сўзлар «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-иловасининг еттинчи ва саккизинчи бандларидаги «Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия» деган сўзлар «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.