30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон
Kuchga kirish sanasi
30.08.2022
Ҳужжат 30.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 1-иловада кўрсатилган 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;
в) 2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида 2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади. Бунда:
2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади;
2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларнинг ҳисобини юритиш маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан амалга оширилади;

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норасмий бандликни таҳлил қилиш

1.

Норасмий бандликни ўрганиш ва таҳлил қилиш воситаларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудларда доимий равишда норасмий бандлик диагностикасини ўтказиш. Бунда:

маҳаллаларда норасмий банд бўлган фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказиш;

сўровномалар натижасида норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш;

ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандлик харитасини яратиш;

аниқланган норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

2. Ҳар чоракда ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари кесимида норасмий бандликни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 — 2024 йилларда ҳар чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда норасмий бандликни таҳлил қилиш ва камайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда норасмий бандлик масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш. Бунда:

соҳада илғор бўлган халқаро экспертларни тадқиқотлар жараёнига жалб этиш;

норасмий бандликни камайтиришда муваффақиятга эришган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш;

илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023-2024 йилларда, ҳар йили II чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Иқтисодий ислоҳотларнинг расмий бандликни оширишга таъсирини таҳлил қилиш.

Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг расмий бандликни оширишга таъсирини таҳлил қилиш, шу жумладан:

давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергоресурслар нархларини эркинлаштириш;

пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда бўшаган ер участкаларини аҳолига очиқ танлов асосида ижарага бериш;

тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратиш жараёнларини ўрганиш.

2023-2024 йилларда, ҳар йили III чоракда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Давлат мулкини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Норасмий бандликни қисқартиришни рағбатлантириш

4.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини кенгайтириш орқали норасмий бандлик улушини қисқартириш.

1. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга ошириш мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларини таҳлил қилиш.

2023 йил август

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов)

2. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

5.

Норасмий бандлик улушини қисқартириш мақсадида шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш.

1. Шахсий томорқа ер участкаларда юритиладиган фаолият турларини кенгайтириш, шунингдек, томорқа ер участкасида расмий банд бўлган шахс сифатида фаолият юритиш учун қонунчиликда мавжуд бўлган талабларни соддалаштириш.

2022 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А. Хаитов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2. Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, уларни расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритиш ва ушбу давр учун уларга меҳнат стажини ҳисоблаш.

2023 йил январь

6.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёллаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммасини камайтириш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ёллаган ходимлар учун тўлайдиган ижтимоий солиқ суммасини ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача камайтириш.

2023 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан яратилган иш ўринларнинг умумий сонини 2 баробарга ошириш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

7.

Мавсумий ишларда банд бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш.

Мавсумий ишларда банд бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва уларда:

мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида банд бўлганлар учун бригадалар ташкил қилиш ва улар аъзоларини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш;

бригада етакчисига ҳар бир ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаро учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик рағбатлантирувчи тўловлар тўлашни назарда тутиш.

2022 йил ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий банд бўлган ва кейинчалик ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқароларни рағбатлантириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий банд бўлган, кейинчалик ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқарога қуйидаги имтиёзларни жорий этиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирганидан сўнг 6 ой давомида ишлаган шахсларга — касб-ҳунарга ўрганиш ва хорижий тилларга ўқиш ёки малакани тасдиқловчи сертификатни олиш харажатларини тўлаб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида;

ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирганидан сўнг 3 ой давомида ишлаган шахсларга — махсус кийим ва ҳимояланиш воситаларини сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш.

2022 йил ноябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

9.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини оширган кичик тадбиркорлик субъектларига тўланган ижтимоий солиқ суммасининг бир қисмини қайтариш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини оширган кичик тадбиркорлик субъектларига тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб беришни назарда тутувчи қуйидаги имтиёзларни жорий этиш юзасидан таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 1 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 0,5 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 3 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 2 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 5 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 3,5 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 10 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 8 фоизини қайтариш.

2023 йил март

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

10.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида норасмий банд бўлган шахслар фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида норасмий банд бўлган шахслар фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича қуйидаги таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган шахслар билан 7 кундан 11 ойгача бўлган муддатда мавсумий меҳнат шартномасини тузиш;

мавсумий меҳнат шартномасини расмийлаштирган ишловчиларнинг ижтимоий солиқ тўловини 2025 йил 1 январга қадар 1 фоиз миқдорида белгилаш.

2023 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

11.

Масофавий ишлаётган ходимлар (фрилансер) учун қулай шароитлар яратиш.

Масофавий ишлаётган ходимлар учун «freelancer.uz» электрон платформасини яратиш.

Бунда, электрон платформада буюртмалар топиш, келишувлар тузиш, касбий малакасини ошириш хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиб бериш.

2023 йил апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

12.

Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш.

Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш. Бунда:

Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан марказлар учун мини ускуна ва инвентарларни (мотокультиватор, хашак майдалаш машинаси, автоуловларни ювадиган карчер, кўрпа қавиш ускунаси, қандолатчилик печлари, бетон қоргич, пайвандлаш ва металл кесиш аппарати ва бошқа) сотиб олиш;

ускуна ва инвентарларни ишсиз фуқароларга имтиёзли ижарага бериш;

ускуна ва инвентарлар қиймати тўлиқ тўланганда, уларни фуқароларнинг ихтиёрида қолдириш;

марказлар томонидан берилган ускуна ва инвентарларни ишлатувчи шахсларни вақтинчалик банд бўлган шахс сифатида рўйхатга олиш.

2023-2024 йиллар давомида, ҳар йили 5 тадан марказ ташкил этиш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган фуқароларни расмий банд аҳоли тоифасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий давлатлар, айниқса, Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея Республикаси билан:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг хорижий давлатларда ишлаган давридаги меҳнат стажини ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан хорижий давлатларда тўланган ижтимоий солиқ тўловларини кейинчалик уларга Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига кўчириш борасида икки томонлама музокаралар олиб бориш.

2022-2023 йиллар давомида

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

(А. Хайдаров)

14.

Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини такомиллаштириш, бир марталик ишларни бажарувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш.

1. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини кунлик ишларга жалб қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

2022 йил ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда кунлик ишлар бозорини такомиллаштириш соҳасида семинарлар ташкил этиш.

2023 йил февраль

3. Кунлик ишлар бозорини такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотларга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш.

2023 йил ҳар чоракда

15.

Кунлик меҳнат марказларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида тажрибага эга бўлган хорижий экспертларни жалб қилиш.

1. Кунлик меҳнат марказлари фаолияти самарали йўлга қўйилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш.

2023 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Илғор хорижий давлатлар билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш ва экспертларни жалб қилиш бўйича меморандумлар имзолаш.

2024 йил март

3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ҳокимликларнинг маблағлари ҳисобидан хорижий экспертларни жалб қилиш.

2024 йил май

4. Кунлик меҳнат марказлари орқали бир марталик ишларни бажарувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича замонавий механизмларни жорий этиш.

2024 йил сентябрь

16.

Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.

1. Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини Тошкент шаҳрининг барча туманларида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.

2024 йил март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ Кунлик меҳнат маркази фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилиш.

2024 йил сентябрь

3. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, кутилган натижаларга эришилган тақдирда, мазкур лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

III. Ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш орқали норасмий бандликни камайтириш

17.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг бандлик масалаларига оид конвенцияларини ратификация қилиш масаласини ўрганиш.

1. Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги конвенцияларини ратификация қилиш масаласини ўрганиб чиқиш:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(Б. Гулямов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

(К. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли таъминот тўғрисида»ги 121-сонли Конвенция (Женева, 1964 йил 8 июль);

2022 йил декабрь

«Меҳнат хавфсизлиги, гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити тўғрисида»ги 155-сонли Конвенция (Женева, 1981 йил 22 июнь);

2023 йил апрель

«Бандликка кўмаклашиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 168-сонли Конвенция (Женева, 1988 йил 21 июнь).

2023 йил июль

2. Ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил сентябрь

18.

Иш берувчилар томонидан фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги юзасидан назорат механизмларини такомиллаштириш, хусусан, суғурта компанияларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш.

1. Суғурта компаниялари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Меморандум имзолаш.

2023 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

(А. Хайдаров),

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

(К. Талипов)

2. Интеграциянинг техник йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2023 йил март

3. Суғурта компанияларининг ахборот тизимларини «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга интеграция қилиш.

2023 йил сентябрь

IV. Норасмий бандликни камайтириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш

19.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида оммавий тренинглар ўтказиш ишларини ташкил этиш.

Ҳудудлар, туман (шаҳар)ларда профессионал тренерларни жалб қилган ҳолда қуйидаги мавзуларда тренинглар ташкил этиш:

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда солиқ ва меҳнат қонунчилигига, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

расмий меҳнат муносабатларининг иш берувчилар ва ходимлар учун афзалликлари ва имкониятлари;

норасмий бандликнинг мамлакат иқтисодиётига, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояланганлик даражасига салбий таъсири ва оқибатлари.

2022 — 2024 йиллар давомида

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Савдо саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Норасмий бандликни камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш ишларини кучайтириш.

1. Норасмий меҳнатнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, ижтимоий хавфсизлиги, иш қобилияти сақланишига салбий таъсири, уларда давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни берувчи иш стажи шаклланмаслиги юзасидан видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш.

2. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва норасмий бандлик улуши юқори бўлган бошқа соҳаларда норасмий меҳнат фаолиятини қонунийлаштирган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни бандликни таъминлаш дастурлари билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг дастурлар билан қамраб олинган улуши, фоизда

30

40

45

53

60

2.

Меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган рақамли хизмат турларини кўпайтириш, жами кўрсатилган хизматлар сонидаги улуши, фоизда

30

39

40

45

камида

50

3.

Меҳнат органларининг айрим вазифаларини хусусий секторга ўтказиш, жами хизматлар сонидаги улуши, фоизда

5

7

10

13

камида

15

4.

Банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, минг киши

37

70

80

90

100

5.

Норасмий секторда банд бўлганлар улушини қисқартириш, жами банд аҳоли (ташқи миграцияга кетганлар бундан мустасно) сонидаги улуши, фоизда

41

39

36

33

30

6.

Норасмий секторда банд бўлганларни иш жойини йўқотишдан ижтимоий суғурталаш қамровини кенгайтириш, норасмий банд бўлган ходимлар умумий сонидаги улуши, фоизда

-

1

4

7

камида

10

нафар

Т/р

Ҳудуд номи

Жами кўрсатиладиган хизматлар

Шундан, қуйидагилар ҳисобига:

Доимий ишга жойлаштириш ёки ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашиш

Тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратилишида кўмаклашиш

Субсидия ажратиш

Касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

Жами

165 000

170 000

127 000

130 000

19 900

21 000

7 600

8 080

10 500

10 920

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

19 422

19 760

14 744

15 050

2 482

2 500

977

980

1 218

1 230

2.

Андижон вилояти

19 422

19 945

14 925

15 283

2 390

2 462

882

900

1 225

1 300

3.

Бухоро вилояти

12 685

12 995

9 593

9 823

1 623

1 672

489

500

980

1 000

4.

Жиззах вилояти

3 117

3 918

2 302

2 358

375

945

271

300

168

315

5.

Қашқадарё вилояти

8 880

9 100

6 494

6 650

1 000

1 030

882

900

504

520

6.

Навоий вилояти

2 594

2 722

1 874

1 920

342

352

204

250

175

200

7.

Наманган вилояти

15 067

15 466

11 203

11 472

1 790

1 844

814

850

1 260

1 300

8.

Самарқанд вилояти

21 100

21 649

16 561

16 960

2 465

2 539

828

850

1 246

1 300

9.

Сирдарё вилояти

3 639

3 748

2 777

2 845

382

393

326

350

154

160

10.

Сурхондарё вилояти

12 408

12 713

9 396

9 620

1 498

1 543

814

850

700

700

11.

Тошкент вилояти

10 460

10 803

8 394

8 595

1 207

1 243

299

400

560

565

12.

Фарғона вилояти

5 068

5 318

3 913

4 007

583

601

68

200

504

510

13.

Хоразм вилояти

16 601

16 975

13 237

13 554

1 991

2 051

407

400

966

970

14.

Тошкент шаҳри

14 537

14 889

11 585

11 863

1 773

1 826

339

350

840

850

биринчи хатбошидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «соҳаларда» сўзидан кейин «, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш соҳаларида» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5140-сон қарорининг 14-банди бешинчи хатбошисидаги «ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро» сўзлари «ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.