11.04.2022 йилдаги ПҚ-201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.04.2022 йилдаги ПҚ-201-сон
Kuchga kirish sanasi
11.04.2022
Ҳужжат 11.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш

1.

Ҳудудлардаги мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

1. Хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш.

3. Хатлов натижалари юзасидан ўтказиладиган спорт турлари бўйича иншоотларнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга таклиф юбориш.

4. Спорт иншоотларининг зарур моддий-техник база билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиб бориш.

2022 йил ноябрь

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини талаб даражасида тайёрлаш.

1. Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш жойларини аниқлаш.

2. Мусобақаларни сифатли ўтказиш учун мақбул спорт иншоотлари ва ётоқхоналарни танлаб олиш ҳамда белгиланган тартибда мусобақа жараёнларига тайёрлаш.

2022 йил июнь — декабрь

Ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мусобақалар самарадорлигини баҳолаш рейтингини жорий этиш.

1. Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2022 йил май

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ёшлар иштирокига қараб, уларни «намунавий», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратиш.

2022 йил май

3. Баҳолаш мезонига асосан маҳаллалар рейтингларини белгилаш.

2022 йил июль — декабрь

4. Маҳаллалар рейтингини юритиш учун махсус ахборот дастурини ишга тушириш.

2022 йил сентябрь

5. Рейтинг натижаларига кўра маҳаллалар самарадорлигини кўриб чиқиш.

2022 йил декабрь

6. «Қониқарсиз» деб топилган маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2022 йил декабрь

4.

Ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини жорий этиш.

1. Тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатларини шакллантириш.

2. Мотивацион учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Ҳудудларда мастер-класс кўргазмали чиқишларни ташкил этиш.

Ҳар йили май — июль

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.

1. Стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.

2. Спорт майдончаларида мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бадминтон каби спорт турларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

3. Спорт майдончалари атрофини ипли ҳимоя тўрлари билан ўраш, ер майдонини қайта ишланган шина маҳсулотларидан олинган резина билан қоплаш ва фойдаланишга топшириш.

2022 йил давомида режа-график асосида

Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов)

II. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшларни соғломлаштириш ҳамда улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш

6.

Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган (1-мавсум 30 июнь — Ёшлар кунига ҳамда 2-мавсум — Ёшлар форумига бағишланган) оммавий спорт мусобақаларининг беш босқичли тизимини жорий этиш.

1. Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларининг низомини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 февраль

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мусобақани ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 март

3. Мусобақаларни ўтказиш муддати, жойи ва санасини белгилаш. Бунда, спорт мусобақалари болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларининг спорт иншоотларида ўтказилишини назарда тутиш.

Ҳар йили 1 апрель

4. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тренерлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ҳар бир маҳалла кўчаларига бириктириш.

Ҳар йили 1 апрель

7.

Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика мусобақаларини ташкил этиш.

1. Спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йилдан бошлаб

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

спорт федерация (ассоциация)лари

2. Спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.

2023 йил март

3. Спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантиришга асосий эътибор қаратиш.

2023 йил апрель

8.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари доирасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш.

1. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида йўриқчи-услубчи штат бирликларида фаолият юритаётган ходимларни таҳлил қилиш.

2. Тегишли Ҳукумат қарори ва лойиҳаларига болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига устама ҳақларини белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш.

3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига намунавий йўриқномани ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Б. Умурзаков)

9.

Спорт турлари бўйича туман (шаҳар)ларнинг терма ва сектор жамоаларини шакллантириш ва спорт-таълим муассасаларига яширин иқтидор эгаларинисаралаб олиш бўйича тизим яратиш.

1. Спорт мусобақаларида иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) тизимини яратиш.

2. Селекция бўйича тренер ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда иш фаолиятини олиб бориш.

3. Оммавий спорт мусобақаларидан танлаб олинган ёшларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларига спорт турлари бўйича секцияларга жалб этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

спорт федерация (ассоциация)лари

III. Оммавий спорт тадбирларини ташкиллаштиришда фаоллик кўрсатган тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш

10.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда тренерларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоасини тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва тренерларни рағбатлантириш сифатида;

уларнинг малака тоифаларини кўтариш;

«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига тавсия этиш;

бир марталик спорт анжомлари тўпламларини ажратиш;

иш жойи ҳисобидан дам олиш ва соғломлаштириш масканларига бир марталик бепул йўлланмалар тақдим этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши

(Қ. Рафиков),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев)

11.

Мусобақаларнинг биринчи босқичи (маҳалла босқичи)ни намунали ташкил этган ташкилотчи ва ҳакамларни муносиб рағбатлантириш.

1. Ташкилотчи ва ҳакамларни диплом ва ташаккурнома билан тақдирлаш.

2. Эсдалик совғалар (футболка ва кепка) билан тақдирлаш.

Маҳаллий босқич якуни билан

Ижрочилар бюджет маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

12.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни ва маҳалла ёшлар етакчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоа иштирокчиларини ҳамда маҳалла ёшлар етакчиларини эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш.

Мусобақалар ўтказиш графиги асосида

Ижрочилар ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Оммавий спорт мусобақалари давомида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар фаолиятини ёритиш.

Мусобақалар давомида ўзининг ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан алоҳида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Медиа-режага асосан 2022 йил давомида

Режани тасдиқлаш — 2022 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания

(А. Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳудудларда оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш.

Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

мусобақаларда ғолиб ва совриндорларни диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш;

спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар инфратузилмаларини талаб даражасида тайёрлаш;

спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш.

Ҳар йили 1 февраль

Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов)

15.

Спорт мусобақаларини намунали ташкил этган ёшлар етакчилари ва бошқа масъуллар учун ўқув семинарлари ташкил этиш ва махсус сертификат бериш тизимини йўлга қўйиш.

1. Оммавий тадбирларни ташкил этиш мақсадида қисқа муддатларда ўқув семинари ва лекциялар методикасини ишлаб чиқиш.

2. Онлайн тизим орқали ўқув семинарларини ташкил этиш.

3. Ўқув семинарларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга QR-кодли сертификатларни жорий этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

IV. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқаролар, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сонини ошириш

16.

Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси томонидан камида 1 та спорт тури бўйича бепул тўгараклар фаолиятини ташкил этиш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларида оммавийлашган ва ўқувчилар томонидан шуғулланишга иштиёқ билдирилган спорт турларини аниқлаш.

2. Умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш.

3. Барча умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари жадвалини ишлаб чиқиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиш.

1. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.

3. Мактабларнинг жамоалари ўртасида доимий мусобақалар ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Талабалар спортини янада ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари ўртасида мусобақалар ўтказиш.

1. Олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клубларини хатловдан ўтказиш.

2. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

3. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.

4. Олий таълим муассасалари талабаларининг хоҳиш ва истакларига қараб спорт клублари ўртасида доимий равишда спорт мусобақаларини ташкил қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ёшлар орасида «Беш ташаббус олимпиадаси», хусусан, оммавий спортни тарғиб қилувчи материалларни (буклет, баннер ва бошқалар) креатив воситалардан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ва маҳаллаларга тарқатиш чораларини кўриш.

1. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларга, хусусан ёшларга тарқатиладиган оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетлар намуналарини ишлаб чиқиш.

2. Оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетларни маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларга тарқатиш.

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ижтимоий тармоқларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тайёрлаш.

1. Олимпия, Паралимпия, Жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган таниқли спортчиларни жалб қилган ҳолда ёшлар орасида «Беш ташаббус олимпиадаси»да иштирок этишга чорловчи роликларни тасвирга олиш.

2. Спорт орқали юқори даражага эришган спортчиларнинг ҳаёт тарзини акс эттирувчи телекўрсатувлар сонини ошириш.

3. Оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб бориш.

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания

(А. Хаджаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхатини талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қатъий равишда қайта кўриб чиқиш.

1. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича рўйхатни талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

3. Ўрганиш натижаларига кўра олий таълим муассасаларини ихтисослаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритган ҳолда олий таълим муассасаларини қайта ихтисослаштириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.