05.01.2022 йилдаги 5-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.2022 йилдаги 5-сон
Kuchga kirish sanasi
06.01.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2022
Ҳужжат 06.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат этганда, ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
16 ёшга тўлмаган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича мурожаат унинг ота-онаси ёки васий (ҳомий) томонидан амалга оширилади ва ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандининг иккинчи — тўртинчи, еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон сўровномани тўлдириш ва юбориш.

Мурожаат қилинган вақтда

(дарҳол)

2-босқич

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — Ваколатли орган)

1. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш.

2. Сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, уларни тўғрилаш учун сўровномани қайтариш ҳамда хато маълумотлар тўғриланмаган тақдирда сўровномани рад этиш.

Автоматик равишда

(дарҳол)

Хато маълумотни тўғрилаш учун 5 иш куни

3-босқич

Ариза берувчи

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдордаги тўловларни электрон тарзда амалга ошириш.

3 иш куни муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

Ариза берувчига аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиши керак бўлган кун ҳақида хабарнома бериш.

1 иш кунида

5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномага асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти учун фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон излари олиниш учун белгиланган кунда ваколатли органга шахсан келиш ҳамда фотосуратга тушиш ва қўл бармоқ электрон изларини топшириш.

Хабарнома олганидан сўнг

6-босқич

Ваколатли орган

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ.

10 иш куни давомида

Фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича

СЎРОВНОМА



Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР

2. ФИО

3. Олдин мавжуд бўлган барча фамилия, исми, отасининг исми:

4. Туғилган жойи ва санаси

5. Миллати

6. Ҳарбий хизматга мажбурияти

7. Иш (ўқиш, хизмат) даврида давлат сирига тааллуқли маълумотлар билан танишиш учун расман рухсатнома расмийлаштирилганлиги

II. Аризачи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти ёки унга тенглаштириладиган ҳужжат ҳақида маълумот

8. Серияси ва рақами

9. Ким томонидан берилган

10. Қачон берилган

11. Телефон рақами

12. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

13. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнгги 5 йилдаги маълумот (таълим муассасаларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат ҳам киради):

Йили ва ойи

Лавозим, давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи

Иш жойи жойлашган манзил

Кириш

Кетиш





14. Турмуш ўртоғи тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса).

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган санаси ва жойи

Иш жойи, лавозими

Истиқомат мамлакати ва яшаш манзили