30.12.2021 йилдаги 792-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2021 йилдаги 792-сон
Kuchga kirish sanasi
30.12.2021
Ҳужжат 30.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9 — 11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон қарори 12-бандига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 9 — 11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ўқувчиларни ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш

1-босқич

Умумтаълим муассасалари

7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқишни аниқлайди ва уларнинг маълумотлар базасини яратади.

Ўқув йили давомида

2-босқич

Умумтаълим муассасалари

8-синфда таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш, танлаган касби бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касб ўрганиш учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар беради ва йўналтиради.

Ҳар чорак якунида

3-босқич

Умумтаълим муассасалари,

Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази

9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича муайян касбга йўналтириш ишларини олиб боради.

Ўқув йили давомида

II. Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари,

халқ таълими бошқармалари,

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармалари

Эҳтиёж мавжуд бўлган ишчи касбларни аниқлайди.

Умумтаълим муассасаларини касб-ҳунарга тайёрлаш марказларига бириктириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлайди.

Ҳар йили июнь ойида

5-босқич

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Касб-ҳунарга тайёрлашга қўйиладиган малака талаблари ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлайди ва амалиётга жорий қилади.

Ҳар йили июль ойида

6-босқич

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари

Ўқувчиларга касбий таълим беришни ва ўқув-тарбия жараёнини амалга оширади.

Ўқув йили давомида

7-босқич

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказини муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга давлат намунасидаги сертификатни беради.

Касб-ҳунарга тайёрлашнинг якуний босқичида