24.11.2021 йилдаги 712-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2021 йилдаги 712-сон
Kuchga kirish sanasi
25.02.2022
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ, шунингдек, декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларни шартли чиқариб юбориш декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан аниқланган товарларнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
товарларга оид шартнома шартларига асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасида назарда тутилган товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ҳамда сотиб олувчи томонидан сарфланган харажатлар маълум бўлиб, бироқ ушбу харажатлар билан боғлиқ тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
товарларга оид шартнома шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар маълум бўлиб, бироқ улар бўйича тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими, шу жумладан, «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда декларант маълум қилинган божхона қийматини асослаб бермаганда.
14. Божхона органи томонидан божхона юк декларациясини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш жараёнида мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келгани ва асосий усулда маълум қилинган божхона қиймати қабул қилинмаслиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 319-моддасига асосан декларантга божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона органлари ахборот тизими орқали маълум қилинади. Бунда маълум қилинган божхона қийматини қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилади.

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Божхона органи

Декларантга тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича божхона қиймати қабул қилинмаслиги ва божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона ахборот тизими орқали маълум қилинади.

Божхона юк декларациясини кўриб чиқиш натижаси бўйича

2-босқич

Декларант

Товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона тўловларини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш юзасидан божхона ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.

Дарҳол

3-босқич

Божхона органи

Ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида солиштиришни ўтказади ва тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетлик билан қўллаш орқали товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди ҳамда шартли божхона қиймати ҳақида декларантни божхона ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Мурожаат келгандан сўнг бир иш куни ичида

4-босқич

Декларант

Божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ «058» рақамини кўрсатган ҳолда божхона юк декларациясини ва божхона органи белгилаган шартли божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисобланган божхона тўловлари суммаси тўланишини таъминлайди.

Дарҳол

5-босқич

Божхона органи

Товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказади ва божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситаларини божхона ахборот тизими орқали алоҳида назоратга олади.

Божхона тўловлари суммаси тўланиши таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида

6-босқич

Декларант

Якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш календарь кунда

7-босқич

Божхона органи

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу ҳужжатлар божхона қийматини асослаш учун:

а) етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади ҳамда божхона тузатиш декларацияси шаклини тақдим этиш сўралади ва божхона тузатиш декларацияси шакли божхона органи ходими томонидан расмийлаштирилиб, ортиқча тўланган божхона тўловларини белгиланган тартибда қайтариш чоралари қурилади.

б) етарли эмас деб топилган тақдирда, электрон далолатнома расмийлаштиради ва нусхасини декларантга юборади ҳамда ундан божхона тузатиш декларацияси тақдим этилиши сўралади, шунингдек, божхона тузатиш декларацияси билан шартли божхона қиймати асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади.

Уч иш куни ичида