30.10.2021 йилдаги ПҚ-5270-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.10.2021 йилдаги ПҚ-5270-сон
Kuchga kirish sanasi
30.10.2021
Ҳужжат 30.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Назорат учун масъуллар

1.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига (кейинги ўринларда — Университет) қабул жараёнини республика ҳудудлари ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар учун алоҳида квоталарни ажратган ҳолда белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

2.

2022 — 2026 йилларда иқтидорли ёшларни хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури доирасида бир номзодга ажратиладиган молиявий маблағларнинг миқдори ва молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Амалга ошириш шакли: Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

Давлат бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,

Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

3.

Университетнинг ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) талабларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

4.

2022 — 2026 йилларда камида 50 нафар иқтидорли ёшларни ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида докторантура (PhD) ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш:

талабгорларни танлаб олиш тартиби;

хорижий таълим ва илмий муассасаларни танлаш, уларда талабгорларнинг ўқиш жараёнларини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу мақсадларни молиялаштириш тартиби;

мазкур дастур асосида таҳсил олиб қайтган фуқароларнинг мамлакатдаги фаолияти тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил январь

-

Ишлаб чиқиш учун — Васийлик кенгаши

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

5.

Университетда туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида инновацияларни йўлга қўйиш, шу жумладан Самарқанд археология институти билан ҳамкорликда:

туризм, маданий мерос, археология ва музейшуносликни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш;

туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш;

музей раҳбарлари ҳамда археолог ва реставраторларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш;

туризм, музейлар экспозицияси ва фонди, маданий мерос объектларини рақамлаштиришга кўмаклашиш ва ушбу йўналишларда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

6.

Туризм, меҳмондўстлик ва ресторан бизнеси йўналишидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил август

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

7.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2022 — 2026 йиллар давомида

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

8.

Университетда таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларининг тижоратлаштириш фаолияти билан узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.

2022 йил апрель

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

9.

Қуйидагиларни назарда тутувчи www.silkroadscience.uz интернет порталини ташкил этиш:

туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида илмий-тадқиқот мавзулари рўйхатини шакллантириш;

туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида тадқиқот олиб бораётган олимлар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш;

олимлар, изланувчилар ва тадқиқотчилар томонидан яратилган илмий мақолалар, тезислар, илмий тадқиқот ишлари тўғрисидаги маълумотларни доимий жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: интернет портали ташкил этиш.

2022 йил июль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

10.

Болонья декларациясига қўшилиш мақсадида Университетнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда халқаро таълим малака стандартларига мувофиқ ўқитишнинг олтинчи ва еттинчи даражаларини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 — 2024 йиллар давомида

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

11.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларида туризм соҳасидаги нуфузли хорижий таълим муассасалари билан биргаликда қўшма таълим дастурларини жорий этишни кенгайтириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури.

2022 — 2026 йиллар давомида

-

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

12.

Университет ҳузуридаги техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий таълим муассасаларининг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 — 2024 йиллар давомида

-

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов, З. Казаков),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

13.

Университет ҳузуридаги коллеж ва техникумлар ўқитувчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентини икки бараварга ошириш.

Амалга ошириш шакли: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2022 йил март

Давлат бюджети маблағлари

Амалга ошириш учун — Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров)

14.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларининг моддий-техника базасини, шу жумладан талабалар турар жойлари, кутубхона, ўқув лабораториялар, спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил май

Давлат бюджети маблағлари

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

15.

Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

Доимий

-

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров)

16.

Университетда масофавий таълимни самарали йўлга қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ушбу жараённи ташкил этиш учун зарурий техник ва ташкилий масалаларни ҳал этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури.

2022 йил давомида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

17.

Университе? ҳузурида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: Илмий кенгаш низомини тасдиқлаш.

2022 йил март

-

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,

Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

18.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар олий таълим муассасалари ректорларининг туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик бўйича форумини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил август-сентябрь

-

Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)

учинчи хатбошидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «туризм» сўзларидан кейин «ва маданий мерос» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 10, 17 ва 20-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ҳамда 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 19-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
и) 1 ва 2-иловаларнинг номланишидаги «туризм» сўзларидан кейин «ва маданий мерос» сўзлари билан тўлдирилсин;
к) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.