18.09.2021 йилдаги ПҚ-5246-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.09.2021 йилдаги ПҚ-5246-сон
Kuchga kirish sanasi
18.09.2021
4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

Марказий МФЙлар номи

Ёндош МФЙлар

(сони)

Аҳоли сони

(киши)

Молиялаштириш миқдори*

(АҚШ доллари)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тумани

Тахиркул

3

12693

5254818

Саманбай

3

12762

5283378

Тахиатош тумани

Найманкул

3

20966

8679776

Кенегес

4

18336

7590975

Амударё тумани

Тош ёп

3

12365

5119023

Ўрта қалъа

3

16033

6637549

Тўрткўл тумани

Куна Тўрткўл

3

24163

10003312

Отаюрт

3

36833

15248603

Элликқалъа тумани

Сарибий

3

29161

12072449

Қилчиноқ

2

18015

7458083

Беруний тумани

Абай

2

15245

6311323

Шимом

2

24098

9976402

2.

Бухоро вилояти

Бухоро тумани

Янгитурмуш

3

21248

8796522

Талалиён

3

18470

7646450

Когон тумани

Сараён

3

16707

6916580

Мустақиллик

3

17983

7444835

Вобкент тумани

Шанба

3

15220

6300973

Мирвоши

3

15444

6393707

Шофиркон тумани

Мирзоқул

3

15179

6283999

Тезгузар

3

14740

6102256

Ғиждувон тумани

Жовғари

4

22469

9302008

Гулистонобод

3

20544

8505071

3.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

Зарметан

4

14608

6047609

Оқмачит

3

10038

4155661

Кармана тумани

Азамат

6

25436

10530325

Варқ

5

26599

11011799

Навбаҳор тумани

Пахтакор

5

19673

8144484

Навкар

5

16858

6979093

4.

Хоразм вилояти

Гурлан тумани

Деҳқон

3

13043

5399710

Дўсимбий

3

13478

5579797

Янгибозор тумани

Х. Олимжон

3

10656

4411509

Бўстон

4

13290

5501966

Урганч тумани

Юқориовул

3

11337

4693438

Ҳидоят

3

8053

3333885

Хонқа тумани

Дўстлик

3

19829

8209066

Қорамози

3

22910

9484579

Боғот тумани

Узумзор

3

16149

6685572

Янгиқадам

3

13296

5504450

Ҳазорасп тумани

Мухомон

4

22023

9117367

Бўстон

2

14207

5881598

Жами

40

130

710157

294 000 000

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Кредит суммаси

(минг АҚШ долл.)

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-КОМПОНЕНТ: Қишлоқларни ривожлантириш учун асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳудудида лойиҳа доирасида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқланган қишлоқ объектларида сув таъминоти ва санитария тизими, ирригация ва дренаж тизими яхшиланади, ижтимоий соҳа объектлари таъмирланади ва қурилади (таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, МФЙ идоралари), электр таъминоти, маҳаллий ички йўллар ва кўприклар қурилади ва таъмирланади, алоқа ва ахборотлаштириш, жамоат жойларида тунги кўча ёритиш тизими ўрнатилади, пиёдалар йўлаклари қурилади ва таъмирланади ҳамда ободонлаштириш тадбирлари ва бошқа ишлар амалга оширилади.

Ушбу субкомпонент, шунингдек, қишлоқ аҳолиси томонидан устувор деб топилган сублойиҳаларни шакллантириш учун танлов асосида саралаб олинган ва шартнома тузилган лойиҳалаштириш институтлари ва фирмалар томонидан кўрсатиладиган хизматларни ҳам молиялаштиради.

294 000

1. Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда 170 та маҳалла фуқаролар йиғинларини танлаш ва қишлоқларда объектларни (сублойиҳаларни) аниқлаш.

2. Аҳоли пунктларининг бош режаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш.

3. Вилоят ва туман ҳокимликлари иштирокида қишлоқлардаги аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, уларни ривожлантириш дастурларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.

4. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан лойиҳа доирасида белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида аҳоли хавфсизлигини ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

5. Вилоят ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларини буюртмачи вазифасини бажаришга жалб қилиш.

6. Аниқланган ижтимоий соҳа объектларига (сублойиҳаларга) лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари учун лойиҳа институтларини ва пудрат ташкилотларини жалб қилиш бўйича танлов/тендер савдоларини ташкиллаштириш ва ғолиблар билан шартномалар тузиш.

7. Сублойиҳаларни молиялаштиришдан олдин атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларига белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш.

8. Лойиҳа доирасида танланган қишлоқлар (овуллар) топогеодезия хариталари, муҳандислик-геология қидирув ишлари, бош режаларини архитектура-режалаштириш.

9. Улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.

10. Қурилиш-монтаж ишлари тугагандан сўнг объектларни қабул қилиш учун Давлат қабул комиссияларини ташкил этиш. Сублойиҳаларнинг давомийлигини таъминлаш учун жамоавий эксплуатация ва техник хизмат механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда объектни балансда сақловчига топшириш ва юридик ҳуқуқларни расмийлаштириш.

2021 — 2025 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Қурилиш вазирлиги

(Э. Искандаров),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги

(Р. Маматов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳокимликлари,

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари

2-КОМПОНЕНТ: Асосий инфратузилма ва хизматлар бўйича муҳандислик хизматлари ҳамда маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, коммуникация ҳамда жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

2.

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ҳар бир шартнома бўйича лойиҳани амалга ошириш даврида қишлоқларда амалга ошириладиган ишлар жамоатчилик фикри асосида ўрганилади.

2. Тоза ичимлик суви таъминоти бўлмаган қишлоқларда лойиҳани амалга ошириш даврида хорижий ва халқаро экспертлардан иборат гуруҳ томонидан хизмат кўрсатилади.

3. Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа идоралар мутахассислари учун лойиҳани амалга ошириш даврида ишлаб чиқиладиган графикларга кўра доимий асосда малака ошириш тренинглари олиб борилади.

26 960

1. Манзилли дастурларни шакллантиришда очиқлик тамойилларини таъминлаш.

2. Жамоатчилик ташкилотларидан иборат экспертлар гуруҳи билан ҳар бир қишлоқда сўровномалар, учрашувлар, семинарлар ва ўқув тренинглари ўтказиш.

3. Давлат органлари, ҳокимликлар ва лойиҳага алоқадор ташк?лотлар (инжиниринг компаниялари ва бошқалар) салоҳиятини ошириш бўйича доимий ўқув тренингларини ўтказиш.

4. Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида лойиҳага алоқадор вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакилларига лойиҳа бўйича тақдимотлар ўтказиш.

2021 — 2025 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(З. Ураков),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги

(Р. Маматов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(А. Тошпўлатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳокимликлари

3-КОМПОНЕНТ: Лойиҳани бошқаришни қўллаб-қувватлаш, мониторинг ва баҳолаш, молиявий аудит хизмати ҳамда салоҳиятни ошириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан ортда қолаётган туманларида лойиҳа доирасида ишлар ташкил этилади.

Қишлоқларда ишларнинг сифатли ташкил этилиши, лойиҳанинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.

3 970

1. Лойиҳа доирасида тадбирларни мувофиқлаштириш ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш.

2. Консалтинг хизматлари учун шартнома тузиш.

3. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган ҳисоботларни доимий равишда тайёрлаш ва тегишли идораларга ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларига тақдим этиб бориш.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиб бориш.

2021 — 2025 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(З. Ураков),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги

(Р. Маматов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ф. Дадахонов),

Молия вазирлиги

(Б. Каримов)

4-КОМПОНЕНТ: Лойиҳани амалга ошириш жараёнида кўзда тутилмаган ва қўшимча харажатларни бошқариш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Исаков)

4.

1 ва 2-компонентларни амалга ошириш жараёнида етишмаган маблағларни қоплаш учун ресурслар йўналтирилади.

Тежалган маблағлар лойиҳанинг 1 ва 2-компонентларида иш ҳажмлари қиймати ва миқдорининг ошиши, лойиҳа муддатини узайтириш билан боғлиқ қўшимча харажатларга ишлатилади.

13 070

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарори иловасининг 89-бандига асосан амалга оширилади.

2021 — 2025 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(О. Исаков)