Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш

1.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га (кейинги ўринларда — Омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини беришни назарда тутувчи тузатиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш.

2021 йил 1 декабрь

Омбудсман

(Эшматова),

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

(келишув асосида)

2.

Мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини қайта кўриб чиқиш.

Янги таҳрирдаги «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш.

2021 йил 1 декабрь

Омбудсман

(Эшматова),

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

3.

Омбудсман Котибиятининг (кейинги ўринларда — Котибият) фаолиятига доир ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллар тузилмасини тасдиқлаш.

2021 йил 1 октябрь

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Омбудсман

(Эшматова)

Котибиятнинг янги низомини тасдиқлаш.

2021 йил 1 октябрь

Омбудсман

(Эшматова)

Котибият ходимларига мартаба даражаларини бериш тартибини тасдиқлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Омбудсман

(Эшматова),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

4.

Омбудсман Котибияти ходимлари ва минтақавий вакилларнинг салоҳиятини ошириш.

Омбудсман Котибияти ходимлари ва минтақавий вакилларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 январь

Омбудсман

(Эшматова),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов)

II. Омбудсман фаолиятининг самарадорлигини ошириш

5.

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 1 ноябрь

Омбудсман

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

(Юнусова),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) билан яқин ҳамкорликни ва тизимли ишларни йўлга қўйиш, биргаликда халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсияларини амалга оширишга қаратилган миллий ҳаракат режаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 декабрь

Омбудсман (Эшматова),

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

(Юнусова)

7.

Омбудсман фаолиятига ахборот технологияларини кенг жорий этиш.

Лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган, Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларига келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши ва тизимлаштирилган ҳолда кўриб чиқилиши устидан назорат қилишни таъминловчи Ягона ахборот тизимини яратиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Омбудсман

(Эшматова),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

Зарур маблағлар ажратилгандан сўнг тўрт ой муддатда ушбу тизимни ишга тушириш.

Котибиятнинг минтақавий вакиллар, Олий Мажлис палаталари, давлат бошқаруви органлари билан ахборот-коммуникация ва видеоконференцалоқа орқали боғланишини таъминлаш.

Котибиятда электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш ва уни ишга тушириш, ушбу тизимни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаси билан интеграция қилиш, шунингдек, Омбудсман расмий веб-сайтининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Котибиятни зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминлаш ва кенг полосали Интернет тармоғига ўрнатилган тартибда улаш.

Келишилган муддатларда

8.

Котибият ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.

Буйруқ

2021 йил 1 октябрь

Омбудсман

(Эшматова)

9.

Котибият ходимларининг малакасини ошириш учун уларнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, бошқа таълим муассасалари ва хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларида таълим олиши ва амалиёт ўташини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021-2022 йиллар

Омбудсман

(Эшматова)

III. Омбудсман котибиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

10.

Омбудсман минтақавий вакили фаолияти учун зарур шароитлар яратиш.

Омбудсман минтақавий вакилини вилоят марказларида жойлашган давлат органларининг биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш, уларни зарур мебель, алоқа ва техник воситалари билан таъминлаш.

Минтақавий вакилни хизмат автомашинаси билан таъминлаш.

2022 йил 1 январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Омбудсман

(Эшматова)

11.

Омбудсман фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш.

1 та енгил автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус ажратилишини таъминлаш;

зарур мебель, инвентарлар, компьютер ва бошқа оргтехника билан таъминлаш.

2021 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Кучкаров),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Омбудсман

(Эшматова)

12.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этиш.

2021 йил 1 декабрь

Омбудсман (Эшматова)

Омбудсман ресурс марказини ташкил қилиш ва жиҳозлаш.

2022 йил 1 март

13.

Котибиятнинг кичик типографиясини ташкил қилиш ва уни Омбудсман ҳисоботлари натижалари, рисолалар, буклетлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 март

Омбудсман

(Эшматова),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш

14.

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил 1 январь

Омбудсман

(Эшматова)

15.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ахборот материаллари ва нашрларни (рисолалар, буклетлар ва бошқа адабиётлар) чоп этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

Омбудсман

(Эшматова)

16.

Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирларни (давра суҳбатлари, тренинглар, семинарлар, конференциялар) ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова)

17.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова)

V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

18.

Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов)

19.

Туркия Республикаси Бош Омбудсмани билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов)

20.

Евроосиё Омбудсманлари Альянсига тўлақонли аъзо бўлиб кириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил 1 ноябрь

Омбудсман

(Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов)

21.

Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари Кенгашини ташкил этишга қаратилган тадбирларда иштирок этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман (Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

22.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси, БМТнинг Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури (LRP), Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI) ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан биргаликда миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман (Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

23.

БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича сессияларида, БМТнинг шартномавий органларида, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов)

24.

Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасалари Глобал альянсида «А» мақомини олиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил 1 сентябрь

Омбудсман

(Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов)

25.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, фуқароларнинг суд ҳимояси ҳуқуқлари кафолатини янада кучайтириш бўйича хорижий экспертлар иштирокида халқаро тадбирлар (форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқалар) ташкил этиш ва ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

Белгиланган муддатларда

Омбудсман

(Эшматова),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар