01.07.2021 йилдаги ПФ-6255-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.07.2021 йилдаги ПФ-6255-сон
Kuchga kirish sanasi
02.07.2021
Ҳужжат 02.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Стратегия Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойил ва нормаларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб кафолатланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, Конституцияда «фуқаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахслар, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмаслиги керак» деб таъкидланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Конституцияга биноан ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки бирон бир динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Амалга оширилаётган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси» жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришни, шу жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтиришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори асосида мамлакатда Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш ва ўқитиш тизимини янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси гендер тенглик ҳуқуқини кафолатлайди, ушбу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари билан таъминланади.