[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг
буйруғи
«Пахта маҳсулоти тойларини ўраш учун қўлланиладиган тара. Техникавий шартлар» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги
низомга
мувофиқ буюраман:
1. O’zDSt 665:2021 «Пахта маҳсулоти тойларини ўраш учун қўлланиладиган тара. Техникавий шартлар» давлат стандарти
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур давлат стандарти расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 май,
05-1310-сон