21.04.2021 йилдаги 232-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.2021 йилдаги 232-сон
Kuchga kirish sanasi
22.04.2021
Ҳужжат 22.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни фаол жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда республика бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш дастурига мувофиқ йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Объектдан бошқа мақсадларда ёки ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатда фойдаланилганда, ваколатли органнинг ташаббусига асосан тадбиркорлик субъектларининг тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча тўхтатиб турилади.
41. Ваколатли орган томонидан билдирилган қуйидаги эътирозлар мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинишига олиб келади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

1. Оператор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК билан электрон аукционларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.

1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.

2. Тизим ўрнатиладиган жойларни аукционга қўйиш учун операторга электрон буюртма ва объектни тавсифлайдиган ҳужжатларни электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиб юборади.

2. Тарафлар томонидан шартнома имзолангандан сўнг.

2-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

1. Тизим ўрнатиладиган жойлар бўйича электрон аукцион ўтказилиши ҳақида «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига хабарнома жойлаштиради.

1. Электрон аукцион ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин.

2. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида рўйхатдан ўтган барча тадбиркорлик субъектларига автоматик тарзда иштирокчи кабинетини яратади.

2. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аккаунт активлаштирилганда.

3. Тадбиркорлик субъектларидан электрон аукционда иштирок этиш бўйича электрон аризаларни қабул қилади.

3. Хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб электрон аукцион ўтказилиши белгиланган кунга қадар.

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларидан маълумот олади.

1. Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб.

2. Тадбиркорлик субъекти «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида рўйхатдан ўтади.

2-3. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни бериш муддати якунлангунга қадар.

3. Хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аризани электрон кўринишда тўлдирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборади.

4-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

1. Аукционни унда иштирок этишга ариза берган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда, оператор веб-порталида автоматик тарзда ўтказади.

1. Оператор веб-порталида эълон қилинган вақтда бошланади ва ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.

2. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради ва тақдим этади.

2. Аукционда ютиб олинган объект учун тўлов суммаси тўлиқ тўлангандан кейин 3 иш куни мобайнида

3. Баённомани аукцион ғолиби ва ваколатли органнинг кабинетига юборади.

3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг.

4. Аукцион натижаларини операторнинг веб-порталида эълон қилади.

4. Аукцион якунланган заҳоти.

5-босқич

Транспорт вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар

Объектни аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага мувофиқ ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига шартнома асосида чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктиради.

5 иш куни мобайнида

6-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тадбиркорлик субъекти қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шарт олади:

1. «Ўзбектелеком» АК филиали.

2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси.

3. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси.

4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги.

Зарур бўлганда

7-босқич

1. «Ўзбектелеком» АК филиали.

2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси.

3. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси.

4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги.

Тадбиркорлик субъектига муайян объект учун техник шартларни тақдим этади.

7 иш куни мобайнида

8-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Техник шартлар ва талаб этилган бошқа ҳужжатлар билан лойиҳалаш идораларига мурожаат қилади.

3 иш куни мобайнида

9-босқич

Лойиҳалаш идораси

Тегишли ташкилот ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда тадбиркорлик субъектига тақдим этади.

15 иш куни мобайнида

10-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мақсадида экспертиза фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотга белгиланган тартибда тақдим этади.

3 иш куни мобайнида

11-босқич

Лойиҳага экспертиза хулосасини берувчи ташкилот

Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиб, тадбиркорлик субъектига эътироз ва таклифлар ёки ижобий хулоса тақдим этади.

10 иш куни мобайнида

12-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Ижобий хулоса олинган лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан ушбу схеманинг еттинчи босқичида кўрсатилган давлат органлари билан қайта келишади.

5 иш куни мобайнида

13-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.

Пудратчи ташкилот билан имзоланган шартномадаги муддатларда

14-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг ишчи ҳужжатлар ва далолатномаларни расмийлаштиради.

2. Тизимни ишга тушириш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.

7 иш куни мобайнида

Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Ушбу Техник талабларнинг 33-бандида назарда тутилган талаблар буюртмачи билан келишилган ҳолда, техник дизайн босқичида аниқланиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида транспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони)

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи)

Тошкент шаҳри ҳудудида

Тошкент вилояти ҳудудида

Вилоятлар марказларида

Бошқа туман ва шаҳарларда

0 — 20 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

20 000 — 40 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари

40 000 — 60 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари

60 000 — 80 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари

80 000 — 100 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари

100 000 ва ундан
юқори

базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари

1-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари.

45

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно).

50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси.

25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси.

8

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар.

8

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари.

8

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси:

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида;

10

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб.

15

».