01.04.2021 йилдаги ПҚ-5047-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.04.2021 йилдаги ПҚ-5047-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.2021
Ҳужжат 01.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва глобал рейтинглардаги позицияларини яхшилаш

1.

Жаҳон банкининг «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаси» доирасида лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Жаҳон банки вакиллари билан лойиҳада назарда тутилган маблағларни ўзлаштириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

2. Дастурга оид тегишли инновацион лойиҳаларни саралаб олиш.

2021 йил декабрь

3. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Жаҳон банки маблағларини ўзлаштириш.

2021 — 2024 йиллар

2.

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбар ўринбосарига инновацияларни жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш ва инновацион фаолият бўйича тузилмаларини ташкил этиш.

1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифасини юклаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

Вазирлар Маҳкамаси
(О. Умаров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.

2021 йил июнь

3. Инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низомларни тасдиқлаш ҳамда штат бирлиги доирасида мутахассислар билан тўлдириш.

2021 йил сентябрь

4. Инновацион фаолият билан шуғуланишга масъул бўлинмаларнинг йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

ҳар йили ҳисобот йили якунидан сўнг

3.

Ўзбекистон Республикасини 2022 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасини 2022 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил август

3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

II. Ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий инфратузилмасини шакллантириш

4.

Ҳудудий илмий дастурларни ишлаб чиқиш ва илмий лойиҳаларни молиялаштириш тизимини жорий қилиш.

1. Ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мавжуд ташкилий ва технологик муаммоларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижалари асосида мавжуд муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-техник мавзуларни шакллантириш ва ҳудудий илмий ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш.

Доимий

3. Дастурлар доирасида илмий-техник лойиҳалар танловларини эълон қилиш ва танлов ғолибларини молиялаштириш.

Доимий

5.

Сурхондарё вилоятининг 2021 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Сурхондарё вилоятини 2021 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш концепцияси ва дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
(Т. Боболов)

2. Ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил ноябрь

3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил декабрь

6.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида «Қуёнчилик кластерини ташкил қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳанинг инвестицион паспортини ишлаб чиқиш ва Инвестиция порталига жойлаштириш.

2021 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари ассоциацияси
(А. Ибрагимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
(З. Мирзаев)

2. Маҳаллий инвестор билан ҳамкорликда қуёнчилик кластерининг қуёнларни иқлимга генетик мослаштириш хўжалигини ташкил этиш.

2022 йил февраль

3. Европадан зотли қуёнлар келтириш ва уларни кўпайтириш учун зарур шароитларни ҳамда селекция тартиботини ташкил қилиш.

2022 йил август

4. Хорижий ҳамкор билан Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантиришнинг услубий ва техник дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

5. Қуёнчилик кластери доирасида қуёнчилик хўжаликлари (шу жумладан касаначилик асосида), қуён гўшти ва мўйнасини қайта ишлаш ташкилотини ташкил этиш.

2022 йил декабрь

6. Қуёнчилик кластерининг озуқа базасини ташкил этиш.

2022 йил декабрь

7.

Тошкент вилояти Қибрай тумани ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудларида Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидаги «Олимлар шаҳарчаси»ни ташкил этиш.

1. Тошкент вилояти Қибрай тумани ва Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудларида зарур ер майдонлари чегаралирини белгилаш.

2021 йил май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ж. Артикходжаев),

Тошкент вилояти ҳокимлиги
(Д. Ҳидоятов),

Қурилиш вазирлиги
(Б. Зокиров),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. «Олимлар шаҳарчаси»ни ташкил этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил август

8.

Технологияларни трансфер қилиш миллий ва ҳудудий офисларини мувофиқлаштириш.

1. Мавжуд технологиялар трансфери офислари фаолиятини кўриб чиқиш ва мониторингини ўтказиш.

2021 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

2. Технологиялар трансфери офисларида илмий ишланмалар ва технологиялар трансфери лойиҳаларини баҳолаш ва уларнинг самрадорлигини ошириш.

2021 йил декабрь

III. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш

9.

Хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказлари ва университетларида фаолият кўрсатаётган юқори салоҳиятли ватандош олимлар ҳамда иқтидорли маҳаллий ёш олимларни илм-фан соҳасига жалб этиш мақсадида Миллий лабораторияни ташкил этиш.

1. Миллий лабораторияни ташкил этиш бўйича таклифларни қабул қилиш, танлов асосида саралаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Халқаро тадқиқот лабораторияларини ташкил қилишда иштирок этишга аризалар танловини эълон қилиш.

2021 йил сентябрь

3. Танлов ва саралаш натижаларига асосан Миллий лабораторияни ташкил этиш бўйича ғолиб лойиҳаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш.

2021 йил декабрь

10.

Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида «стартап» лойиҳалар танловини амалга ошириш.

1. «Стартап» лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Лойиҳалар танловининг саралаш босқичини ўтказиш.

2021 йил сентябрь

3. Саралаб олинган лойиҳаларни молиялаштириш.

2021 йил декабрь

IV. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳалар натижадорлигини ошириш, илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш

11.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар фаолияти шаффофлигини ошириш.

1. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини саралаш жараёнига IT-технологиялар ва рақамлаштиришни жорий этиш.

2. Илмий-техник кенгашлар аъзолигига «Хирш» индексида (h-index) оптимал кўрсаткичларга эга бўлган олимларни жалб қилиш.

2021 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

12.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳалар сонини ошириш.

1. Халқаро илмий ва инновация соҳасида ҳамкор давлатлар билан қўшма илмий лойиҳалар танловларини ўтказиш бўйича келишувга эришиш.

2021 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Қўшма илмий лойиҳалар танловлари механизмларини ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

3. Халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.

2021 йил ноябрь

4. Танлов натижаларига кўра қўшма илмий лойиҳаларни молиялаштириш.

танлов натижаларига кўра

13.

Илмий фаолиятнинг нуфузини оширишга оид тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Оммавий ахборот воситаларида тарғибот қилишга оид дастур ва режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқилган дастур ва режа-жадвални телевидение, радио, газета ва Интернет тармоғидаги сайтлар билан ишлаб келишиш.

2021 йил май

3. Оммавий ахборот воситаларида мавзуга доир кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар эълон қилинишини таъминлаш.

2021 йил июндан бошлаб

14.

Ишлаб чиқариш тармоқларида илмий-инновацион тадқиқотлар сифати ва натижадорлигини ошириш мақсадида қўшимча лаборатория, шу жумладан ноёб ускуна ва жиҳозлар харид қилиш.

1. Эҳтиёжга кўра замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари рўйхатини шакллантириш ҳамда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

Доимий

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

«Ўзстандарт» агентлиги
(Д. Саттаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Белгиланган тартибда замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари харид қилишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

3. Лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш фаолиятига халқаро аккредитация олиш.

2021 йил апрель

15.

Ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаларидан тегишли соҳаларда кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

мамлакатимиздаги турли илмий ва таълим муассасаларида, музей ҳамда фондларда сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни тизимли ўқиб-ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва илмий муомалага киритиш;

ёш тадқиқотчиларни жалб этиш, уларнинг касбий малакасини ошириш, манбашунос ва матншунос кадрлар тайёрлаш;

Фанлар академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил май

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),

Молия вазирлиги
(Т. Ишметов), вазирлик ва идоралар

V. Илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг самарадорлигини ошириш ва бошқарув тизимининг шаффофлигини таъминлаш

16.

Мамлакатдаги ёшларни аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасидаги интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирлар ташкил этиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича танлов шартлари ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиш.

2021 йил ноябрдан

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(А. Жумабоев)

2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

17.

Олимларнинг нашр этиш фаоллиги якунлари бўйича ҳар йилги «Илм-фан етакчиси» республика танловини ўтказиш.

1. Танловни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
(И. Абдураҳмонов), Фанлар академияси,
(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

3. «Илм-фан етакчиси» танлови ғолибларини тегишли соҳалардаги вазифаларни ҳал этишга жалб қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

VI. Ёшларни илмий фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш

18.

Мактабларда ва олий таълим муассасаларида, инновация ва «стартап» маданиятини амалий семинарлар орқали ёшлар онгида шакллантириш ва кенг тарғиб этиш.

1. «Стартап» маданияти тизими, тадбиркорлик кўникмаларини ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда уни ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида мактабларда ва олий таълим муассасаларида мастер-класс тренинглар ўтказиш.

2. Тренингларда ўқувчилар, бакалавр ва магистратура босқичи талабалари ҳамда профессор-педагогларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)

19.

Ёшлар академияси аъзолари фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш ва уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ёшлар академияси аъзолари учун ҳар йили «стартап» ва ташаббускор лойиҳалар танловини ташкил қилиш.

2. Ёшлар академияси аъзоларини нуфузли хорижий илмий марказ ва ташкилотларга мақсадли ҳамда тизимли равишда илмий стажировкаларга юборишни ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идоралар

20.

Хорижий етакчи компанияларнинг малакали мутахассислари ёрдамида олимлар ва мустақил изланувчиларга янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш ва оширишга қаратилган илғор технологияларни қўллаш бўйича Миллий онлайн-танлов ташкил этиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш ва оширишга қаратилган танлов ташкил этиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Қурилиш вазирлиги
(Б. Закиров),

«Ўзса?оатқурилиш-материаллари» уюшмаси
(А. Баходиров),

Олий ва ўрта махсус вазирлиги (А. Тошқулов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(А. Жумабоев),

тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳайъат таркибини шакллантириш.

2021 йил июнь

3. Миллий онлайн-танловни эълон қилиш.

2021 йил август

4. Иштирокчилардан аризаларини электрон тарзда қабул қилиш ва танловни ўтказиш.

2021 йил ноябрь

VII. Тармоқ илмий-тадқиқотларини ривожлантириш, илм-фанни ишлаб чиқариш билан интеграциясини мустаҳкамлаш

21.

Республикада R&D (тадқиқот ва ривожланиш) дастурлари асосида тадқиқотларни ривожлантириш стратегиясини ҳамда тармоқларда тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларини кенг жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2021 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

2. Тармоқларда R&D тадқиқотларини ташкил этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилиш.

2021 йил октябрь

3. Республикада R&D (тадқиқот ва ривожланиш) дастурлари асосида тадқиқотларни ривожлантириш стратегиясини ҳамда тармоқларда тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

4. Чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил апрель

22.

Замонавий ва юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган технологиялар трансферини амалга ошириш

1. Замонавий ва юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар эҳтиёжни ўрганиш.

2. Технол?гиялар трансфери фаолиятини ташкил этиш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),

тармоқ ташкилотлари

23.

2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш

1. Тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларини кенг жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2021 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Содиқов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошқулов)

2. Мамлакатда сунъий интеллектнинг ривожлантириш имкониятлари ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш.

2021 йил ноябрь

3. Сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган асосий йўналишларни белгилашда тегишли иқтисодий ва ижтимоий соҳалар тармоқлари мутахассислари иштирокида «Форсайт» тадбирларини ўтказиш.

2021 йил декабрь

4. 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

5. Стратегияни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил декабрь

24.

Иқтисодиёт тармоқларида мавжуд муаммоларнинг илмий-техник ва инновацион ечимларига қаратилган лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш учун киритиш.

1. Иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни ўрганиш.

2. Илмий ечимга эга муаммолардан илмий-техник лойиҳалар мавзуларини шакллантириш.

3. Шакллантирилган лойиҳалар мавзуларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган танловларга киритиш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

VIII. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш

25.

Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги «Илм-фанни тижоратлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Жаҳон банкининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини юқори малакали кадрлар билан бутлаш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Лойиҳаларни бошқариш гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш ва лойиҳалар танлови бўйича халқаро экспертлар кенгаши ва технологиялар трансфер офисини ташкил этиш.

2021 йил апрель — июнь

3. Жаҳон банки томонидан белгиланган имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш.

2021 — 2025 йиллар

26.

Болаларда илм-фан соҳасига бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида «Science for kids» платформасини кенг миқёсда жорий этиш.

1. Болалар учун илм-фан соҳасига қизиқиш ўйғотиш ва аниқ фанларнинг амалий аҳамияти тарғиботини интерактив машғулотлар орқали амалга ошириш.

2. Мактаб ўқувчиларини платформа доирасида ўтказиладиган тадбирларга кенг жалб қилиш.

3. Таълим муассасаларида онлайн ва сайёр машғулотларни ташкил этиш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги
(А. Шин),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Миллий Wi-Fi тармоқларни бошқариш тизими Hotspot дастури доирасида Навоий шахрининг марказий кўчаларида, жамоат ва кўнгилочар масканларида Wi-Fi тармоғини жорий этиш.

1. Дастур яратиш ва бепул интернетни хавфсиз тарқатиш модулини ишга тушириш.

2021 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Навоий вилояти ҳокимлиги
(Қ. Турсунов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Содиқов)

2. Android ва iOS дастурий таъминотлари учун иловалар ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

3. Дастурнинг hotspot.uz расмий веб-сайтини ишга тушириш.

4. Лойиҳа доирасида Wi-Fi қурилмаларини ўрнатиш.

2021 йил декабрь

28.

Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ишларини амалга ошириш.

Тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмаларни 150 тага етказиш, олиб борилган ишлар натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий қийматини 40 млрд сўмга етказиш

2021 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

тармоқ вазирлик ва идоралари

29.

Янги истиқболли йўналишлар бўйича «стартап» ҳамда олимларнинг ташаббускор илмий лойиҳалари танловини амалга ошириш.

1. Ташаббус доирасида «стартап» лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2021 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Лойиҳалар танловининг саралаш босқичини ўтказиш.

2021 йил декабрь

3. Саралаб олинган лойиҳаларни молиялаштириш.

2022 йил февраль

IX. Янги инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш ва инновацион фаолият субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

30.

Андижон вилоятидаги «Инновацион полигон»ни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Қишлоқ хўжалиги инновацион полигони учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш.

2021 йил апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги
(Ш. Абдураҳмонов)

2. Инновацион полигон учун зарур замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва ишга тушириш.

2021 йил август

3. Илмий-техник ва қишлоқ хўжалиги бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар билан полигон штатларини тўлдириш ва кадрларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

2021 йил декабрь

31.

Кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларидаги мавжуд лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP) мос равишда модернизация қилиш ва Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида GLP клиниколди тадқиқотлар марказини ташкил этиш.

1. Кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларидаги мавжуд лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP) мос равишда модернизация қилиш учун хорижий грантларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.

2021 йил апрель

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида GLP клиниколди тадқиқотлар маркази фаолиятини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

32.

Илмий лойиҳаларни молиялаштириш ва ҳисобини юритишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом.

2021 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(Абдураҳмонов),

Фанлар академияси
(Юлдашев),

Молия вазирлиги
(Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Миллий ғўза генофонди коллекцияси маркази, Микроорганизмларнинг миллий коллекцияси маркази ва Миллий биологик фаол моддалар банкини ташкил этиш.

1. Миллий ғўза генофонди коллекцияси маркази, Микроорганизмларнинг миллий коллекцияси марказининг ва Миллий биологик фаол моддалар банки ташкил этиладиган Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларни аниқлаш.

2021 йил апрель

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

34.

Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида замонавий Тиббиёт кимё ва нозик органик синтез лабораториясини ташкил этиш

Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида замонавий Тиббиёт кимё ва нозик органик синтез лабораториясини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

35.

Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш ва Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш

1. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил апрель

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2. Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

Кейинги таҳрирга қаранг.

Вазирлик ҳайъати

Вазир

Ёрдамчи

Илмий котиб

Вазир ўринбосари

Вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

10

Илмий ва инновацион фаолиятга оид дастурларни шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси

10

Илм-фан ва инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

10

Инновацион ишланмаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизаси бошқармаси

8

Ахборот хизмати

2

Глобал рейтинглар билан ишлаш бўлими

3

Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси

5

Кадрлар бўлими

2

Инновацион фаолиятда рақамли технологияларни жорий қилиш бўлими

3

Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

4

Илмий стажировкаларни ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими

3

Юридик бўлим

3

Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва технологияларни трансфер қилиш бошқармаси

7

Инновацион инфратузилмалар ва технопаркларни ривожлантириш бошқармаси

5

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

3

Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси

5

Молия-иқтисод бўлими

3

Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

5

Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ва татбиқ этиш бўлими

2

Хорижий маслаҳатчилар

Биринчи бўлим

1

Илм-фанга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси

4

Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси

4

Девонхона

1

Тармоқ корхоналарида илмий-тадқиқот ва тараққиёт тузилмаларини ривожлантириш бошқармаси

5

Ишлар бошқармаси

2

Ички аудит хизмати

2

Ижро аппарати

5

Кейинги таҳрирга қаранг.