05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.2021
Ҳужжат 06.03.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилганлиги, шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

1.

Т.К. Нарбаева

Олий Мажлис Сенати Раиси, Кенгаш раиси

2.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Г.М. Маруфова

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

Е.М. Борисова

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг раиси

5.

Ф.К. Бўтаева

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси, шоира

6.

Г.А. Зокирова

Ўзбекистон халқ артисти

7.

Т.А. Ишметов

молия вазири

8.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

9.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

10.

Н.Б. Хусанов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

11.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

12.

Р.А. Махмудова

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари

13.

С.Б. Ортиқова

Бош прокурорнинг ўринбосари

14.

Ш.У. Турдикулова

инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари

15.

Р.С. Ирматов

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

16.

Э.И. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

17.

А.И. Икрамов

ички ишлар вазирининг ўринбосари

18.

А.К. Кучимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

19.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

20.

Д.М. Ғуломова

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари

21.

Т.У. Арипова

Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти директори, академик

22.

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

23.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

24.

Н.Х. Раҳимова

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

25.

А.А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

26.

К.Н. Ирисбекова

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси

27.

Ф.И. Саломов

АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси

28.

Г.А. Рашидова

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари

29.

Ж.А.Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

30.

У.А. Жалменов

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси

31.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари

32.

Қ.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

33.

А.К. Добрих

Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ раҳбари, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси

34.

С.Т. Эргашева

«Ташпулат строй инвест» МЧЖ раҳбари

35.

Н.Е. Каримова

«Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

36.

М.А. Илхомов

Тошкент шаҳар Учтепа тумани «Учтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

37.

Ж.Т. Шермухамедова

Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси

38.

Т.А. Грибанова

Тошкент шаҳридаги 158-сон умумий ўрта таълим мактаби директори

39.

З.Б. Санокулова

Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби ўқитувчи-мураббийси

40.

лавозимига кўра

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ижро этувчи директори

41.

Н.М. Эгамбердиева

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти директори, Кенгаш котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Ҳар бир маҳаллада «Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмасининг фаолиятини самарали ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Хотин-қизларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларни давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари учун рағбатлантиришни назарда тутувчи давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2021 йил 10 апрель

-

Олий Мажлис палаталари (келишувга кўра)

3.

Тадбиркорлик, фермерлик, деҳқончилик, касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 апрель

-

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Б. Ахмедов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов), Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Касимов)

4.

Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумот

2021 йил 15 апрель

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Оила институтини янада мустаҳкамлаш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш

6.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган 20 та туманда яшаётган хотин-қизларни оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида кичик корхоналар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

«Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» фаолияти самарадорлигини ошириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда марказларнинг ўқув сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 апрель

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Н. Кузиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

8.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда жамоатчилик кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби ва низомини тасдиқлаш.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг ташкилий йиғилиши қарори

2021 йил 15 апрель

-

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Т. Нарбаева, Қ. Рафиков)

9.

«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган тартибда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

бандлигини таъминлаш;

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш бўйича кўмаклашиш;

тадбиркорликка жалб этиш;

моддий ёрдам кўрсатиш;

турар-жой ижара компенсациясини тўлаш;

тиббий хизмат кўрсатиш;

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

психологик ёрдам кўрсатиш.

2021 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури, Халқаро молиявий институтларнинг кредит, грант ва бошқа маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов), АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг молиявий-иқтисодий саводхонлигини оширишга қаратилган ойликлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров),Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

11.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини ва таълим олишларини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 15 апрель

-

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

12.

Хотин-қизларга кредит ажратиш орқали уларни тадбиркорликка йўналтириш.

1. Тадбиркорлик қилиш истаги бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхат асосида касб йўналиши бўйича ўқув курсларини ўтаган хотин-қизларга кредит олиш учун тавсиянома бериш.

3. Берилган тавсияномалар асосида уларнинг қизиқиши бўйича банкнинг намунавий бизнес режаларини таклиф этиш ва кредит ажратиш.

4. Ажратилган кредитларнинг сарфланишини доимий ўрганиш ва тадбиркорлик йўналишида юзага келадиган муаммоларга амалий ёрдам бериб бориш.

2021 йил давомида

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Оилавий тадбиркорликни ривожлан-тириш дастури доирасида илгари ажратилган кредитларнинг қайтган маблағлари

АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

13.

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида халқаро донорларнинг грантларини жалб қилиш чораларини кўриш.

1. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

2. Донор ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

3. Донор ташкилотлар билан лойиҳа таклифларини келишиш.

Доимий равишда

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

14.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган электрон тижорат платформасини яратиш.

1. Электрон тижоратни ўргатишга йўналтирилган порталнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

2. Электрон портални яратиш ва ишга тушириш.

3. Хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни ўз ичига олган бўлимларни (электрон китоблар, аудио ва видео қўлланмалар) доимий янгилаб бориш.

2021-2022 йиллар давомида

Халқаро донорлар грантлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Т. Нарбаева), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

15.

Аҳоли демографиясини чуқур таҳлил қилиш асосида туғиш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини яхшилаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

16.

Ёлғиз, боқувчиси йўқ I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларни белгиланган тартибда «Саховат» интернат-уйларига жойлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан тегишли ҳокимлик ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли комиссиядан ўтказиш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги махсус комиссиясининг хулосасини олиш.

3. Тегишли ҳудудга хизмат кўрсатувчи «Саховат» интернат-уйига жойлаштириш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни белгиланган тартибда «Мурувват» интернат-уйларига жойлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан тегишли ҳокимлик ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли комиссиядан ўтказиш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги махсус комиссиясининг хулосасини олиш.

3. Ҳудудга хизмат кўрсатувчи «Мурувват» интернат-уйига жойлаштириш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли санаторийларда соғломлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси, фуқаролар йиғини ва тиббиёт ходимлари томонидан ҳудудий соғломлаштириш санаторийларига йўлланма бериш учун сурункали касаллиги мавжуд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхатга киритилган хотин-қизларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикдан ўтказиш.

3. Санаторийларда соғлиғини тиклаш учун саломатлигида монелиги бўлмаган хотин-қизларга белгиланган тартибда йўлланмалар бериш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

19.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда белгиланган тартибда бепул даволаш чораларини кўриш.

1. Туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, фуқаролар йиғинлари томонидан сурункали касаллиги мавжуд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхатга киритилган хотин-қизларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикдан ўтказиш.

3. Тиббий кўрик хулосаси асосида республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволаш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

20.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш.

1. Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларига муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.

2. Уларни белгиланган тартибда реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия буюмлари билан бепул таъминлаш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

21.

Хотин-қизларнинг маиший шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга қулайлик яратиш мақсадида боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.

1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш, шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 15 апрель

Маҳаллий бюджетмаблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Маҳаллаларда бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар (хоналар)ни хатловдан ўтказиш.

2021 йил 15 май

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг рўйхатини шакллантириш.

2021 йил 15 май

4. Мактабгача таълимга эҳтиёжи мавжуд маҳаллаларда, шу жумладан қишлоқ жойларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил қилиш ва уларни зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил 1 январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

III. Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш

22.

Республикадаги олий таълим муассасалари бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга жўнатиладиган тингловчилар орасидаги хотин-қизларнинг улушини камида 20 фоизга кўпайтириш.

1. Бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни танлов асосида хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига жўнатиш дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил 15 апрель

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

2. Бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларнинг «Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ стипендия танловларида фаол иштирок этишини таъминлаш.

доимий равишда

3. Стипендия танловида иштирок этиб, ғолиб бўлган хотин-қизларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига таълим олишга юбориш чораларини кўриш.

доимий равишда

23.

Хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмаларини, инновацион ва бизнес ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Чора-тадбирлар режаси.

2021 йил 15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

24.

Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий ижтимоий ва сиёсий фаол хотин-қизларнинг миллий имижини кенг тарғиб қилиш.

Медиа-режа.

2021 йил 15 апрель

Ҳомийлар ва ташаббус-корлар маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)

25.

Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «INNOWOMENWEEK» ҳафталигини ўтказиш.

1. Стартап лойиҳаларини жорий қилмоқчи бўлаётган хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.

2. Хотин-қизларнинг бизнес режаларини тайёрлаш юзасидан билим ва малакаларини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш.

3. Тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмалар ташкил қилиш.

2021 йил 1 июнь

Ҳомийлар ва ташаббус-корлар маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусатторов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Аёлларнинг жамиятдаги муаммоларини, жумладан турли касб ва ижтимоий мавқега эга хотин-қизлар ҳаётини ёритиб берувчи миллий сериал, бадиий, ҳужжатли, тарихий, қисқа метражли фильмлар, ижтимоий роликларни суратга олиш, телелойиҳалар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Халқаро донорлар грантлари, ҳомийлар маблағлари

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Абдухаликов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев)

27.

Хотин-қизларга мотивация бериш мақсадида фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар билан учрашувлар ташкил этиш ва тренинглар ўтказиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

Доимий равишда

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

«Ўзбекистон хотин-қизлари: ҳаётий мақсадлар, қадриятлар ва йўналишлар» мавзусида социологик тадқиқот ўтказиш.

Ижтимоий сўров ва бошқа ўрганишлар натижалари асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2021 йил 1 июль

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти (Н. Эгамбердиева)

29.

Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш ва муаммоларни ҳал этиш масалаларида тадқиқотлар самарадорлигини ошириш.

Режа-жадвал асосида илмий асосланган таҳлилий маълумотлар, тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Доимий равишда

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти (Н. Эгамбердиева), «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова)

30.

Фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар учун манзилли ўқув курсларининг онлайн платформасини яратиш.

1. Ўқув курсларининг йўналишларини белгилаш.

2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти (Н. Эгамбердиева)

3. Махсус платформани ишлаб чиқиш, зарур манбалар билан таъминлаш ва онлайн ўқишни йўлга қўйиш.

2021 йил 1 сентябрь

31.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирларни кучайтириш.

1. Ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича спорт ва пиёда саёҳатлар марафонларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Марафонлар ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш.

2021 йил 1 май

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» вазирлиги (Г. Маруфова), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

32.

«Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли» лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли» лойиҳасини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Энг самарали фаолият юритаётган ҳунарманд аёллар рўйхатини шакллантириш, ўтказиладиган учрашувлар ва маҳорат дарслари графигини тасдиқлаш.

3. Лойиҳа ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш.

2021 йил 1 октябрь

Ташкилотчилар маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

Кейинги таҳрирга қаранг.