13.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-7
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори, 13.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-7
Kuchga kirish sanasi
13.02.2021
Ҳужжат 13.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 14-банднинг «а» кичик бандидан «, банкнинг оралиқ молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтган бўлса — тасдиқланган молиявий натижаларидан кўп бўлмаган миқдорда, акс ҳолда банк ҳисоботидаги соф фойданинг 50 фоизи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 16-банднинг иккинчи хатбошиси «номоддий активлар» деган сўзлардан кейин «, бундан банкнинг дастурий таъминотлари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 17, 20 — 242-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9. 34 — 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10. 37-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1 — 6-иловалар билан тўлдирилсин.

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)

0%

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар

0%

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0%

4.

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Шу билан бирга, мазкур ташкилотлар томонидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган банк операциялари қисми. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

5.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

0%

6.

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 16-бандида келтирилган активлар

0%

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар

20%

8.

Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

9.

Ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар)

20%

10.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

20%

11.

Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари

100%

12.

Дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар

100%

13.

Миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар

100%

14.

Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк

150%

15.

Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари

150%

16.

Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар

150%

17.

Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2 — 6 иловаларида кўрсатилган активлар мустасно

100%

».

Т/р

Тавсифи

Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар

«Standard & Poor’s» ва «Fitch Ratings» рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**

ААА дан АА-гача

А+ дан А-гача

ВВВ+ дан ВВВ-гача

ВВ+ дан В-гача

В-дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

«Moody’s Investors Service» рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари**

Aaa дан Aa3 гача

A1 дан A3 гача

Baa1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

1.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

20%

50%

100%

150%

100%

2.

Хорижий мамлакатлардаги давлат сектори ташкилотлари (Ҳукумат ва Марказий банкдан ташқари)га нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

50%

100%

150%

150%

3.

Банклар билан боғлиқ таваккалчиликлар: банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:

90 кун ёки ундан кам

20%

20%

20%

50%

150%

150%

90 кундан юқори

20%

50%

50%

100%

150%

150%

4.

Хорижий мамлакатлардаги компанияларнинг қимматли қоғозлари, уларга нисбатан талаблар ва уларнинг кафолатлари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

100%

100%

150%

150%