30.11.2020 йилдаги 757-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.11.2020 йилдаги 757-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ҳужжат 01.12.2020 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. 7-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган тамаки хомашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.».
2. 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.