Тарафлар ўртасида тузилган ва судга тақдим этилган 2020 йил 5 август кунидаги келишув битимига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 18.100.000 сўм эканлиги ва ушбу асосий қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тан олиниб, мазкур қарздорлик суммасини 2020 йилнинг 5 август санасига қадар тўлиқ тўлаб беришни ўз зиммасига олиши, жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти томонидан 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 август кунига қадар тўлаб бериш бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришганлиги сабабли даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти жавобгарга нисбатан берилган даъво талабларидан тўлиқ воз кечиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган барча суд харажатларини тўлашни жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўзининг зиммасига олиши, 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 августга қадар тўлаб берилмаган тақдирда даъвогар томонидан мазкур қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиниши ва ушбу шартларда ижро варақаси бериш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПК 132-моддаси тўртинчи қисмига кўра, келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ суд ҳужжатини қабул қилиши назарда тутилган.
Даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 5 август куни тузилган, жавобгар 18.100.000 сўм асосий қарздорлик суммасини тан олиб, мазкур қарздорлик суммасини 2020 йилнинг 5 август санасига қадар тўлиқ тўлаб беришни ўз зиммасига олиши, жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти томонидан 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 августга қадар тўлаб бериш бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришганлиги сабабли даъвогар «Universal making» масъулияти чекланган жамияти жавобгарга нисбатан берилган даъво талабларидан тўлиқ воз кечиши, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган барча суд харажатларини тўлашни жавобгар «Qizilqumqurilish-Zarafshon» масъулияти чекланган жамияти ўзининг зиммасига олиши, 18.100.000 сўм қарздорлик 2020 йилнинг 5 август кунига қадар тўлаб берилмаган тақдирда даъвогар томонидан мазкур қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиниши ва ушбу шартларда ижро варақаси бериш учун асос бўлиши тўғрисидаги келишув битими иш юритишга қабул қилинсин ва тасдиқлансин.