18.03.2020 йилдаги 170-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2020 йилдаги 170-сон
Kuchga kirish sanasi
19.03.2020
Ҳужжат 14.12.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, товар хом ашё биржалари томонидан ташкил этилаётган биржа ва электрон савдоларда шаффофлик даражасини ошириш, шунингдек, электрон савдолар жараёнига аралашиш ва уларнинг натижаларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, барча биржа платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IT-технологияларни жорий этиш

1.

Биржа электрон савдо платформалари учун ягона клиринг тизимини яратиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги

2.

Биржа савдосининг савдо тизимини модернизация қилиш, маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ва биржа аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, товарлар сегментлари бўйича савдоларни алоҳида секцияларда ташкил этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

3.

Қуйидагилар бўйича савдоларни ташкил этишни назарда тутувчи янги савдо воситаларини жорий этиш:

товарни 1 ойдан ортиқ бўлган муддатда етказиб бериш бўйича форвард битимлар;

икки томонлама қарама-қарши аукцион савдолари.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
май

2020 йил
август

«ЎзРТҲБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

4.

Чакана савдо корхоналарига «В2В», «В2С» ва «С2С» форматида электрон тижорат бозорига кириш учун соддалаштирилган ҳолда фойдаланиш учун электрон савдо тизимини (электрон гипермаркет) жорий қилиш.

Савдо қоидаларини ишлаб чиқиш

2021 йил
август

«ЎзРТХБ» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

5.

Электрон тижорат ва логистика соҳасида тажрибага эга бўлган ҳамкорларни жалб қилган ҳолда, «UZEX innovation» МЧЖ негизида ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан:

биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш электрон дастурини ишлаб чиқиш;

электрон харидлар тизимини янада такомиллаштириш;

биржанинг барча савдо платформаларида ўзаро
ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақдан фойдаланишни жорий этиш;

биржа савдоларининг электрон тизимини ягона клиринг тизимига интеграциялашган янги дастурий тизимини ишлаб чиқиш.

«UZEX innovation» МЧЖнинг моддий-техник жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш.

Ҳамкорларни жалб қилиш, инновацион савдо платформаларини яратиш

2020 йил
сентябрь

«ЎзРТХБ» АЖ

6.

Биржанинг ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқалиистеъмолчиларга талаб этилган рақамлар комбинацияси билан мобил рақамларни шаффофлик ва рақобат асосида реализация қилиш механизмини жорий қилиш.

Келишув имзолаш

келишувга қараб

«ЎзРТХБ» АЖ,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
уяли алоқа операторлари

7.

Биржанинг барча электрон савдо платформалари учун мобил дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
апрель

«ЎзРТХБ» АЖ

8.

Биржа ва унинг аъзолари, шунингдек, мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг интерфаол шаклига ўтиш учун электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ,
Давлат солиқ қўмитаси,

9.

Электрон савдолар натижаларининг ҳавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш бўйича маълумотлар маркази захирасини яратиш.

Муҳандислик тузилмасини барпо этиш

2020-2022 йиллар

«ЎзРТХБ» АЖ,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланиш, аралашишдан техник ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаларининг ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ёки биржа ахборот тизимларини модификациялаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

доимий равишда

«ЎзРТХБ» АЖ,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Интеллектуал мулк агентлиги

II. Нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил қилиш

11.

Нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларини, жумладан, товар бозорларига жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш

2020 йил
апрель

«ЎзРТХБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси

12.

Ташқи ва ички товар бозорларининг ҳолати ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, илмий-текшириш марказлари, институтлар ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базалари билан интеграциялашган маълумотлар ягона ахборот-таҳлил базасини яратиш.

Дастурий модулни ишлаб чиқиш, идоралараро келишувларни тузиш

2020 йил
апрель

«ЎзРТХБ» АЖ,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси

13.

Биржанинг махсус электрон савдо майдончасидаги электрон савдолар натижаларига кўра тузилган битимлар бўйича юкларни автомобиль транспортида ташиш хизматларини харид қилиш ва кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
май

«ЎзРТХБ» АЖ,
Транспорт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси

14.

Халқаро ихтисослашган ташкилотлар доирасида биржалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва фаолиятни фаоллаштириш.

Ташкилий тадбирлар комплекси

доимий равишда

«ЎзРТХБ» АЖ

15.

«ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдо тизимларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Ташкилий тадбирлар комплекси

доимий равишда

«ЎзРТХБ» АЖ,

16.

«Товар бозорлари» тўғрисида электрон статистик-таҳлилий тўпламларини нашр эттириш.

Электрон тўплам

ҳар чоракда

«ЎзРТХБ» АЖ,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

17.

Товар бозорлари шарҳларига бағишланган корпоратив босма нашрлар чоп этиш ва телекўрсатувлар тайёрлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

доимий равишда

«ЎзРТХБ» АЖ

III. Биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини, ҳисоб-китобларни жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш

18.

Биржа аъзолари рейтингини аниқлаш бўйича баҳолашнинг табақалашган мезонларини назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш ва натижаларини биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштириб бориш.

«ЎзРТХБ» АЖ бошқарув қарори

2020 йил

май

«ЎзРТХБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси

19.

Маҳсулотни секция принципи бўйича сотиш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни жорий этишни инобатга олган ҳолда юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

«ЎзРТХБ» АЖ бошқарув қарори

2020 йил

май

«ЎзРТХБ» АЖ,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси

20.

Кўргазма-ярмарка савдоларини қуйидагилар орқали модернизация қилиш ва электрон савдо услубларини кенгайтириш:

харид учун электрон савдоларнинг янги усулларни жорий этиш (нарх шакллантириш, нарх сўраш ва бошқалар);

экспорт-импорт амалиёти механизмини ва ҳисоб-китоб тартибини такомиллаштириш;

тармоқлар электрон савдо майдончаларини ташкил этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

апрель

«ЎзРТХБ» АЖ,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

танлов ва тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига электрон тизимларни жорий этиш;

давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида жадал кооперация муносабатларини ривожлантириш имконини берувчи замонавий савдо воситаларига асосланган электрон харид платформасини жорий қилиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) ягона классификаторининг электрон модулини ишлаб чиқиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ,

Молия вазирлиги

22.

Товар-хом ашё биржаларида томонларнинг келишувига мувофиқ биржа савдолари қоидалари асосида чет эл валютасида импорт битимлари тузиш механизмини жорий этиш. Бунда:

товар-хом ашё биржалари очиқ электрон савдоларида сотилган импорт маҳсулотларга тўловлар (закалатдан ташқари) учун чет эл валютаси биржада импорт битимитузилганлиги ҳамда уни Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлиги биржа томонидан мажбурий тарзда тасдиқлангандан сўнг савдолар қатнашчиси-резидентлар томонидан ваколатли банклар орқали сотиб олинади;

сотиб олинган валюта маблағлари импорт биржа битимлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун савдолар қатнашчиси-резидентнинг товар-хом ашё биржалари ҳисоб-клиринг палатасида очилган шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига импорт битимлари (умумий маълумотлар), шунингдек, маблағларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни киритиш товар-хом ашё биржалари томонидан амалга оширилади.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2020 йил
май

«ЎзРТХБ»,
Марказий банк,

тижорат банклари

IV. Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менеджмент услубларни жорий этиш

23.

«ЎзРТХБ» АЖ раҳбарлари ва ходимлари фаолиятини интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш механизмини такомиллаштириш орқали замонавий молиявий менежментни жорий этиш.

Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ

24.

Молиявий ҳисобот аудитига етакчи аудиторлик компанияларини жалб этиш.

Аудиторлик текширувини ўтказиш

2020 йил бошидан

«ЎзРТХБ» АЖ

25.

ISO 9001 — 2015 халқаро стандарти бўйича СМКни қайта сертификатлаш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини бошқариш тизимларини такомиллаштириш.

Сертификация аудитини ўтказиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ

26.

Тегишли Халқаро коррупцияга қарши стандартга (ISO 37001 — 2016) мувофиқ сертификатлаш орқали коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш.

Сертификация аудитини ўтказиш

2020 йил
июнь

«ЎзРТХБ» АЖ

27.

«ЎзРТХБ» АЖнинг ташқи бозорларда ишончли ва барқарор имиджини шакллантириш мақсадида ребрендинг ва хорижий биржалар стандартларига мос бошқарув тизимини жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

«ЎзРТХБ» АЖ

28.

«ЎзРТХБ» АЖнинг:

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган бинонинг қурилишини якунлаб, белгиланган тартибда сотиш;

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май

«ЎзРТХБ» АЖ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Навоий кўчаси 205-уй манзилидаги бизнес-маркази биноси бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини инобатга олиб, бинога бўлган тасарруф этиш ҳуқуқини расмийлаштириш ва келгусида самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги, «ЎзРТХБ» АЖ

29.

Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган самарали HR-менежмент тизимини яратиш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш

2020 йил
август

«ЎзРТХБ» АЖ,

Меҳнат вазирлиги

30.

Биржа ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдириш, уларни касбга узлуксиз ўқитиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июль

«ЎзРТХБ» АЖ

31.

Мутахассисларнинг хорижга стажировкасини мунтазам равишда ташкил этиш орқали биржа ходимлари ва аъзоларининг малакасини ошириш.

Хорижий сафарлар

доимий равишда

«ЎзРТХБ» АЖ,

«Эл-юрт умиди» фонди

32.

Олий ўқув юртларида «Биржа иши» йўналишида кадр тайёрлашни ташкил қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
июль

«ЎзРТХБ» АЖ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Сотувчилар

Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб, биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар тўғрисидаги таклифларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим қилиш.

25 декабрга қадар


2-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Тегишли моддий балансларга ва прогнозларда биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмларни шакллантириш.

1 январга қадар


3-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Монополияга қарши курашиш органига йириклаштирилган моддий балансларни, уларни бажариш бўйича ҳар ойлик ва чораклик жадваллардан кўчирмаларни юбориш.

Тасдиқланишига қараб


4-босқич

Сотувчилар

1. Моддий баланслар ва прогнозлар асосида кунлар бўйича қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Биржа жадвалларини монополияга қарши курашиш органига тақдим этиш.

Ҳар ой бошланишидан
3 кун олдин


5-босқич

Сотувчилар

Тақдим этилган жадвалларни веб-сайтга жойлаштириш.

Ҳар ой бошланишидан
3 кун олдин


6-босқич

Сотувчилар

Бошланғич нархни аниқлаш.

Савдога қўйилишидан олдин


7-босқич

Сотувчилар, харидорлар

10 фоизгача миқдордаги аванс тўловини ўтказиш.

Савдодан олдин


8-босқич

Биржа аъзолари

Харидорларнинг топшириғи бўйича сотиш/сотиб олиш учун буюртманома бериш.

Ҳар куни савдо сессиясидан олдин


9-босқич

Биржа савдо электрон тизими (БСЭТ)

Битимларни шакллантириш.

Савдо сессиясидан кейин


10- босқич

Сотувчи, харидор

Тўловларни тўлаш ва етказиб бериш.

Олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатларда


11-босқич

Биржалар

Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш ва уларни веб-сайтга жойлаштириш.

Ҳар хафта


12-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

1. Биржа нархлари мониторинги.

2. Нархларнинг кескин ошишини ва савдога чиқариш жадвалларининг ижросини ўрганиш.

3. Қонунчиликка асосан чоралар кўриш.

Доимий равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг йиллик экспорт прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб ҳамда олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган шартномалардаги ва узоқ муддатли битимлардаги (off take contract) ҳажмлардан истисно ҳолда биржа савдолари орқали экспорт қилинадиган ҳажмлар бўйича квоталарни шакллантириш ҳамда сотувчилар ваМонополияга қарши курашиш органига юбориш.

1 январга қадар


2-босқич

Сотувчилар

1. Биржа орқали экспортга сотиш прогнозлари асосида кунлар бўйича қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Биржа жадвалларини монополияга қарши курашиш органига тақдим этиш.

Ҳар ойнинг бошланишидан
3 кун олдин


3-босқич

Сотувчилар

Тақдим этилган жадвалларни веб-сайтга жойлаштириш.

Ҳар ойнинг бошланишидан
3 кун олдин


4-босқич

Сотувчилар

Бошланғич нархни аниқлаш.

Савдога қўйилишидан олдин


5-босқич

Сотувчилар, харидорлар

10 фоизгача миқдордаги аванс тўловини ўтказиш

Савдодан олдин


6-босқич

Биржа аъзолари

Харидорларнинг топшириғи бўйича сотиш/сотиб олиш учун буюртманома бериш

Ҳар куни савдо сессиясидан олдин


7-босқич

Биржа савдо электрон тизими (БСЭТ)

Битимларни шакллантириш

Савдо сессиясидан кейин


8- босқич

Сотувчи, харидор

Тўловларни тўлаш ва етказиб бериш.

Олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатларда


9-босқич

Биржалар

1. Экспорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказиш ҳамда ташқи савдо операцияларининг ягона автоматлаштирилган электрон тизимида ҳисобга қўйиш.

2. Ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш ва уларни веб-сайтга жойлаштириш.

Ҳар хафта


10-босқич

Сотувчилар

Биржа савдоларида маҳсулот икки ой давомида реализация қилинмаган ҳолларда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиш.

Зарур ҳолларда


11-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

1. Биржа нархлари ва тузилган экспорт контрактлари мониторингини юритиш.

2. Маҳсулотларни икки ой давомида реализация қилинмаган ҳолларда сотувчилар мурожаатига мувофиқ сабабларини ўрганиш, зарур ҳолларда ташқи бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб тўғридан-тўғри шартномалар имзолашга рухсат бериш.

Сотучилар мурожаатига мувофиқ

Кейинги таҳрирга қаранг.
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:»
а) 56-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин: