LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-555-сонли «Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,
Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1969 йилнинг 4 июнида ўзининг Эллик учинчи Сессиясига тўпланиб,
Меҳнат инспекцияси соҳасидаги мавжуд халқаро меҳнат конвенциялари қоидаларини, хусусан, саноат ва савдода қўлланиладиган Меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 1947 йилги Конвенция ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналарининг чекланган тоифаларини қамраб оладиган Экинзорлар тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция қоидаларини эътиборга олган ҳолда,
қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекциясини кўзда тутувчи халқаро стандартлар бўлиши мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиб,
қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекциясига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,
бир минг тўққиз юз олтмиш тўққизинчи йил июнь ойининг йигирма бешинчи кунида қуйидаги «Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 1969 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
1. Мазкур Конвенцияда «қишлоқ хўжалик корхонаси» атамаси ерга ишлов бериш, чорвачилик, шу жумладан, мол боқиш ва парвариш қилиш, ўрмон ҳўжалиги, боғдорчиликни, деҳқонларнинг ўзлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини дастлабки қайта ишлаш ёки қишлоқ хўжалик фаолиятининг бошқа хар қандай турлари билан шуғулланадиган корхоналарни ёки корхоналар бўлимларини англатади.
2. Зарур бўлган ҳолларда, ваколатли ҳокимият органи тегишли иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг энг ваколатли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашувдан сўнг, бирорта хам қишлоқ хўжалик корхонаси миллий меҳнат инспекцияси тизими қамровидан четлатилишига йўл қўйилмасдан, қишлоқ ҳўжалигини саноат ва савдодан ажратувчи чегарани белгилайди.
3. Ушбу Конвенция қайсидир бир корхона ёки корхона бир қисмига қўлланилиши бўйича шубҳа тугилаётган хар қандай ҳолда, мазкур масала ваколатли ҳокимият органи томонидан ҳал қилинади.
Мазкур Конвенцияда «қонун-қоидалар» атамаси қонун ҳужжатларидан ташқари қонун кучига эга, қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланиши керак бўлган арбитраж суд қарорлари ва жамоа шартномаларини ҳам ўз ичига олади.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, қишлоқ ҳўжалигида меҳнат инспекцияси тизимига эга бўлиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси тизими, меҳнаткашларни ёллайдиган ёки шогирдлик усулида жалб қиладиган қишлоқ хўжалик корхоналарига нисбатан, уларнинг меҳнаткашларига ҳақ тўланиши, шартнома тури, шакли ва давомийлиги қандай бўлишидан қатъий назар, қўлланилади.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўзининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатига илова қилинадиган декларацияда ўз зиммасига қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси тизимини қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида меҳнат қилаётган шахсларнинг қуйидаги бир ёки бир неча тоифаларга нисбатан ҳам қўллаш мажбуриятини олиши мумкин:
а) ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган ижарачилар, пайчилар ва шу каби тоифалардаги қишлоқ хўжалик меҳнаткашларига;
с) миллий қонун ҳужжатларида белгилангани каби қишлоқ ҳўжалиги корхонаси раҳбари оиласининг аъзоларига,
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси кейинчалик, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига аввалги декларациясига мувофиқ ҳали қамраб олинмаган, ушбу модданинг юқоридаги бандида қайд этилган шахсларнинг бир ёки бир неча тоифаларига нисбатан қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси тизимини кўллаш мажбуриятини олиш бўйича декларация юбориши мумкин.
3. Мазкур Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 22-моддасига мувофиқ тақдим этадиган маърузаларида, 1-бандда кўрсатилган ва аввалги декларацияга биноан қамраб олинмаган шахслар тоифаларига нисбатан Конвенция қоидаларини қай даражада кўллаётгани ёки кўллашни мўлжаллаётгани тўғрисида маълум қилади.
а) меҳнат шароитларига ва иш жараёнида меҳнаткашлар хавфсизлигини таъминлашга доир қонун-қоидалар, яъни иш вақти, иш ҳақи, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, таътиллар, меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, фаровонликни таъминлаш, аёллар, болалар ва ўсмирларни ишга ёллаш ва бошқа шу каби масалалар соҳасига доир қонун-қоидалар, қанчалик меҳнат инспекторлари томонидан қўлланилиши таъминланса, шу даражада бу қоидаларнинг татбиқ қилинишини муҳофаза қилиш;
b) иш берувчилар ва меҳнаткашларни қонун-қоидаларга риоя этишнинг энг самарали воситалари тўғрисидаги техник ахборот ва тавсиялар билан таъминлаш;
с) ваколатли ҳокимият органи эътиборига мавжуд қонун қоидалар қамрови доирасига алоҳида кирмайдиган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳолларини етказиш ҳамда уларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдим этиш.
2. Миллий қонун ҳужжатлари қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари зиммасига меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари турмуш шароитига тааллуқли қонун-қоидаларни қўллаш бўйича функцияларни ва маслаҳат бериш функцияларини юклаши мумкин.
3. Агар қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторларига бошқа вазифа топширилса, бу уларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак ёки инспекторлар обрўйи ва уларнинг иш берувчилар ва меҳнаткашлар билан муносабатларида талаб этиладиган холислигига таъсир қилмаслиги керак.
1. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси Ташкилот аъзосининг маъмурий амалиёти қай даражада имкон берса, шу даражада марказий органнинг кузатуви ва назорати остида бўлади.
2. Федератив давлат бўлган ҳолда «марказий орган» атамаси федерациянинг марказий органини ёки федерация бирор таркибий қисмининг марказий органини англатиши мумкин.
а) хўжалик фаолиятининг барча томонлари учун масъул бўлган меҳнат инспекциясининг махсус меҳнат инспекцияси бўлими томонидан;
b) қишлоқ ҳўжалигида ўз функцияларини бажарувчи инспекторларнинг тегишли тайёргарлиги орқали ички функциявий ихтисослашувни ташкил этадиган махсус меҳнат инспекцияси бўлими томонидан;
с) қишлоқ ҳўжалигида ўз функцияларини бажарувчи хизматчиларга эга бўлган техник жиҳатдан малакали хизматнинг таъсис этилиши орқали ички таркибий ихтисослашувни ташкил этадиган махсус меҳнат инспекцияси бўлими томонидан;
d) ёки ихтисослашган қишлоқ ҳўжалиги инспекция хизмати томонидан, бу ҳолда ушбу инспекция хизмати фаолияти бошқа соҳаларда, масалан, саноатда, транспортда ва савдодаги меҳнат инспекцияси каби ваколатларга эга бўладиган марказий орган томонидан назорат қилинади.
1. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси штати давлат хизматчиларидан, яъни мақоми ва хизмат шароити лавозимини барқарор эгаллаб туришга кафолат берадиган ҳамда ҳукуматдаги ҳар қандай ўзгаришлар таъсиридан ёки ҳар қандай ташқи таъсирдан холи бўлишни талаб этадиган давлат хизматчиларидан иборат бўлади.
2. Ташкилот аъзолари, миллий қонун ҳужжатларига ёки амалиётга қай даражада мувофиқлигига қараб, қишлоқ ҳўжалигидаги ўз меҳнат инспекцияси тизимига, фаолияти давлат инспекция штати фаолиятини тўлдирадиган, касаба ташкилотларнинг меҳнаткашлари ёки вакилларини киритишлари мумкин; мазкур меҳнаткашлар ва вакилларга лавозимини барқарор эгаллаб туришга кафолат берилади ҳамда улар ташқи таъсирдан мустақил бўлади.
1. Давлат хизматчиларини ишга жалб қилиш соҳасидаги шартларга риоя этган ҳолда, хусусан, шу соҳада миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланиши мумкин бўлган шартларга риоя этган ҳолда, қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари лавозимига мазкур лавозим вазифасини бажариш учун талаб этиладиган етарли малакага эга бўлган номзодлар жалб қилинади.
3. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари ўз вазифаларини амалга ошириш учун тегишли тайёргарликдан ўтадилар.
Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси штати таркибига эркаклар ҳам, аёллар хам тайинланиши мумкин; зарур холларда эркак ва аёл инспекторлар зиммасига алоҳида вазифалар юклатилиши мумкин.
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси ишига тегишли малакали, техник билимларни талаб этувчи муаммоларни ҳап этишда ёрдам бера оладиган экспертлар ва мутахассислар, миллий шароитга энг мақбул деб эътироф этиладиган тарзда, жалб этилишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар кўради.
1. Ваколатли ҳокимият органи, бир томондан — қишлоқ ҳўжалигидаги инспекция хизматлари, иккинчи томондан — бошқа ҳукумат хизматлари ва мазкур турдаги фаолиятни амалга ошираётган жамоат муассасалари ёки тан олинган муассасалар ўртасида самарали ҳамкорликка кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради.
2. Зарур ҳолларда, ваколатли ҳокимият органи инспекциянинг айрим функцияларини тегишли ҳукумат хизматлари ёки жамоат муассасаларига минтақавий ёки маҳаллий даражада ёрдам кўрсатиш асосида топшириши мумкин, ёки ушбу хизмат ёки муассасаларни мазкур функцияларни бажаришга жалб этиши мумкин. Лекин бунда мазкур Конвенциянинг принциплари қўлланилишига зарар етмаслиги керак.
Ваколатли ҳокимият органи қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси хизматчилари ҳамда иш берувчилар ва меҳнаткашлар ёки уларнинг ташкилотлари (агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса) ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради.
Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари сони инспекция хизматининг вазифалари самарали амалга оширилишига эришиш учун етарли бўлишини таъминлаш мақсадида чоралар кўрилади ҳамда улар сони қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:
i) инспекция назорати остидаги қишлоқ ҳўжалиги корхоналари сони, уларнинг хусусияти, кўлами ва жойлашишини;
с) инспекция ташрифлари амалга оширилиши самарали бўлиши учун мақсадга мувофиқ бўлган амалий шароитни.
1. Ваколатли ҳокимият органи қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари тасарруфида қуйидагилар бўлиши учун зарур чораларни кўради:
а) қишлоқ ҳўжалиги корхоналарининг жуғрофий жойлашиши ва мавжуд алоқа воситалари ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилган, инспекция хизмати эҳтиёжларига мос равишда жиҳозланган ҳамда имконият даражасида барча тегишли шахслар учун очиқ бўлган маҳаллий бюро;
b) керакли жамоат транспорт воситалари йўқ бўлган холларда уларнинг ўз функцияларини амалга ошириши учун зарур бўлган транспорт воситалари.
2. Ваколатли ҳокимият органи қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари ўз функцияларини амалга ошириши учун уларга зарур бўлган ҳар қандай сафар ва қўшимча харажатларини қоплаш мақсадида зарур чораларни кўради.
1. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат билан таъминланган ҳолда куйидаги ҳуқуқларга эга:
а) инспекция назорати билан қамраб олинган ҳар қандай иш жойига олдиндан огоҳлантирмасдан ва хоҳлаган вақтда ҳеч бир тўсиқсиз кириш:
b) улар томонидан барча биноларга, яъни инспекция қилиш учун етарли асос бор деб ҳисобланган барча биноларга кундузги вақтда кириш;
с) қонун-қоидаларга тўғри риоя этилаётганлигига Ишонч ҳосил қилиш учун улар зарур деб ҳисоблайдиган хар қандай текшириш ва суриштиришлар ўтказиш, хусусан:
i) яккама-якка ёки гувоҳлар иштирокида, иш берувчилар, корхона персоналига ёки корхонадаги ҳар қандай шахс қонун-қоидалар қўлланилишига доир ҳар қандай савол бўйича суҳбат ўтказиш;
ii) меҳнат шароитларига оид миллий қонун ҳужжатларида юритилиши кўзда тутилган ҳар қандай китоблар, рўйхатлар ёки ҳужжатлар ёрдамида иш олиб борилишини — уларни қонун-қоидаларга мувофиқ эканлигини кўриш ва улардан нусха олиш ёки айрим жойларини кўчириш мақсадида, миллий қонун ҳужжатларида белгиланиши мумкин бўлган тартибда — талаб қилиш;
iii) иш берувчини ёки унинг вакилини текшириш мақсадлари ҳақида огоҳ қилган ҳолда, фойдаланилаётган ёки ишлов берилаётган маҳсулотлар, материаллар ва моддалар намуналарини текшириш учун олиш.
2. Меҳнат инспекторлари мазкур модда 1-банди «а» ва «b» кичик бандларига мувофиқ қишлоқ ҳўжалиги корхонаси раҳбарининг хусусий турар-жойига киришга ҳақли эмас, агар мазкур раҳбарнинг ўзи розилик бермаса ёки ваколатли ҳокимият органининг алоҳида рухсати мавжуд бўлмаса.
3. Инспекция ташрифи ҳолларида инспекторлар, агар бу назорат ишига зиён етказмайди деб ҳисобласалар, иш берувчи ёки унинг вакилини, меҳнаткашларни ёки уларнинг вакилларини бу ташриф ҳақида огоҳлантирадилар.
Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекцияси хизмати, ваколатли ҳокимият органи белгилаши мумкин бўлган тарзда ва ҳолларда, саломатликка ёки хавфсизликка хавф тугдириши мумкин бўлган маҳсулотга ишлов бериш ёки уни қайта ишлашнинг янги усуллари ва янги қурилмалар, янги материаллар ёки моддаларнинг профилактик назоратида иштирок этадилар.
1. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторларига, иншоот, ускуна ёки қишлоқ ҳўжалиги корхоналарининг ишлаш усулларида аниқланган, жумладан, хавфли материаллар ва моддалардан фойдаланиш каби камчиликларни ва меҳнаткашлар соғлиғи ёки хавфсизлигига хавф соладиган деб ҳисобланишига етарли асос туғдирувчи нуқсонларни тўғрилаш мақсадида чора кўриш учун ваколат берилади.
2. Меҳнат инспекторлари шундай чоралар кўриш имкониятига эга бўлишлари учун, қонунда кўзда тутилиши мумкин бўлган суд ёки маъмурий ҳокимият органларига шикоят қилиш ҳуқуқига риоя этилган ҳолда, уларга куйидагилар бўйича фармойишлар чиқариш ёки чиқарилишини талаб қилиш ваколати берилади:
а) муайян вақт чегарасида қурилма, иншоот, бинолар, асбоблар, ускуналар ёки механизмларга, саломатлик ёки хавфсизликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун-қоидаларга мос бўлишини таъминлаш учун зарур бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисида;
b) саломатлик ёки хавфсизликка бевосита хавф туғилган ҳолатда, дарҳол ижро этилиши шарт бўлган, иш тўхтагунича давом этадиган чоралар тўғрисида.
3. Агар 2-бандда белгиланган тартиб Ташкилот аъзосининг маъмурий ва суд амалиётига мувофиқ келмаса, инспекторлар ваколатли ҳокимият органига дарҳол ижро этилиши шарт бўлган фармойишлар чиқарилиши учун ёки чоралар кўрилиши учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
4. Инспектор томонидан корхонага ташрифи давомида аниқланган камчиликлар, шунингдек, 2-бандга мувофиқ у чиқарадиган фармойишлар ёки 3-бандга мувофиқ у чиқарилишини сўрайдиган фармойишлар дарҳол иш берувчи ҳамда меҳнаткашлар вакиллари эътиборига етказилади.
1. Қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекциясига миллий қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда қишлоқ хўжалик тармоғида рўй берадиган ишдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида маълум қилинади.
2. Имкони борича, меҳнат инспекторлари ишлаб чиқаришдаги энг жиддий бахтсиз ҳодисалар ёки касб касалликлари, хусусан, бир неча меҳнаткашларга таъсири бўлган ёки ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодисаларни сабабларини аниқлаш бўйича хар қандай суриштиришларда иштирок этадилар.
Миллий қонун ҳужжатларида кўзда тутилиши мумкин бўлган истисноларга риоя этилган ҳолда қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторларига:
b) тегишли жазога тортилиши ёки маъмурий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган ҳолда, ўз вазифаларини бажариш пайтида танишишлари мумкин бўлган ишлаб чиқариш ёки тижорат сирларини, ёки ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақидаги маълумотларни, ҳатто лавозимидан кетгандан сўнг ҳам, ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилади;
с) камчиликлар, иш жараёнидаги хавфлар ёки қонун-қоидалар бузилиши юзасидан ҳар қандай шикоят манбасини мутлақо сир тутиш мажбурияти ҳамда иш берувчи ёки унинг вакилига инспекция ташрифи ана шундай шикоят тушиши муносабати билан ўтказилганлиги тўғрисида асло билдирмаслик мажбурияти юклатилади.
Қишлоқ хўжалик корхонаси тегишли қонун-қоидаларнинг самарали қўлланилишини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда ва синчковлик билан инспекция қилинади.
1. Қўлланилиши қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган қонун-қоидаларни бузаётган ёки уларга риоя этишдан бош тортаётган шахслар, олдиндан огоҳлантирилмасдан, дарҳол суд ёки маъмурий таъқиб остига олинади. Лекин миллий қонун ҳужжатларида суд ҳимоясини ёки профилактика чораларини амалга ошириш учун олдиндан огоҳлантирувчи ҳолларга нисбатан истиснолар кўзда тутилиши мумкин.
2. Меҳнат инспекторлари суд таъқибини бошлаш ёки тавсия қилиш ўрнига огоҳлантириш ва маслаҳат бериш кераклигини ўзлари ҳал қиладилар.
Агар қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлмасалар, улар қонун-қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ҳисоботларни бевосита иш қўзғатиш ваколатига эга бўлган ҳокимият органига тақдим этиш ваколатига эга бўлишлари керак.
Миллий қонун ҳужжатларида қўлланилиши қишлоқ ҳўжалигидаги меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган қонун қоидаларни бузганлик учун ҳамда меҳнат инспекторларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда тўсқинлик қилинишига қарши тегишли жазо чоралари кўзда тутилади, шу билан бирга, улар самарали ҳаётга татбиқ қилинади.
1. Меҳнат инспекторларидан ёки маҳаллий инспекция бюроларидан, вазиятга қараб, марказий инспекция органига қишлоқ ҳўжалигидаги ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги маърузаларни мунтазам тақдим этиш талаб этилади.
2. Ушбу маърузалар марказий инспекция органи кўрсатмасига мувофиқ тузилади ва вақти-вақти билан ушбу орган томонидан кўрсатиладиган масалаларни қамраб олади; ушбу маърузалар марказий орган талаб қилган муддатларда ва ҳар қандай ҳолда йилига камида бир марта тақдим этилади.
1. Марказий инспекция органи қишлоқ ҳўжалигидаги инспекция хизматларининг фаолияти тўғрисида ҳар йилги маърузаларини алоҳида маъруза ҳолида ёки ўзининг умумий ҳар йилги маърузасининг қисми шаклида чоп этиб боради.
2. Ушбу маърузалар мақбул муддатларда, маърузаларга тааллуқли йил якунида ва ҳар қандай ҳолда ўн икки ой ичида чоп этилади.
3. Ҳар йилги маърузаларнинг нусхалари чоп этилгандан сўнг уч ой ичида Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
Марказий инспекция органи томонидан чоп этиладиган ҳар йилги маърузаларда мазкур орган назорати доираси чегарасида, қуйидаги масалалар тўғрисидаги маълумотлар қамраб олинади:
с) инспекция назорати билан қамраб олинган қишлоқ ҳўжалиги корхоналари тўғрисида хамда ушбу корхоналарда банд бўлган шахслар сони тўғрисидаги статистик маълумотлар;
f) ишдаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги статистик маълумотлар, уларнинг сабабларини кўрсатган ҳолда;
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
2. Бош директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақвим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 30-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади,