1. 2019 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органлари этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон томонига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида ва уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳақида тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидаларини амалга ошириш устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.