Hujjat raqami
754-сон
Organ
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Imzolangan sana
09.09.2019
Kuchga kirish sanasi
10.09.2019
Qo‘shimcha axborot
Ulashish
Yopish
Ҳужжат 04.06.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Аҳоли тоифаси

Тайёргарликдан ўтадиган гуруҳлар

Даврийлиги

Тайёрлаш жойи ва шакли

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар

Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқларида

 

Республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари

3 йилда бир марта, жамлаш режасига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида

Туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари

3 йилда бир марта, жамлаш режасига мувофиқ

Ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида

Ташкилотларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар

Доимий равишда, тайёрлаш дастурларига мувофиқ

Хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда, хизмат ва иш жойларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасаларининг талабалари

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари

Доимий равишда мактабгача таълимнинг мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартинингва ўқув дастурларига мувофиқ

Таълим-тарбия жараёнида муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари

Ўқув йили давомида, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ

Ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда

Ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари

Ўқув йили давомида, ўрта махсус, профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ

Ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, ҳудудий марказларнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик асосий тадбирлар режаси асосида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ўқув-маслаҳат пунктларида суҳбатлар ўтказиш, маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмаларни тарқатиш, радио ва теледастурларни эфирга узатиш ҳамда жаҳон Интернет тармоғида соҳага оид маълумотларни жойлаштириш орқали

Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар

Ташриф давомида ҳар бир гуруҳ билан алоҳида

Уларга хизмат кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш, йўриқнома, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)