21.05.1992 йилдаги 240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.1992 йилдаги 240-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.1994
Ҳужжат 21.05.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори амал қилиш ва ижро этиш учун қабул қилинсин, унда:
1. Мазкур Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга (ташкилотларга) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) тақдим этиш тартибини йўналтириб туради.

Фаолият турлари

Органнинг номи

Қурол-яроғ ва унга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, уларга бутловчи элементлар ва приборлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Портловчи моддалар ва улар қўлланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Жанговар заҳарловчи моддалар ва улардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотишВазирлар Маҳкамаси
Уранни ва бошқа бўлинувчи материалларни қазиб олиш ҳамда улардан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотишВазирлар Маҳкамаси
Ягона энергетика тизимига уланадиган доимий электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Энергетика ва
электрлаштириш вазирлиги
Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни транспортда ташишЎзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги
Бўшаб қолган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиш, фойдали мақсадда ишлатиш, кўмиш) ва қайта ишлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги
Ҳарбий маҳсулотларни намойиш этиш ва реклама қилишЎзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги
Ов ва спортга оид ўқ отадиган қуролларни ва улар учун ўқ-дориларни, шунингдек, совуқ қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан бошқа) ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда сотишВазирлар Маҳкамаси
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олишВазирлар Маҳкамаси
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқиндиларни тайёрлаш ва қайта ишлаш Вазирлар Маҳкамаси
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашВазирлар Маҳкамаси
Радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланган ҳолда рентген асбоб-ускуналари, приборлар ва жиҳозларни ишлаш, ишлаб чиқариш ва сотиш Вазирлар Маҳкамаси
Атом энергетикаси объектларини (асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратураларни), магистраль трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек, мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш-монтаж қилиш, ишлатиш ва тузатишВазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мудофаа объектлари қисми
Ўта хавфли объектлар ва потенциал хатарли корхоналарни қуриш ва ишлатиш, улар учун асбоб-ускуналар,назорат қилиш ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг
бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва
кончилик назорати қўмитаси
Йўловчилар ва юкларни ташиш:
темир йўл транспорти биланЎрта Осиё темир йўл бошқармаси
ҳаво транспорти биланВазирлар Маҳкамаси
денгиз транспорти биланАризачининг турар жойидаги ҳокимликлар
Юклар ва йўловчиларни автомобилларда халқаро (МДҲ мамлакатлари ҳудудидан ташқарида) ташишларЎзбекистон Республикаси
Автомобиль транспорти вазирлиги
Хазина ва банк билетлари,тангалар,орден ва медаллар ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Давлат банки
Қимматдор қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳоказолар) ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Почта тўлов белгиларини ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги
Магистраль ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишЎзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги
Топография-геодезия ва картография ишларини бажаришВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия ва
картография бошқармаси
Метрология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва
сертификатциялаш маркази
Шифрлаш техникасини ишлаб чиқариш, тузатиш, сотиш ва ишлатишЎзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
Таркибида наркотик моддалар бўлган экинларни экиш, ўстириш ва сотишЎзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги
Наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги
Фармакология препаратларини ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қиморхоналар ташкил этишЎзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги
Лотерия ўйинларини ўтказишЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Қурилиш лойиҳаларини экспертиза қилишЎзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси
Биржа фаолияти — қуйидагилар билан аъмолларни амалга оширувчи биржалар, брокерлик ва дилерлик идоралари:
қимматдор қоғозлар биланЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
валюта биланЎзбекистон Республикаси Давлат банки
товарлар, хом-ашё ресурслари биланЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
кўчмас мулклар биланЎзбекистон Республикаси Давлат мулкини
бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси
интеллектуал мулк биланЎзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси
Воситачилик фаолияти (биржадан ташқари), шу жумладан, савдо-воситачилик ва савдо-харид фаолиятиАризачининг турар жойидаги ҳокимликлар
Ёнғинга қарши автоматика, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини лойиҳалаш ,тузатиш, монтаж қилиш,уларга техника хизмати кўрсатишЎзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги
Тиббий ёрдам кўрсатишЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғломлаштириш ва бошқа болалар, ўсмирлар ва ёшлар лагерларини ташкил этишЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Атторлик ва пардоз-андоз буюмлари, маиший кимё моллари тайёрлашЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Махсус рухсатнома (лицензия) 1-иловага мувофиқ форма бўйича берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан кўзда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи давлат корхоналари ва ташкилотларига улар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ лицензиялар ариза берилган вақтдан бошлаб 15 кун муддатда, йиғим ва давлат пошлинаси тўламасдан, берилади.