30.03.2019 йилдаги 271-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2019 йилдаги 271-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.12.2020
Ҳужжат 01.01.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4161-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Агентликнинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлиги, сафар харажатларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904 сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўзининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан Агентликнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;
Ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга юридик шахсларга кредитлар бериш учун (алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бундан мустасно) 7 йилгача бўлган муддатга бозор ставкаларида ресурсларни жойлаштириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга тегишли шартларда қарз бериш;
ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга грантлар бериш. Бунда берилган грантлар суммаси Жамғарма ҳисобварағига ҳар йил тушадиган умумий сумманинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарманинг ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган мақсадларга даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
13. Ушбу Низомнинг 6-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга Жамғарма маблағларидан грант ва субсидияларни тақдим қилиш бўйича қарорлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грант ва субсидияларни тақдим қилиш Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинади.
15. Лойиҳаларни ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга грант ёки субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа бўйича маълумот — субсидияларни олишда;
17. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан грант ёки субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги юзасидан улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида текширилади.
Субсидиялар берилиши ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган шартлар бажарилгандан сўнг бир ойлик муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик лойиҳа ташаббускорини ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган далолатнома имзоланган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида ажратилган субсидияларни қайтариш ҳақида хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши ва 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган мақсадларга ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига ресурслар тақдим қилинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
28. Ушбу Низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган қарзларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ходжаев Ж.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раиси

Мустафоев О.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Салимов У.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Файзибаев О.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Абдуллаев Т.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Пўлатов Ж.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

Лавозими бўйича

вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (молиялаштириладиган лойиҳанинг жойлашган жойига қараб)

Вапаев Н.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


I босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Грант ва субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида


II босқич

Агентлик

Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грантлар ва субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.

3 иш куни мобайнида


III босқич

Кенгаш

Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

1 ой мобайнида


IV босқич

Агентлик

Ташаббускорни Кенгаш томонидан субсидиялар бериш ёки субсидиялар беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Қарор қабул қилингандан кейин
1 иш куни мобайнида


V босқич

Агентлик,
лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани амалга ошириш учун грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.

Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг
3 иш куни мобайнида

VI босқич

Агентлик

Грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилгандан сўнг маблағлар лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказилади.

Шартнома шартларига мувофиқ


VII босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Маблағлардан қатъий равишда узум плантацияларини яратиш, томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғилаш қудуқларини қуриш учун белгиланган мақсадда фойдаланади.

2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.

Шартнома шартларига мувофиқ

Кейинги таҳрирга қаранг.

Янги узум плантацияларини яратиш бўйича лойиҳа тўғрисида
МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________
2. Яратиладиган узум плантацияларининг умумий майдони: __________ га.
3. Яратиладиган узум плантациялари жойлашган жой: __________________________.
4. Узум навини ўтқазиш режаси: ____________-_____га
(масалан, Баян-Ширей — 50 га, Саперави — 10 га, Кишмиш — 10 га).
5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ (масалан, 2019 йил кузи).
6. Яратиладиган иш жойи: ___ киши.
7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ___________ млн сўм, ундан:

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм, ундан:

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

Лойиҳа ташаббускор-ларининг маблағлари

Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, жумладан, Жамғарма ресурслари ҳисобига

1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)

2.

Тупроққа минерал ўгитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш

3.

Узум ниҳолларини харид қилиш ва уларни ўтқазишни ташкил қилиш

4.

Сув чиқариш учун бурғилаш қудуқлари қуриш

5.

Томчилаб соғориш тизимини жорий қилиш

6.

Бошқа харажатлар

ЖАМИ:

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз янги узум плантацияларини яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.
Ташкилот бошлиғи

_________________________

___________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.